язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.1994 й. 461-сон "Пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндиларини сотиш нархлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.1994 й.

N 461



ПАХТА ТОЛАСИ ВА ПАХТА ТОЗАЛАШ

САНОАТИ ЧИҚИНДИЛАРИНИ СОТИШ

НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил ҳосилидан бошлаб "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндилари (линт, момиқ, ўлик пахта)нинг барча истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга айлантирилган жаҳон нархларида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 5 кун муддатда "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг жаҳон нархларида сотиладиган пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндилари учун республика бюджети билан ҳисоб-китоблари тартибига ўзгартиришлар киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов