язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.1992 й. 517-сон "Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўздавпахтасаноатсотиш") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.1992 й.

N 517



ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ПАХТА МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ

("ЎЗДАВПАХТАСАНОАТСОТИШ")

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА


"Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўздавпахтасаноатсотиш")ни ташкил этиш тўғрисидаги Фармонни ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати мажмуи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" бошқармаси иштирокида бир ой муддат ичида "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмасини ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" бошқармасини тугатиш ҳамда Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўздавпахтасаноатсотиш") ни таъсис этишга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси:

пахта харид қилувчи, уни қайта ишловчи ва пахта маҳсулоти етказиб берувчи ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ҳамда пахта маҳсулотининг асосий истеъмолчилари бўлган бошқа манфаатдор юридик шахслар, жумладан хорижий шахслар иштирокида тузилади;

ўз фаолиятини иштирокчиларнинг пай ва кириш бадаллари ҳамда улар берган ваколатлар ва вазифалар асосида ташкил этади;

ишлаб чиқариш - хўжалик ва молиявий фаолият масалаларини тўла хўжалик ҳисоби қоидалари асосида мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни тузади;

уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятини бошқаради ҳамда давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;

фан ва техника ютуқларини, жумладан хорижий илғор тажрибани жорий этиш, ускуналарни янгилаш ва жаҳон намуналари даражасидаги энг янги технологияларни ўзлаштириш асосида энг муҳим вазифа сифатида ягона илмий-техникавий сиёсат амалга оширилишини, технология ва тола ишлаб чиқариш такомиллаштирилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг рухсатномаси бўйича давлат эҳтиёжи ва экспортга пахта толаси етказиб берилиши учун жавоб беради;

уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотлар учун моддий-техника ресурслари жамғармасининг эгаси бўлади;

ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


3. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси таркибида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарамоғидан бериладиган "Пахтасаноат" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Марказий лойиҳалаш конструкторлик бюроси, Марказий назорат-ишлаб чиқариш лабораторияси ва тугатилган "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкентдаги кадрлар тайёрлаш курси негизида Республика пахта тозалаш саноати илмий маркази ташкил этилсин.


4. "Ўзпахтасаноатсотиш" уюшмасига:

уюшманинг пахта ва канопни қайта ишловчи корхоналари орқали республикада етиштириладиган пахта ва канопни харид қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган миқдор асосида республикадаги ва ундан ташқаридаги истеъмолчиларга пахта толаси етказиб бериш учун шартномалар тузиш;

маҳсулотни ўз муддатида ва белгиланган ҳажмда жойларга, шунингдек экспорт битимлари асосида ташиб бериш тўғрисида юк жўнатувчи корхоналарнинг буюртмаларини бажариш юзасидан транспорт ташкилотлари билан ишларни мувофиқлаштириш (бунда ташиб бериладиган маҳсулот ҳажми маҳсулот етказиб берувчиларнинг республика бозорига ва Ҳамдўстлик мамлакатларига маҳсулот етказиб беришга оид шартномалардаги мажбуриятларига мувофиқ белгиланади);

қанча пахта маҳсулоти ва каноп толаси ишлаб чиқарилганлиги, етказиб берилганлиги ва қанча қолганлиги тўғрисида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлардан белгиланган статистика ҳисоботи олиб туриш;

пахта ва канопни қабул қилиб олиш, қуритиш, тозалаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш, тозаланган пахта маҳсулотини сотиш масалаларига, давлат эҳтиёжлари учун пахта толаси етказиб беришга оид ҳисоб-китобларга доир услубий, йўриқнома ва меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (бу ҳужжатлар мулкчилик шаклидан қатъи назар республика ҳудудидаги барча корхоналар ва ташкилотларнинг ижро этиши учун мажбурийдир);

белгиланган тартибда, жумладан хорижий сармоя ёрдамида қўшма корхоналар ташкил этиш, пахтани қайта ишлаш ва ундан тайёрланган маҳсулотларни жаҳон бозорида сотишни таъминловчи халқаро компанияларга аъзо бўлиш, кооперация тартибда улар билан уюшма бўлинмалари ускуналари техника паркини янгилаш;

ташқи иқтисодий фаолият юритиш, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрида халқаро пахта биржасини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид ишларни мувофиқлаштириш ҳуқуқи берилсин.


