язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.04.2008 й. 1794-сон билан рўйхатга олинган КСХВ 22.03.2008 й. 41-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 17 апрелда 1794-сон

билан рўйхатга олинган

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2008 йил 22 мартдаги

41-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб

бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш

ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги ҳамда "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари (буғдой ва арпа) уруғларини (бундан буён матнда уруғлик ғалла деб юритилади) етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Туманда уруғлик ғалла етиштириш майдони, уруғлик учун экиладиган ғалла навлари ва кутиладиган уруғлик ғалла ҳажмлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан тасдиқланган режага асосан белгиланади.


2. Туман ҳокими супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда матнда Комиссия деб юритилади) таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.

Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, туманда жойлашган "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки унинг филиали раҳбари, туман "Давуруғназоратмарказ" инспекцияси, "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман "Давтехназорат" инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.

Комиссия котиби этиб, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими тайинланади.

3. Комиссия супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш бўйича танлов ўтказади.

Тендер танлови ҳар йилнинг 15 июлидан 15 августигача ўтказилади.


4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида фуқаролар танишиш имкони қулай бўлган жойларга қўйилиши керак. Эълонда танловнинг ўтказиш вақти ва жойи, тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда танлов ўтказиш тартиби кўрсатилиши лозим.


5. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин танлов ўтказилади.


6. Танловда ғалла етиштирувчи фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда танловда иштирок этишни истаган хўжаликда уруғлик ғалла етиштириш учун ажратиладиган ер майдони - сувли ерларда 10 гектардан, лалми ерларда эса, 20 гектардан кам бўлмаслиги лозим (туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномасига асосан аниқланади).

7. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда йиғилиш ўтказишга ҳақли ҳисобланади.


8. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган жадвал бўйича ўтказилади.


9. Танлов якунлари бўйича Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилади. Мазкур баённома нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига тақдим этилади.


10. Уруғлик ғалла етиштириш тўғрисидаги ҳуқуқ 1 йилга берилади.



II. СУПЕР ЭЛИТА, ЭЛИТА ВА КЕЙИНГИ

АВЛОДЛАРГА МАНСУБ УРУҒЛИК ҒАЛЛА

ЕТИШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛИШ УЧУН

РУХСАТ БЕРИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


11. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида аризалар қабул қилинади.


12. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.


13. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Комиссиянинг котиби талабгорларга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.



III. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН

ҚАТНАШУВЧИЛАРНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ


14. Танловда иштирок этиш учун талабгорларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:

биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;

иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган имкониятларининг асосланганлиги ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.


15. Талабгорлар имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида баҳоланади.


16. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия сувли ва лалми ерлар бўйича муайян супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун берилган ариза тақдим этган талабгорларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.


17. Биринчи босқичда танловда иштирок этувчиларнинг аризалари тўлиқлиги ва мазмуни жиҳатидан текширилгандан сўнг, иккинчи босқичда талабгорларнинг имкониятлари асосланганлиги ўрганиб чиқилиб, рейтинг баллари қўйилади ва якуний қарор қабул қилинади.

Танловда иштирок этувчиларни танлашнинг иккинчи босқичи қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

а) хўжаликлар ер майдонининг тупроқ унумдорлиги - туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

б) хўжаликларнинг (сувли ерларидаги) оқар сув таъминоти - ирригация тизими бошқармаси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

в) хўжаликларнинг сувли ер майдони тупроғининг шўрланганлик даражаси - туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

г) хўжаликларнинг сувли ер майдони тупроғи таркибидаги фосфор, калий ва гумуснинг миқдори - тупроқ таркибидаги фосфор, калий ва гумуснинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотга (агрокимёвий хаританомага) асосан 0 баллдан 5 баллгача баҳоланади (лалми ерлар бундан мустасно). Бунда комиссияга маълумотноманинг (агрокимёвий хаританоманинг) асли ёки хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

д) сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек бегона ўтлар тарқалмаганлиги - "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

е) хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти - маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

