язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат муҳофазаси/ Соғлиқ учун зарарли ва оғир шароитлардаги меҳнат/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 17/ҚҚ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сон "Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 21.04.2009 й. Қарори (АВ томонидан 12.05.2009 й. 1954-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2009 й.

N 1954

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.04.2009 й.

N 17/ҚҚ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.04.2009 й.

N 8

ҚАРОРИ



Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар

кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган

оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 22 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон "Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 377-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.

А. Хаитов

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф. Назиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 242-модда.