ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 19.06.2007 й. ПК-655-сон Қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 19 июндаги

ПҚ-655-сон қарорига

3-ИЛОВА



Иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларининг

меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом иссиқлик таъминоти корхоналари (бундан кейин матнда корхона деб юритилади) бошқарув ходимлари, муҳандис-техник ходимлари, хизматчилари ва ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом ходимларнинг шартнома мажбуриятларига қатъий риоя қилиш ҳамда истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш, иш ҳақи миқдорининг корхонадаги якуний иш натижаларига боғлиқлигини кучайтириш бўйича барқарор ишларни ташкил этишда ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида жорий этилади.

3. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


4. Корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

ходимларнинг мансаб маошлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб маошларига белгиланган устама ва қўшимча ҳақлар;

иссиқлик таъминоти корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасидан (бундан кейин матнда Жамғарма деб юритилади) тўланадиган мукофотлар;

жамғарма ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдам.



II. МАНСАБ МАОШЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


5. Ходимларга корхона раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланган мансаб маошига қараб иш ҳақи тўланади.


6. Ходимларнинг мансаб маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган тариф сеткалари бўйича белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади.

Лавозимларни тариф сеткаси разрядларига мослаштириш иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Базавий тариф ставкаларини индексациялаш, корхона индексациялаш учун молиявий имкониятга эга бўлган тақдирда амалга оширилади.

7. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича базавий тариф ставкалари миқдори тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентини тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдорига кўпайтирилиши билан белгиланади.

8. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона ходимларига қуйидагилар учун ҳақ тўланади:

иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;

тунги иш вақти учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баробар миқдорда;

касблар бўйича ўриндошлиги, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиргани, ходим ўзининг асосий иши билан бир қаторда вақтинча йўқ ходимнинг вазифаларини бажаргани учун - амалда бажарилган ишга ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича;

табиий-иқлим шароитлари ноқулай жойларда ишлаганлик учун - мазкур ҳудудда белгиланган туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда;

қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб маошларига белгиланган бошқа устама ва қўшимча ҳақлар.



III. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ

ИШЧИЛАРИ УЧУН МЕҲНАТ ҲАҚИ БЎЙИЧА ТАРИФ

СЕТКАСИНИНГ БОШЛАНҒИЧ (БИРИНЧИ) РАЗРЯДИ

ТАРИФ СТАВКАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ

9. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича корхонада қўлланиладиган тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдорлари корхона томонидан корхона молиявий имконияти ва меҳнат ҳақи фондининг (мукофотларни ҳисобга олмаганда) корхона харажатларидаги мавжуд улушидан келиб чиқиб, шунингдек молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида меҳнат органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф ставкаси миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас.

10. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасини мазкур Низомга мувофиқ белгилаш (ўзгартириш) кўрсатилаётган хизматлар тарифларининг ўсишига олиб келмаслиги керак.

11. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори, меҳнат органлари билан келишилгандан сўнг, иссиқлик таъминоти корхонаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

12. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкаси миқдори, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгартирилиши муносабати билан қайта кўриб чиқилади.

Кўрсатилаётган хизматлар учун белгиланган тартибда аниқланадиган тарифларнинг ўзгариши иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасининг ўзгаришига олиб келмайди.


IV. ХОДИМЛАРНИ МУКОФОТЛАШ


13. Бир ойлик иш якунлари бўйича мукофотлаш учун қуйидагилар корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифати - давлат томонидан белгиланган талаблар ва меъёрларга қатъий мувофиқ равишда истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш;

истеъмолчиларнинг асосли, шу жумладан, такрорий шикоятлари йўқлиги;

энергетика ва бошқа моддий ресурсларни тежаш, исрофгарчиликни камайтириш.


14. Ходимларга мукофотлар миқдори корхона ходимлари меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонларидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тарзда белгиланади. Мукофотнинг умумий миқдори ҳар бир ходимга ҳисоблаганда тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (мансаб маоши)нинг 50%идан ошиши мумкин эмас.


15. Ходимни мукофотлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиб корхона тегишли бўлинмаси раҳбари томонидан мазкур бўлинманинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича асослари ҳамда бухгалтерлик ва тезкор ҳисоб-китоб маълумотларини илова қилиб берилган билдиришномаси ҳисобланади.


