язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1996 й. 328-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсати тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1996 й.

N 328



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ УРУҒЧИЛИК

СОҲАСИДАГИ СИЁСАТИ

ТЎҒРИСИДА



Республикада уруғчиликни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси КАРОР КИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсатининг асосий йўналишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукуматнинг уруғчилик сохасидаги сиёсатининг асосий йўналишларининг амалга оширилишини назорат қилувчи орган этиб белгилансин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда икки ой муддатда Ҳукуматнинг уруғчилик соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р. Гиниятуллин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 сентябрдаги

328-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

уруғчилик соҳасидаги сиёсатининг асосий

йўналишлари


СИЁСАТНИНГ МАҚСАДИ


1. Уруғлар сифатининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳосилдорликни ва иқтисодий самарадорликни оширишнинг муҳим омили сифатидаги биринчи даражали аҳамиятини хисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсатини амалга киритади.


2. Ҳукуматнинг уруғчилик соҳасидаги сиёсатидан мақсад бу соҳада қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги йўналишларни амалга оширишдир:

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чикарувчиларини ўз вақтида бозор нархлари бўйича юқори ҳосилли ва юқори сифатли уруғлар билан етарли миқдорда таъминлаш;

инфраструктура ва сервис хизмати кўрсатишни ривожлантиришга кўмаклашиш, уруғчиликда хусусий инвестициялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

қишлоқ хўжалиги манфаатларига жавоб берувчи уруғлик етиштиришда хусусий секторни ривожлантириш.



СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ


3. Уруғчилик соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда Ҳукумат:

қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида уруғчиликни ривожлантириш уюшмасини таъсис этишни маъқуллайди, унинг асосий мақсад ва вазифалари уруғчиликни ривожлантиришдан манфаатдор ва (ёки) унда иштирок этаёттан хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш, уруғчилик ва (ёки) ёрдамчи инфраструктуранинг ҳар қандай соҳасида хусусий секторни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган барча бошқа муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уруғчиликка оид даврий маълумотномаларни чиқаришдир;

уруғчиликни ривожлантиришга маблағ қўяётган ташкилотларга, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратади;

уруғчиликдаги хусусий инвестицияларни фаол рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди;

хусусий секторни уруғлик етиштириш, етказиб бериш, экспорт қилиш ва уруғлик билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар соҳасида қўллаб-қувватлайди;

хусусий секторни яхши навли ва юкори репродукцияли уруғларни янада кўпайтириш ва навларини янгилаш учун зарур бўлган уруғлар билан таъминлашда давлат томонидан қўллаб-қувватлайди.



ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


4. Қишлоқ хўжалигига юқори сифатли уруғлар етказиб беришни кўп миқдорда кўпайтириш мақсадида Ҳукумат уруғчилик соҳасида барқарор, изчил ва узоқ муддатли сиёсатни ўрнатади. Уруғ етиштириш ва етказиб бериш билан боғлиқ фаолиятнинг барча турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳукумат муассасалари ва (ёки) ўзимизнинг ва (ёки) хорижий хусусий секторлар томонидан қисман ёки тўла бажариладиган барча ёрдамчи операциялар мазкур сиёсат билан тартибга солинади.



НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР


5. Уруғчилик соҳасидаги вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш мақсадида Вазирлар Маҳқамаси заруриятга қараб ва республика аграр сектори манфаатларидан келиб чиққан ҳолда. уруғчилик соҳасидаги сиёсатга мувофиқ норматив ҳужжатлар чиқаради, уларга зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади.



ХУСУСИЙ СЕКТОР ВА ДАВЛАТ

МАНФААТЛАРИНИНГ УЙҒУНЛАШУВИ


6. Уруғчилик соҳасидаги сиёсат Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги Ҳукумат сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланади. Хусусий секторни уруғлар билан таъминлашни кўп миқдорда кўпайтириш миллий манфаатлардан бири ҳисобланар экан миллий ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари хусусий секторнинг ушбу жабҳадаги иштироки билан қарама-қарши келиб қолганда уларга мувофиқ амалга ошириладиган ҳаракатларнинг якуний мақсадлари миллий ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури мақсадларига жавоб берган ҳолларда уруғчилик соҳасидаги сиёсат афзал кўрилади.



УРУҒЛАРНИНГ СИФАТЛИ БЎЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ


7. Уруғларнинг экиш қиймати уларнинг сифатини назорат қилувчи белгиланган тартибларга мувофиқ аниқланган сифатига боғлиқ бўлади Ҳукумат уруғчилик соҳасидаги сиёсат фаолиятининг барча турлари уруғларнинг энг юқори сифатли бўлишини, иқтисодий самарадорлилигини таъминлаши зарур, деб ҳисоблайди Қишлоқ хўжалиги манфаатларини энг кўп таъминлаш учун сотувга тавсия қилинаётган барча уруғлар сифатга нисбатан амалдаги талабларга жавоб бериши лозим.



ИНФРАСТРУКТУРА ВА ТУРЛИ

СЕКТОРЛАР ИШТИРОКИ


Кишлоқ хўжалиги экинларининг районлаштирилган юқори сифатли уруғлар билан доимий таъминлашни сақлаб туриш учун мураккаб техника, саноат ва иқтисодий инфраструктура талаб этилишини Ҳукумат тушунади Уни яратишда хусусий сектор каби давлат сектори ҳам иштирок этади. Ҳар бир сектор қолган секторлар билан яқин ўзаро хамкорликда ўзи кўпроқ ваколатли бўлган фаолият тури билан шуғулланади Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш фаолияти турлари Ҳукумат ва унинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.

Бозор манфаатларига жавоб берувчи, хусусий сектор маблағларини инвестиция қилиш хоҳишида бўлган барча тижорат тусидаги фаолиятнинг барча турлари хусусий сектор соҳаси тасарруфида бўлади. Хусусий сектор фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив ҳужжатлари билан белгиланган амалдаги нормаларга мувофиқ амалга оширилган ҳолларда Ҳукумат муассасалари уларнинг ишларига аралашмайди.



ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ҲУКУМАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ЗАРУР ТУЗИЛМАЛАРНИ

ТАЪСИС ЭТИШ


9. Ҳукумат хусусий сектор уруғ етиштириш ва у билан таъминлашни ташкил этишда нисбатан устунликларга эга бўлишини эътироф этади. Мазкур ҳужжат қоидаларига мувофиқ Ҳукумат уни бутун чоралар билан қўллаб-қувватлайди.


10. Юқори сифатли уруғлар билан таъминлашда хусусий секторнинг ривожланиши баробарида ушбу соҳада иштирок этадиган ҳукумат муассасалари хусусий сектор билан адолатсиз рақобатнинг олдини олиш мақсадида, бунда уруғда эҳтиёжи бўлган фермерларни уруғ билан таъминлаб, ўз фаолиятини тегишлича қисқартиради Зарур ҳолларда Ҳукумат хусусий сектор энг Кўп ҳажмда экиш материали етиштиришни таъминлаганда уни рағбатлантириш мақсадида тегишли қонунчилик, қарорлар ва норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш учун бутун кучини ишга солади.



УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

ДАВЛАТНИНГ БЕВОСИТА ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШИ


11. Баъзи қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини хусусий сектор етиштириш имконига эга бўлмаса, уни давлат сектори ёки давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган сектор етиштиради. Хусусий секторнинг мустаҳкамланиши ва унда кўрсатилган уруғларни етиштириш кўпайишига қараб давлат томонидан қўллаб-қувватланиш камайтирилади ёки тўхтатилади, уруғчиликда рақобат рағбатлантирилади.



ХОРИЖИЙ ФИРМАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

ҚИЛИШ ВА ИЧКИ ХУСУСИЙ СЕКТОР


12. Уруғлар билан шуғулланувчи хорижий хусусий фирмалар уруғчилик саноатига амалдаги қонунчилик доирасида илмий тадқиқотлар ва селекция ишлари учун янги генетик материаллар ва технологиялар тақдим этишлари мумкин. технологияларни самарали ривожлантириш, ишларни яхшилаш, сарф-харажатларни камайтириш ва уруғларга бўлган эҳтиёжларни қондиришни таъминлаш учун Ҳукумат хорижий, ўзимизнинг ва қўшма корхоналарнинг ташкил этилишини рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди.



СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК СОҲАСИДАГИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ


13. Уруғчилик базаси давлат илмий-тадқиқот муассасалари селекционерлари томонидан яратилган сараланган навлар билан таъминланади. Улар, жойларда ўз филиалларини очиб ёки уруғчилик корпорациялари, уюшмалари ёки бошқа тузилмаларнинг муассислари сифатида иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини яхшилаш, даромадларни кўпайтиришга анчагина ҳисса қўшишлари ва уларни тақсимлашда қатнашишлари мумкин.

Бу даромадларнинг бир қисми ватанимиз қишлоқ хўжалигини бевосита ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Бу билан ҳар қандай малакали хусусий селекция муассасаси тадқиқотлар ўтказишда рухсатнома олади, рағбатлантирилади ва кўллаб-қувватланади. Давлат ташкилотлари ўтказган тадқиқотлар натижалари шартнома асосида амалдаги қонунчилика мувофиқ хусусий секторга берилади.


14. Уруғлар сифатини яхшилаш ва сақлашда ҳамда уларнинг таннархини пасайтиришда уруғчилик технологияси ва саноатининг муҳим ўрни бор. Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи даражали объекти нафақат фундаментал тадқиқотлар, балки маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб амалий илмий-тадқиқот ишларининг асосий натижаларини жорий этиш ҳ.амдир. Бундай ишларни амалга ошириши мумкин бўлган хусусий корхоналар рағбатлантирилади. Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари хусусий секторга халқаро амалиётга мувофиқ эркин берилади. Уруғчилик фаолиятини мувофиқлаштиришнинг асосий мақсади уруғчилик Корхоналарининг илмий-тадқиқот ишларига ва маълумотлар алмашувига бўлган эҳтиёжларни аниқлашда ҳамкорликларини таъминлашдир.



ЯНГИ НАВЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ СИНАБ

КЎРИШ ҲАМДА РАЙОНЛАШТИРИШ


15. Янги навлар ва дурагайларни жорий этишга қараб фақат юқори сифатли селекцион материал чиқаришни таъминлаш мақсадида уларни улар етиштириладиган шароитларга яқинлаштирилган шароитларда синовдан ўтказиш муҳим аҳамият Касб этади. Бундай синовлар аниқ тадбирларга мувофиқ ва энг яхши нав ҳамда линиялар кўрсаткичларининг тўғри аниқланишини таъминлаш учун етарли бўлган белгиланган давр мобайнида ўтказилиши лозим.


16. Ҳусусий сектор томонидан етиштирилган навлар ва дурагайлар давлат тадқиқотлари ва изланишларига солиштирилади ва тегишли тарзда баҳоланади. Сара навлар ва дурагайлар районлаштирилади ва расман маъқулланган рўйҳатларга киритилади, уларнинг уруғлари эса сертификатлаштирилади.



УРУҒ ФОНДИНИ ТИКЛАШ


17. Экишга рухсат этилган навлар ва дурагайларнинг уруғ фондини (элита уруғлар) тиклаш ва уни таъминлаш уларни ишлаб чиаққан илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилади. Давлат селекция дастури доирасида керакли турдаги уруғларни талаб этилган миқдорда ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш учун етарли миқдорда ходимлари, асбоб ускуналари ва маблағлари бўлган махсус муассаса тузилади. Хусусий фирмалар янги навларни аниқлаш бўйича ўз дастурларини ўз маблағларига амалга оширадилар ва улар амалдаги сифатни назорат этиш талабларига мувофиқ амалга оширишларига қараб маъқул нарҳларда зарур уруғлар билан таъминланадилар.



