язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат муҳофазаси/ Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 113-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 116-сон "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 19.07.2006 й. Қарори (АВ томонидан 18.08.2006 й. 1614-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2006 й.

N 1614

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА

НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

19.07.2006 й.

N 113

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2006 й.

N 116

ҚАРОРИ



Электр ускуналарини эксплуатация қилишда

хавфсизлик техникаси қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 28 августдан кучга киради)



Электр энергетикада назорат бўйича "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг низомига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова* қилинаётган "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари" тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кунидан бошлаб 10 кун давомида амалга киритилади.


3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Электр станциялари ва электр техника саноати ишчилари касаба уюшмалари Марказий қўмитаси Президиумининг 1985 йил 21 августдаги қарори, 49-сонли баённомаси ва ССРИ Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси бошқармаси томонидан 1985 йил 10 сентябрда тасдиқланган "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари" Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.



Электр энергетикада назорат бўйича

"Ўздавэнергоназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи                                         Б. Ғуломов


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                  О. Обидов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 33-сон, 337-модда.