язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 11.01.2007 й. 5-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига Сертификат бериш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.02.2007 й. 1428-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2007 й.

N 1428-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

11.01.2007 й.

N 5


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг

радиожиҳозларига Сертификат бериш бўйича

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


(2007 йил 22 февралдан кучга киради)


Ҳаво кемасига ўрнатилган радиожиҳоз тизимлари номларининг рўйхати, миқдори ёки радиожиҳоз сигналининг нурланиш частотаси ўзгарганда, радиожиҳоз Сертификатини қайта расмийлаштириш таомилини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 9 ноябрдаги 146-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1428, 26.12.2004 й.) Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига Сертификат бериш бўйича Йўриқномага иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзгаришларнинг кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.


4. Мазкур буйруқ бажарилишини назорат қилиш Сертификатлаш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                             Ҳ.О. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 73-модда.