язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1993 й. 174-сон "Жамоа чорвачилиги фермерлари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигидаги давлат тасарруфида бўлмаган бошқа тузилмаларга техник ҳамда зооветеринария хизмати кўрсатиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.1993 й.

N 174



ЖАМОА ЧОРВАЧИЛИГИ ФЕРМЕРЛАРИ,

ДЕҲҚОН (ФЕРМЕР) ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ДАВЛАТ

ТАСАРРУФИДА БЎЛМАГАН БОШҚА

ТУЗИЛМАЛАРГА ТЕХНИК ҲАМДА

ЗООВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Янгидан ташкил этилаётган хусусий жамоа чорвачилиги фермалари, деҳон (фермер) хўжаликларига ва давлат тасарруфида бўлмаган мулкчилик шаклидаги бошқа бўлинмаларга кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш, нормал ишлаб чиқариш фаолиятлари учун уларга шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Деҳқончилик саноати комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси ("Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш") ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг вилоят ва туманларида тегишли бўлинмаларга эга бўлган жамоа аъзоларига хусусий мулк сифатида берилган чорвачилик фермалари, шунингдек, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва давлат тасарруфида бўлмаган мулкчилик шаклидаги бошқа тузилмаларга хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги Республика бирлашмаси ташкил этилсин.


2. Республика бирлашмасининг асосий вазифалари қилиб қуйидагилар белгилансин:

жамоа чорвачилиги фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун техника, асбоб-ускуналар ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

улар учун машина ва механизмлар, эҳтиёт қисмлар ҳамда тузатиш материаллари келтириш ва сотиш;

деҳқончилик ва чорвачиликдаги ушбу тоифа хўжаликларнииг техника воситаларини тузатиш ва уларга хизмат курсатиш ишларини бажариш, жамоа чорвачилиги фермалари, деҳкон (фермер) хўжаликлари ва мулкчиликиинг бошқа шаклидаги бўлинмаларнинг бюртмаларига кўра қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни амалга ошириш;

жамоа мулкида бўлган деҳқон (фермер) хўжаликлари ва фермаларга хизмат кўрсатувчи зооветеринария пунктларини жиҳозлар ҳамда махсус техникалар билан бутлаш.


3. Республика бирлашмаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ўз фаолиятларини хўжаликлар билан тузилган шартномалар асосида хўжалик ҳисоби принципларида амалга оширадилар.


4. Хўжалик ҳисобидаги Республика бирлашмаси аппаратининг ходимлари сони, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари, 20 кишидан иборат қилиб белгилансин ва у Тошкент шаҳрида жойлаштирилсин.


5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси ўн кун муддат ичида жамоа чорвачилиги фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигидаги давлат тасарруфида бўлмаган бошқа тузилмаларга хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги Республика бирлашмаси тўғрисидаги низомни, шунингдек, унинг вилоят ҳамда туман бўлинмаларининг намунавий тузилмасини тайёрласин ва тасдиқласин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Республика бирлашмасининг туман бўлинмалари туман қишлоқ хўжаликтаъмимоттузатиш бирлашмалари хузурида фаолият кўрсатаётган сервис ижара пунктлари, махсус магазинлар ва чорвачилик фермалари ускуналарига техник хизмат кўрсатувчи станцияларнинг негизларида ташкил этилади.


6. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоа фермалари мулкидаги, дехқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ аҳолисининг чорва молларига зооветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этсин. Шу мақсадларда туманлар ветеринария бўлинмалари ҳузурида давлат ветеринария органларининг услубий раҳбарлиги остида ишловчи малакали мутахассислардан иборат ихтисослаштирилган идоравий ва хусусий зооветеринария хизматлари ташкил этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ бош бошқармаси ўн кун муддат ичида Республика бирлашмасининг бўлинмаларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ҳокимликлари янгидан ташкил этилаётган Республика бирлашмасиинг вилоят ва туман бўғинларини тузиш ва уларнииг ишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 4, 14-модда.