Хўжалик раҳбари бир нечта мутахассисликка ва маълумотга эга бўлса, унинг мутахассислиги ва маълумоти учун қўйиладиган баллларнинг нисбатан юқорироғи инобатга олинади;

ж) хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи (фақат уруғчилик соҳасидаги иш стажи инобатга олинади) - меҳнат дафтарчасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли кўрсатилган ҳолда унинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;

з) талабгорнинг банк ҳисобварағида мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари мавжудлиги - банк томонидан берилган маълумотнома (банк раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган) асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;

и) талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги (уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб) - техника воситалари техник паспортлари ва "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга техника воситалари техник паспорт(лар)ининг асли кўрсатилган ҳолда у(лар)нинг хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси ва "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномасининг асли тақдим этилади.

Техника воситаларини баҳолашда техник паспортда техника воситасининг созлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлган техника воситалари инобатга олинади.

Техника воситаларини баҳолашда улар учун қўйилган баллар йиғиндиси 10 баллдан ошмаслиги лозим;

к) талабгор томонидан сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги - шартнома тузган корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади.

Талабгорнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан сувли ва лалми ерлар учун мазкур Низомнинг тегишлича 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.

Сувли ва лалми ерлар бўйича тўпланган балларни қўшиб ҳисоблаш тақиқланади.

18. Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг балларига асосан танлов ғолиблари аниқланади.

Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.


19. Энг кўп балл тўплаган талабгорлар танлов ғолиблари деб комиссия раиси томонидан эълон қилинади.


20. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.


21. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига ҳамда Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг ҳудудий бўлимларига юборилади.


IV. СУПЕР ЭЛИТА, ЭЛИТА ВА КЕЙИНГИ

АВЛОДЛАРГА МАНСУБ УРУҒЛИК ҒАЛЛА

ЕТИШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛИШ УЧУН

ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ

ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРНИ ЮРИТИШ


22. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлар комиссия котиби томонидан юритилади.

23. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари алоҳида йиғмажилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар уруғчилик хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари архивига, Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг ҳудудий бўлимларига топширилади.

24. Ҳар бир йиғмажилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:

а) туман ҳокимининг танлов ўтказиш комиссияси таркибини тасдиқлаш ва танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;

б) танловга талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар;

в) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;

г) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;

д) танлов ўтказиш якунлари бўйича комиссиянинг баённомалари;

е) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.

Йиғмажилдга рейтинг балларини бериш учун асос бўлган барча ҳужжатлар тикилиши шарт.

25. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларнинг тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгардир.



V. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИНГ

ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


26. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлган фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар қайси навдан неча гектар экиши ва қанча ҳажмда уруғлик етиштириши вилоят ҳокимининг келгуси йил ҳосили учун талаб этиладиган уруғлик тайёрлаш ҳажмлари ва навларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорига асосан белгилаб берилади.

Бунда танлов ғолибларининг вазифа ва функциялари қуйидагилардан иборат бўлади:

а) асосий вазифалар:

республика эҳтиёжини қондириш учун навлар бўйича зарур миқдордаги, стандарт талабларига мос келувчи нав уруғларининг авлодларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш;

кўпайтирилаётган навнинг қимматли хўжалик, технологик хусусиятларини сақлаб қолиш;

юқори сифатли ва нав софлигига эга бўлган супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғларни етиштириш;

супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғликларни етиштириш ва қайта ишлаш тартиб ва қоидаларига амал қилиш;

нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш;

б) юклатилган вазифаларга асосан қуйидаги функцияларни бажаради:

уруғлик майдонлари юқори унумдор, механизмлар ёрдамида ишлов беришга қулай, сув билан яхши таъминланган, шўрланмаган ва текис далаларда жойлаштирилади;

алмашиб экиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш дастурини тузади ва уларнинг ҳисобини олиб боради;

хўжаликда уруғчилик бўйича агроном ёки агрономнинг бўлишини таъминлайди (хўжалик раҳбарининг мутахассислиги (маълумот тўғрисидаги ҳужжатга асосан) уруғчилик бўйича агроном ёки агроном бўлган ҳоллар бундан мустасно);

супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғлик майдонларини ихчам қилиб жойлаштиради, белгиланган тартибда ва мақбул муддатларда оралиқ ҳимоя масофани сақлаган ҳолда экади;

фойдаланишга рухсат этилган кимёвий препаратлар билан қайта ишланган (зарарсизлантирилган) уруғлик донни экади;

йилига камида икки марта нав ва тур тозалиги бўйича дала кўригини ўтказиб, бегона нав ва турлардан тозалаш ишларини ташкиллаштиради.

27. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилган ҳолда хўжаликлар ўрнатилган тартибда уруғлик етказиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.


29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Сувли ва лалми ерларда супер элита, элита ва кейинги

авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига

эга бўлиш учун танловини ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Босқичлар

Субъект

Амалга ошириладиган ишлар

Муддат

      

1. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа қулай шаклда танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради.

2. Ушбу эълон билан биргаликда аризаларни қабул қилишни бошлайди.

        

Танлов ўтказилишидан  30 кун олдин

I. босқич

Туман ҳокимлиги, Комиссия

       

1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни топширади.

        

    

Танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.

      

II. босқич

Талабгорлар

     

1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади.

Лозим бўлганда камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради.

        

     

Танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.


Комиссия котиби


Комиссия

      

Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлайди, бунда:

1. Ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмунини текширади.

2. Комиссия йиғилишида талабгорларга рейтинг баллари қўйилади.

3. Энг юқори балл олган талабгорларни танловда ғолиб бўлганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

       






3 иш кунида


   

Танловда иштирок этишга тавсия этилган ёки зарур балл ололмаганлиги сабабли танловга тавсия этилмаган талабгорлар







Низомга

2-ИЛОВА


Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни

танлашда талабгорларнинг сувли ерлари

бўйича имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

         

Т/р

Баҳоланадиган

имкониятлар

(ҳолатлар)

Рейтинг

кўрсаткичлари

Рейтинг

баллар

Асослаш учун тақдим

этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

60 балл ва

ундан юқори


10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

50 баллдан

60 баллгача


8 балл

40 баллдан

50 баллгача


4 балл

2.

Оқар сув таъминоти

яхши


10 балл

Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси

ўртача


5 балл

ёмон


0 балл

3.

Тупроғининг шўрланганлик даражаси (фоизда)

шўрланмаган


10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

кам шўрланган

(0,3 - 0,5)


6 балл

ўртача шўрланган

(0,6 - 1,0)


4 балл

кучли шўрланган

(1 дан юқори)


0 балл

4.

Тупроғи таркибидаги фосфорнинг миқдори

(мг / 1 кг)

жуда кўп

(60 ва ундан кўп)


5 балл

Тупроқ таркибидаги фосфорнинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(46 - 60)


4 балл

ўртача

(31 - 45)


3 балл

кам

(16 - 30)


2 балл

жуда кам

(0 - 15)


0 балл

5.

Тупроғи таркибидаги калийнинг миқдори

(мг / 1 кг)

жуда кўп

(400 ва ундан кўп)


5 балл

Тупроқ таркибидаги калийнинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(301 - 400)


4 балл

ўртача

(201 - 300)


3 балл

кам

(101 -200)


2 балл

жуда кам

(0 - 100)


0 балл

6.

Тупроғи таркибидаги гумуснинг миқдори

(фоизда)

жуда кўп

(1.61 ва ундан кўп)


5 балл

Тупроқ таркибидаги гумуснинг мавжуд миқдорини тасдиқловчи маълумотнома

(агрокимёвий хаританома)

кўп

(1.21 - 1.60)


4 балл

ўртача

(0.81 - 1.20)


3 балл

кам

(0.41 - 0.80)


2 балл

жуда кам

(0 - 0.40)


0 балл

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги


сўнгги 3 йилда

кузатилмаган


10 балл

"Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали маълумотномаси

сўнгги 2 йилда

кузатилмаган


5 балл

сўнгги 1 йил давомида

кузатилган


1 балл

сўнгги 3 йил давомида

кузатилган


0 балл

8.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги

уруғчилик бўйича

агроном


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном


9 балл

иқтисодчи


8 балл

ҳуқуқшунос


7 балл

инженер, ҳисобчи


5 балл

механик, зоотехник,

ветеринар ва бошқа

мутахассислар


4 балл

9.