5. "Ўздавпахтасаноатсотиш" давлат-акционерлик уюшмаси бошқарувининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаларини ва тизимини, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди. Уюшма бошқарув аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасига бошқарув аппаратининг энг кўп миқдорини 200 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлар бу ҳисобга кирмайди) иборат қилиб белгилаш, раиснинг 3 нафар ўринбосарга, жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлишга рухсат этилсин. Уюшма бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Уюшма бошқарувининг раиси ўз мақомига, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.


6. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси бир ой муддат ичида ўзининг Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Пахта харид қилувчи, уни қайта ишловчи ва пахта маҳсулотлари етказиб берувчи ҳудудий давлат-акционерлк бирлашмалари таъсис этилгунга қадар "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг қайта ташкил этилган вилоят ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" бошқармасининг таъминот-сотиш бошқармалари раҳбарлари зиммасига илгари юклатилган вазифаларни амалга ошириш уларнинг зиммасида сақлаб қолинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ҳамда пахта тозалаш саноатининг қайта ташкил қилинган вилоят бирлашмалари ва бошқармалари, корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" бошқармаси тизимидан ўтказиладиган бошқа бўлинмалар раҳбарлари билан биргаликда 2-иловага мувофиқ белгиланган тартибда пахта харид қилувчи, уни қайта ишловчи ва пахта махсулотлари етказиб берувчи худудий давлат-акционерлик бирлашмаларини ташкил этишга оид тадбирларни амалга оширсин.


9. Пахта харид қилувчи, уни қайта ишловчи ва пахта маҳсулотларини етказиб берувчи ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бқлгилаб қўйилсинки:

ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлари шаклида ташкил топиб, пахта тозалаш ва каноп заводлари, давлат номидан иш кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат мулки жамғармаси, шунингдек республиканинг пахта ва каноп экувчи манфаатдор хўжаликлари ва тўқимачилик корхоналари унинг иштирокчилари ҳисобланади;

таъсис пайтида ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг устав жамғармаси бирлашмаларнинг давлат тасарруфидан чиқарилган вилоят пахта омборлари, механика устахоналари, транспорт-экспедиция базалари ва бошқа ёрдамчи корхоналарининг мулкидан ташкил топади;

ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари акцияларининг назорат пакети давлат ихтиёрида сақланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармасига ўтказилади.


10. Пахта харид қилувчи, уни қайта ишловчи ва пахта маҳсулотлари етказиб берувчи ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари зиммасига:

пахта харид қилиш учун пахтакор хўжаликлар билан ўз вақтида шартномалар тузиш, пахта учун ўзаро ҳисоб-китоблар қилиш, уруғлик чигит тайёрлаш ва хўжаликларни уруғлик билан таъминлаш;

пахтага дастлабки ишлов берадиган техника ва технологияни такомиллаштириш, амалдаги андозаларга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш, хом ашё меъёридан ортиқ чиқитга чиқишига йўл қўймаслик ҳамда хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг сақланишига оид тадбирлар ўтказиш;

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси берган топшириқларга кўра истеъмолчиларни пахта заводларига бириктириб қўйиш ҳамда белгиланган турда ва муддатда топшириқларни бажариш;

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тартибга мувофиқ мустақил равишда сотиш учун хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ҳажмини белгилаш вазифалари юклатилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:

"Ўздавпахтасаноатсотиш" давлат-акционерлик уюшмаси бошқарувига пахта харид қилувчи, уни қайта ишловчи ва пахта маҳсулотлари етказиб берувчи давлат-акционерлик бирлашмалари фаолиятини давлатга қарашли акцияларга мувофиқ бошқариш ҳуқуқлари беришни;

ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг бошқарувларига акционерлик жамиятларига айлантирилган пахтани қайта ишловчи ва луб корхоналарининг фаолиятига давлатга қарашли акциялар улушига мувофиқ раҳбарлик қилишга доир ҳуқуқлар беришни жорий этсин.


13. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси билан биргаликда 20 кун муддат ичида пахта толаси етказиб бериш бўйича республикалараро ва экспорт учун тола етказиб беришни ўз ичига олган статистика ҳисоботининг ягона шаклини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


14. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг бошқарув аппарати Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасидаги 8-а-маъмурий бинода, яъни ҳозирги вақтда "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" бошқармаси ва "Ўзпаxтасаноатсотиш" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси эгаллаб турган хоналарида жойлаштирилсин.


15. Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 11 июндаги 227-сон, 1990 йил 13 июлдаги 259-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 4 сентябрдаги 184-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.

Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1992 йил декабрь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 ноябрдаги

517-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини

сотиш ("Ўздавпахтасаноатсотиш") давлат-акционерлик

уюшмаси бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

1.

Раҳбарият


2.

Тайёрлаш бошқармаси


3.

Маҳсулот етказиб бериш бошқармаси


4.

Иқтисодий таҳлил ва тижорат бошқармаси


5.

Молия бошқармаси


6.

Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ишини мувофиклаштириш бошқармаси


7.

Ишлаб чиқариш-техника бошқармаси


8.

Стандартлаш ва сифат бўлими


9.

Моддий-техника таъминоти бўлими


10.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўлими


11.

Капитал қурилиш бўлими


12.

Уюшма базасини ривожлантириш бўлими


13.

Халқ истеъмол моллари ва ёрдамчи хўжалик бўлими


14.

Биринчи ва иккинчи бўлим


15.

Кадрлар бўлими


16.

Ҳакамлик суди бўлган юридик бўлим


17.

Раҳбарият ҳузуридаги котибият


18.

Ишлар бошқармаси


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 ноябрдаги

517-сон қарорига

2-ИЛОВА


Пахта харид қилиш, уни қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини

сотиш ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари

таркибига кирувчи корхоналар

РЎЙХАТИ

1. Қорақалпоғистон давлат-акционерлик бирлашмаси


Манғит пахта заводи


Хўжайли пахта заводи


Чимбой пахта заводи


Беруний пахта заводи


Қўнғирот пахта заводи


Тўрткўл пахта заводи


Вилоят механика устахоналари


Тахиатош моддий-техника таъминоти фирмаси


2. Андижон давлат-акционерлик бирлашмаси


Андижондаги 1-пахта заводи


Андижондаги З-пахта заводи


Қўрғонтепа пахта заводи


Қўқонқишлоқ пахта заводи


Асакадаги 1-паxта заводи


Асакадаги 2-паxта заводи


Шаҳрихон пахта заводи


Бойтоқ пахта заводи


Сўфиқишлоқ пахта заводи


Бўз пахта заводи


Чинобод пахта заводи


Хўжаобод пахта заводи


Бойтоқ вилоят тузатиш-механика устахоналари


Куйганёр моддий-техника таъминоти фирмаси


Харабек пахтани сақлаш базаси


Оқолтин пахта заводи


3. Бухоро давлат-акционерлик бирлашмаси


Когон пахта заводи


Бухоро пахта заводи


Қоракўл пахта заводи


Fиждувон пахта заводи


Пешку пахта заводи


Шофиркон пахта заводи


Бухоро вилоят тузатиш-механика устахоналари


Бухоро пахтани сақлаш базаси


4. Жиззах давлат-акционерлик бирлашмаси


Жиззах пахта заводи


Пахтакор пахта заводи


Ержар пахта заводи


Дўстлик пахта заводи


Учтепа пахта заводи


Акмал Икромов пахта заводи


Ульянов пахта заводи


Октябрь пахта заводи


Жиззах вилоят тузатиш-механика устахоналари


Жиззах пахтани сақлаш базаси


5. Қашқадарё давлат-акционерлик бирлашмаси


Шаҳрисабз пахта заводи


Қарши пахта заводи


Яккабоғ пахта зааоди


Гузор пахта заводи


Косондаги 1-паxта заводи


Косондаги 2-пахта заводи


Чироқчи пахта заводи


Ульянов пахта заводи


Бешкент пахта заводи


Нишон пахта заводи


Жейнов пахта заводи


Қарши вилоят тузатиш-механика устахоналари


Нишон пахтани сақлаш базаси


Яккабоғ пахтани сақлаш базаси


Қамаши пахтани сақлаш базаси


6. Навоий давлат-акционерлик бирлашмаси


Навоий пахта заводи


Хатирчи пахта заводи


Қизилтепа пахта заводи


7. Наманган давлат-акционерлик бирлашмаси


Намангандаги 3-пахта заводи


Норин пахта заводи


Учқўрғон пахта заводи


Чуст пахта заводи


Кўгай пахта заводи


Гулбахт пахта заводи


Поп пахта заводи


Чортоқ пахта заводи


Тошбулоқ пахта заводи


Косонсой пахта заводи


Уйчи нотўқима материаллар фабрикаси


Чортоқ вилоят тузатиш-механика устахоналари


Наманган моддий-техника таъминоти фирмаси


Чуст пахтани сақлаш базаси


8. Самарқанд давлат-акционерлик бирлашмаси


Каттақўрғон пахта заводи


Зирабулой пахта заводи


Жомбой пахта заводи


Жума пахта заводи


Челак пахта заводи


Улуғбек паxта заводи


Зиёдин пахта заводи


Янгиқўрғон пахта заводи


Митон пахта заводи


Жума вилоят тузатиш-механика устахоналари


9. Сурхондарё давлат-акционерлик бирлашмаси


Денов пахта заводи


Термиз пахта заводи


Хайробод пахта заводи


Узун пахта заводи


Шўрчи пахта заводи


Жарқўрғон пахта заводи


Комсомолобод пахта заводи


Ленин йўли пахта заводи


Шурчи вилоят тузатиш-механика устахоналари


Гагарин моддий-техника таъминоти фирмаси


10. Сирдарё давлат-акционерлик бирлашмаси


Гулистон пахта заводи


Боёвут пахта заводи


Бахт пахта заводи


Малик пахта заводи


Ш. Рашидов пахта заводи


Волков пахта заводи


Турон пахта завод


Сардоба пахта заводи


Сайҳун пахта заводи


Оқолтин пахта заводи


Бахт вилоят тузатиш-механика устахоналари


Оқолтин пахтани сақлаш базаси


11. Тошкент давлат-акционерлик бирлашмаси


Алимкент пахта завод


Янгийўл пахта заводи


Чиноз пахта заводи


Оққўрғон пахта заводи


Пискент пахта заводи


Бўка пахта заводи


Ўзбекистон беш йиллиги пахта заводи


Ўзбекистон пахта заводи


Халқобод вилоят тузатиш-механика устахоналари


Кучлик пахтани сақлаш базаси


Кучлик моддий-техника таъминоти фирмаси


12. Фарғона давлат-акционерлик бирлашмаси


Қува пахта зааоди


Тошлоқ пахта заводи


Фарғона пахта заводи


Қўқондаги 1-паxта заводи


Қўқондаги 2-паxта заводи


Ўзбекистон пахта заводи


Олтиариқ пахта заводи


Киров пахта заводи


Фарғона вилоят тузатиш-механика устахоналари


Қўқон пахтани сақлаш базаси


13. Хоразм давлат-акционерлик бирлашмаси


Урганч пахта заводи


Гурлан пахта заводи


Хонқа пахта заводи


Хива пахта заводи


Ҳазорасп пахта заводи


Шовот пахта заводи


Янгиариқ пахта заводи


Янгибозор пахта заводи


Боғот пахта заводи


Қўшкўпир пахта заводи


Хонқа вилоят тузатиш-механика устахоналари


Урганч пахтани сақлаш базаси


14. Луб саноати корхоналарининг Тошкентдаги давлат-акционерлик  бирлашмаси


Янгиҳаёт луб заводи


Қўрғонча луб заводи


Уяли луб заводи


Гул луб заводи


Новомихайлов луб заводи


Жумабозор луб заводи


Чийратма буюмлар фабрикаси


Пискент каноп фабрикаси


Солдатское тажриба механика заводи


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 ноябрдаги

517-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛИШИ


ВИЛОЯТ БЎЙСУНИШИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР


Бирлашманинг тахминий сони:

1. Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхандарё бирлашмалари


- 50 - 55 киши

2. Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Ташкент луб саноати, Фарғона, Хоразм бирлашмалари


- 40 - 45 киши

3. Навоий бирлашмаси


- 30 - 35 киши