ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида Низом (АВ томонидан 24.09.2008 й. 1862-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирининг 25.08.2008 й. 376-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 24 сентябрда 1862-сон

билан рўйхатга олинган

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2008 йил 25 августдаги

376-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига

чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш

олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2008 йил 4 августдаги 169-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш олдидан чет эл фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга кириш олдидан албатта тиббий кўрикдан ўтказилади.


2. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига кирувчи чет эл фуқароларини саломатлик ҳолати ва жисмоний ривожланганлигини инобатга олиб ўқишга лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


3. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга кирувчи чет эл фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган тиббий муассасаларда пулли хизмат асосида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган "Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисида"ги низомнинг 9-бандига мувофиқ, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган пулли тиббий хизматлар, амалга ошириладиган ишларнинг барча турларига тарифлар ва нархларни марказ мустақил равишда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли иқтисодиёт ва молия органлари билан келишган ҳолда белгилашга ҳақли.

4. Чет эл фуқароларининг ўқишга қобилияти мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган касалликлар рўйхати асосида тиббий кўрик натижаси бўйича аниқланади.

Ушбу рўйхатда келтирилган касалликлар аниқланган тақдирда чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш рухсат этилмайди.


5. Чет эл фуқароларининг тиббий кўрикдан сифатли ўтказилишига тиббий муассасанинг раҳбари масъулдир.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИ

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ОЛДИДАН

ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


6. Чет эл фуқаролари тиббий кўрикдан ўтиш даврида шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификация ID-картаси, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат)ни тақдим этадилар.

7. Умумтаълим мактабига расмийлаштириш жараёнида бола оилавий шифокор, педиатр ва бошқа шифокор мутахассислар: отоларинголог, офтальмолог, невропатолог, стоматолог, хирург, ортопед кўригидан ўтказилади. Шунингдек болаларга антропометрия, тегишли клиник ва лаборотория таҳлиллари ўтказилади.

Тиббий кўрик натижаси бўйича Врачлар консультатив комиссияси томонидан боланинг ўқишга лаёқатлилиги ёки лаёқатсизлиги тўғрисида профилактик эмлашлари (063у шакли) кўрсатилган ҳолда боланинг тиббий картаси (026 шакли) берилади.


8. Чет эл фуқаролари ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш жараёнида оилавий шифокор ва бошқа шифокор мутахассислар: отоларинголог, офталмолог, невропатолог, хирург, уролог, гинеколог, психиатр кўриги ва флюорография текширувидан, тегишли клиник таҳлиллари ўтказилади.

Тиббий кўрик натижаси бўйича Врачлар консультатив комиссияси томонидан чет эл фуқаросининг ўқишга лаёқатлилиги ёки лаёқатсизлиги тўғрисида профилактик эмлашлари (063у шакли) кўрсатилган ҳолда тиббий маълумотнома (086 шакли) берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига кирувчи чет эл фуқаролар мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида келтирилган текширувлардан ўтказилгандан сўнг тест олди маслаҳати ва ОИТС/ОИВ текширувидан ўтказилади.


10. Профилактик эмлашлари тўғрисида маълумотни (063у шакли) тақдим қилмаган чет эл фуқаролари ёшига муносиб эмланганлиги тўғрисидаги кўчирмани тақдим қилишлари лозим.


11. Тиббий кўрик давомида фуқарода ўткир касалликлар аниқланган тақдирда, касаллик тузалгандан сўнг қайта тиббий кўрикдан ўтказилади ва белгиланган тартибда Врачлар консультатив комиссияси хулосаси берилади.


12. Мураккаб ва баҳсли ҳолатларда чет эл фуқароси тиббий кўрикни ихтисослаштирилган муассасаларда давом эттириши учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига (ёки унинг ҳудудий бошқармаларига) юборилади.


13. Врачлар консультатив комиссияси томонидан берилган фуқаронинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулосаси Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга киришда топшириладиган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилиши учун берилади.