16. Мукофотлаш ва моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарор корхона раҳбари буйруғи билан, корхона раҳбари (комиссия раиси), раҳбар ўринбосари, иқтисодий хизмат раҳбари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва икки ходимдан иборат 7 кишилик таркибда тузиладиган комиссия томонидан қабул қилинади.


17. Комиссия иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.

Комиссия мажлислари, қоидага кўра, ҳар ой, алоҳида ҳолларда эса зарурат юзасидан ўтказилади. Мукофотлаш ва моддий ёрдам пули тўлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисм овози мавжуд бўлганда қабул қилинган ҳисобланади ва корхона раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади.


18. Мукофотни тайинлашда ходимнинг ўз хизмат вазифаларини корхона раҳбари томонидан тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ бажарганига баҳо берилади.


19. Мукофотлар амалда ишланган вақт учун берилади.

Мукофот берилаётган ойда ходим ишдан озод этилиши (ходимнинг айби билан ишдан озод этилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиниши, ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан ёки бошқа узрли ҳолатлар туфайли тўлиқ ишлаб берилмаган тақдирда мукофот амалда ишланган вақтга пропорционал тарзда тайинланади.


20. Ишлаб чиқариш ва технологик инструкцияларни, ички тартиб-қоидаларни бузишда айбдор бўлган, нуқсонларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади.

Қоидабузарликларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум этиш (камайтириш) қоидабузарликлар йўл қўйилган ёки аниқланган даврда амалга оширилади. Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо чораси қўлланилган ходим мазкур чора қўлланган даврда мукофотдан тўлиқ маҳрум этилади.


21. Бир марталик моддий ёрдам касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси бўйича ёки ходимнинг ўз аризасига кўра комиссия қарори билан жамоавий шартномада назарда тутилган тартибда тайинланади.


22. Ходимларга бир марталик моддий ёрдам меҳнат таътилига чиқишда базавий тариф ставкасининг бир баробаригача миқдорда, шунингдек алоҳида ҳолатлар (узоқ муддатли касаллик, оила аъзосининг вафоти, тўй маросими, фарзанд туғилиши ва бошқа ҳолатлар) муносабати билан бир марталик моддий ёрдам тўланиши мумкин.

Моддий ёрдамнинг аниқ миқдори комиссия томонидан вазиятга қараб белгиланади.


23. Маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ходимларга овқат ва коммунал хизматларнинг ошган нархини компенсация қилиш учун иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишчилари учун меҳнат ҳақи бўйича тариф сеткасининг бошланғич (биринчи) разряди тариф ставкасининг 20%игача миқдорда ҳар ойлик моддий ёрдам пули тўланиши, шунингдек давлат байрамларига мукофотлар берилиши мумкин.


VI. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

28. Жамғарма иссиқлик таъминоти корхоналарида ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари корхоналарнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланади.

Корхона раҳбари, у йўқлигида унинг ўрнини босувчи шахс жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.


29. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

энергетика ресурсларини тежашдан олинган маблағлар;

меҳнат ҳақи фондини тежашдан олинган маблағлар;

тузилган шартномаларга мувофиқ истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти корхоналарига тўланадиган жарима санкциялари;

аҳоли ва ўзга истеъмолчиларга бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар.

30. Корхона томонидан йил якунлари бўйича рентабелли ишни таъминлаш шароитида иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишнинг белгиланган прогнози бажарилган тақдирда корхона тасарруфида қоладиган фойданинг 40%игача миқдори Жамғарма маблағларини кўпайтиришга йўналтирилиши мумкин.

31. Жамғармадан мукофотлар ва бир марталик моддий ёрдам пулини тўлаш Жамғарма маблағлари доирасида амалга оширилади.

Ҳисобот йилида фойдаланилмаган Жамғарма маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.



VII. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ

САРФЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


32. Жамғарма маблағлари сарфланишини назорат қилиш корхона раҳбарияти томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

33. Жамғарма маблағларидан мақсадга номувофиқ фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Жамғарманинг мақсадга номувофиқ фойдаланилган маблағлари жами суммаси давлат бюджети даромадига ўтказилади, айбдор шахсларга нисбатан эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.


34. Корхона раҳбари корхона ходимларига мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўғри ажратиб беришда, шунингдек корхона ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 260-модда.








































Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск