язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.1992 й. ПФ-326-сон "Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.01.1992 й.

N ПФ-326



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, фуқаро авиациясининг 243-заводи, "Авиастрой" қурилиш-монтаж бирлашмасига қарашли "Авиаспецмонтажналадка" хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ташкил қилинсин.


2. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишни таъминлайдиган фуқаро авиацияси масалалари билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органи қилиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни рўёбга чиқаришнинг ташкилий чора-тадбирларини кўзда тутувчи қарорни бир ҳафта муддат ичида қабул қилиб, авиакомпаниянинг тузилмаси ва Низомини тасдиқлаши зарур.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 117-модда