14. Чет эл фуқаросининг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулосаси йўқолган тақдирда, у тиббий кўрикдан мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта ўтказилиб тегишли тиббий хулоса расмийлаштирилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан

тиббий кўрикларни ўтказувчи тиббиёт муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Вилоятлар номи


Тиббий муассаса номи


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази

2.

Андижон


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

3.

Бухоро


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

4.

Жиззах


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

5.

Навоий


Шаҳар тиббиёт бирлашмаси

6

Наманган


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

7.

Қашқадарё


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

8.

Сурхондарё


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

9.

Самарқанд


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

10

Сирдарё


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

11.

Тошкент


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

12.

Фарғона


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

13.

Хоразм


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

14.

Тошкент ш.


Шаҳар диагностика маркази





Низомга

2-ИЛОВА



Таълим муассасаларига қабул қилиш учун

рухсат берилмайдиган касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Сил касаллигининг очиқ формалари (актив ривожланувчи ўпка сили, трахеобронхиал, қоринорти ва переферик лимфа тугунлари, йирик суяклар, ҳалқум, ичак ва тери актив сили).


2. Ривожланган ўпка-юрак етишмовчилиги (III даража) билан кечувчи ўпканинг сурункали касалликлари.


3. Барча босқичдаги хавфли ўсма касалликлари, икки йил олдин радикал даволанган ҳолатларидан ташқари.


4. II ва III даражали қон айланишининг бузилиши билан кечувчи юрак мушак ва клапанларининг органик ўзгаришлари (туғма ва орттирилган).


5. Турғун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари.


6. Эндокрин касалликлар: ақлий фаолиятнинг пасайишига олиб келувчи туғма гипотериоз ва бошқа туғма касалликлар.


7. Қон касалликлари: ўткир лейкозлар, апластик камқонлик.


8. Туғма ва сурункали органик асаб касалликлари, шунингдек ақл заковатнинг чуқур ва турғун бузилишлари, психопатик бузилиши, яққол намоён бўлган неврологик белгилар ёки психопатик хулқ-атвор асоратлари билан ўтказилган оғир касалликлар (энцефалит, менингит, арахноидит, бош ва орқа миянинг ёпиқ жароҳатлари ва бошқалар).


9. Тўхтовсиз ривожланиш билан кечувчи шизофрения (оддий, гебефреник, параноид турлари); а) хуружсимон ривожланиш билан кечувчи шизофрения (турлари: катотоник, галюцинатор, параноид); б) тўлқинсимон кечувчи шизофрения (турлари: циркуляр, депрессив-параноид, онейроид-катотоник) тез-тез хуружланувчи ва қисқа ремиссияли ҳолатларда; в) суст кечувчи шизофрениянинг хуруж даври.


10. Тез-тез такрорланувчи тутқаноқли, тутқаноқсиз ва психоматор хуружлари билан, шунингдек ҳушнинг хиралашуви ва оғир дисфория билан.


11. Кам такрорланувчи хуружлар билан кечувчи эпилепсия, шахснинг чуқур ўзгариши ва ақл заковат бузилиши билан, эпилептик психозлар, тез-тез хуружланувчи циклотимия, маниакал депрессив психоз, тез-тез такрорланувчи маниакал депрессив ҳолатлар.


12. Шахснинг патологик ривожланиши ҳар хил турлари, меҳнатга қобилияти пасайиши билан, психопатиянинг яққол тури ёки тез-тез декомпенсацияланиши билан кечувчи турлари.


13. Оғир, сурункали кечувчи, қайталанувчи тери касалликларининг ногиронликка олиб келувчи (пуфакчали эпидермолиз, слеродактилия, артропатик псориаз турлари, тарқоқ қизил тери сили (волчанка).


14. Захмнинг юқумли босқичи.


15. Трахоманинг I, II, III даражалари.


16. Гиёҳвандлик, токсикоманиянинг (тамакига тобеликдан ташқари) барча турлари.


17. Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 403-модда.











































Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск