язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2004 й. 90-сон "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2004 й.

N 90



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда фуқаро ва экспериментал авиация фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, ҳаво қатновига хизмат кўрсатишни, парвозлар хавфсизлигини текшириш ва назорат қилишни ташкил этиш, авиация фаолияти соҳасида сертификатлаштириш тартиб-қоидаларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назорати;

парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;

аэропортларда ҳаво ташувларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш ташкил этилиши ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш устидан назорат қилиш;

халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг чекланган сони 90 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 65 нафар бўлган аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;


3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига "Дававианазорат" инспекцияси тузилмасига зарурат бўлганда ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва таъминотга харажатлар сметаси доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 февралдаги

90-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекциясининг аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ




Ўринбосар



Авиация хавфсизлиги

бошқармаси

1 нафар

ИКАО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибияти

5 нафар

Сертификациялаштириш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси

1 нафар

Олий малака комиссияси

3 нафар

Авиация хавфсизлиги бўлими

4 нафар

Марказий тиббий-учиш эксперт комиссияси

2,5 нафар

Ташқи алоқалар бўлими

2 нафар

Парвозларни қидирув, авария-қутқарув таъминлаш устидан назорат қилиш бўлими

2 нафар

Сертификатлаштириш, лицензиялаш ҳамда парвозларни таъминлаш ва бажариш устидан назорат қилиш бўлими

13 нафар


Кадрлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

1,5 нафар

Ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги бўлими

10 нафар

Авиация ҳодисаларини текшириш, ҳисобга олиш, ўрганиб чиқиш ва олдини олиш бўлими

5 нафар

Бош иқтисодчи

1 нафар


Бухгалтерия

2,5 нафар

Илмий-тадқиқот лабораторияси 7 нафар, шу жумладан бошқарув ходими - 1

Ҳуқуқий маслаҳатчи

1 нафар

Режим-махфий бўлим

1,5 нафар

Ёрдамчи

1  нафар











Ишлар бошқармаси

5 нафар





Ходимларнинг умумий чекланган сони 90 нафар, шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 65  нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 февралдаги

90-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ҳаво транспорти эксплуатантларини сертификация қилиш тўғрисида" 1993 йил 5 октябрдаги 481-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарорининг 2, 3, 4 ва 10-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 май 150-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23 модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 август 360-сон қарорига 9-илованинг II бўлими 1-банди "а" ва "в" кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73 модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 99-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 2, 17-модда.