Хўжалик раҳбарининг маълумоти

олий


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус


5 балл

10.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил ва

ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача


8 балл

5 йилдан

10 йилгача


6 балл

3 йилдан

5 йилгача


4 балл

1 йилдан

3 йилгача


2 балл

11.

Талабгорнинг банк ҳисобварағидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

200 баробари ва

ундан юқори

миқдорда


10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

150 баробаридан

200 баробаригача

миқдорда


8 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан

150 баробаригача

миқдорда


6 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан

кам бўлса


4 балл

12.

Талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори


2 балл

Техника воситалари техник паспорти, "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномаси

ғалла экиш сеялка (мосламаси)


2 балл

транспорт трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)


2 балл

ер текислагич,

грейдер, чизел

(мола, борона

комплектда)


2 балл

ғалла ўриш комбайни


2 балл

13.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган


10 балл

Шартнома тузилган корхона томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган


6 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган


2 балл

              





Низомга

3-ИЛОВА


Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни

танлашда талабгорларнинг лалми ерлари

бўйича имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

       

Т/р

Баҳоланадиган имкониятлар

(ҳолатлар)


Рейтинг

кўрсаткичлари

Рейтинг

баллар

Асослаш учун тақдим

этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

40 балл ва

ундан юқори


10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

30 баллдан

40 баллгача


8 балл

20 баллдан

30 баллгача


4 балл

2.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги

уруғчилик

бўйича агроном


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном


9 балл



иқтисодчи


8 балл


ҳуқуқшунос


7 балл

инженер, ҳисобчи


5 балл

механик, зоотехник,

ветеринар ва бошқа

мутахассислар


4 балл

3.

Хўжалик раҳбарининг маълумоти

олий


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус


5 балл

4.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил ва

ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача


8 балл

5 йилдан

10 йилгача


6 балл

3 йилдан

5 йилгача


4 балл

1 йилдан

3 йилгача


2 балл

5.

Талабгорнинг банк ҳисобварағидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

150 баробари ва

ундан юқори

миқдорда


10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан

150 баробаригача

миқдорда


8 балл

энг кам иш ҳақининг

50 баробаридан

100 баробаригача

миқдорда


6 балл

энг кам иш ҳақининг

50 баробаридан

кам бўлса


4 балл

6.

Талабгорнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори


2 балл

Техника воситалари техник паспорти, "Давтехназорат" инспекцияси маълумотномаси

ғалла экиш сеялка

(мосламаси)


2 балл

транспорт трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)


2 балл

ер текислагич,

грейдер, чизел

(мола, борона

комплектда)


2 балл

ғалла ўриш комбайни


2 балл

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган


10 балл

Шартнома тузилган корхона томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган


6 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган


2 балл

         





Низомга

4-ИЛОВА



______________ вилояти ______________ тумани

______________________ комиссияси йиғилишининг

                                                             (комиссиянинг номи)


____________ - СОНЛИ БАЁННОМАСИ


_____________ вилояти ____________ тумани "___" __________ 200_ йил

Раислик қилди: __________________________________________________

(комиссия раиси Ф.И.Ш.)


Қатнашдилар: ___________________________________________________

(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)


________________________________________________________________

(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)


Кун тартиби


_________________________________________ уруғчилик хўжаликлари

ўртасида ўтказилган танлов якунлари тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _________________

_____________________________________________ ахбороти эшитилди.

________________________________________________________________

Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


_______________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган

танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.

Т/р

Танлов ғолибларининг номи


Майдони, га

Тўплаган бали

1.





2.





3.





4.





5.





Комиссия раиси

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Комиссия аъзолари:

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Котиб

(Ф.И.Ш.)

(имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 126-модда.