УРУҒЛАРНИНГ НАВЛИЛИГИ ВА ЭКИШ

СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


18. Янги нав (дурагайни яратиш учун муайян ҳаражатлар талаб этилади. Ҳукумат навлар яратиш борасидаги илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва уларга кетган сарф-ҳаражатларни қоплаш мақсадида ўз ваколати доирасида селеционерлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун халқаро нормаларга мувофиқ қарорлар ва норматив ҳужжатлар қабул қилади ҳамда селекционерларга мамлакат қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш ва уларни яратишдан молиявий фойда олиш учун уларнинг нав ва дурагайлари уруғларини етиштириш ва етказиб беришни назорат қилиш имконини беради.


19. Уруғлар сифатини самарали назорат қилишни таъминлаш учун ҳар бир уруғчилик бўлинмаси ўзининг халқаро қоидаларга мувофиқ иш кўрувчи сифатни назорат этиш ички хизматига эга бўлади ҳукумат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бундай назоратни амалга оширишни, шунингдек, республикага келтирилаётган уруғларнинг сифатини назорат қилишни қўллаб-қувватлайди.


20 Уруғларнинг юқори сифатлилигини ва нав софлигини сақлашни таъминлаш учун уруғ етиштирувчи майдонлар ва участкалар сифати назорат қилинади Уруғчилик учун масъул бўлган давлат хизматлари уруғ етиштириш бўйича турли тоифадаги майдонлар ва участкаларга амалдаги нормаларга мувофиқ талаблар белгилайди. Талаблар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши агротехникаси ва технологиясининг тараққий этишига қараб ўзгариб бориши мумкин.



УРУҒЛАР СЕРТИФИКАЦИЯСИ


21. Уруғчиликни ривожлантириш ва уруғларнинг юқори сифатлилигига эришишга қаратилган тадбирлардан бири сифатида барча уруғчилик муассасалари ўз хоҳишлари билан қатнашганлари ҳолда мустақил сертификатлаш ўтказилади. Сертификатлаш талаблар, тартиб, консепыия ва услубият нуқтаи назаридан халқаро нормаларга жавоб беради.



УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ.


22. Уруғлар сифатининг ишончли стандартларини таъминлашда истеъмолчилар ва етеказиб берувчиларни ҳимоя қилишда, шунингдек, сифатга мўлжалланган уруғчилик саноатини ривожлантиришда амалдаги талаблар ва имкониятларни акс эттирувчи қонунчилик ҳужжатлари, энг аввало Уруғчилик тўғрисидаги қонун муҳим роль ўйнайди. Сотиш учун тавсия этиладиган барча уруғлик Уруғчилик тўғрисидаги қонун талабларига мос бўлиши лозим уруғчилик тўғрисидаги қонунга мувофиқ намуналарни мунтазам танлаш ва синашнинг комплекс дастури амалга оширилиши керак.



УРУҒЛАРНИ СИНАБ КЎРИШ


23. Уруғларнинг тўғри синаб кўрилиши уруғчилик саноати ишида катта аҳамиятга эгадир ҳукумат расмий синов лабораториялари ва жойлардаги станциялар тармоқлари ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиб беради.

Улар намуналарни буюртмачи уруғчилик хўжаликларига ёки фирмаларга уларни бу хўжалик ва фирмалардан олганларидан сўнг бир суткадан.

Кечиктирмай текширадилар ва етказиб берадилар ҳамда натижалар тўғрисида синов тугаганидан сўнг бир сутка мобайнида хулосалар берадилар.

Лабораториялар ва станциялар тегишли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали ходимлар билан таъминланган бўладилар ҳамда уларнинг иши уруғларни синовдан ўтказиш бўйича Халқаро уюшма (ISTA)нинг тавсияномаларига мувофиқ ташкил этилади.



УРУҒЛАРНИ СИНОВДАН ЎТКАЗИШНИ

СТАНДАРТЛАШТИРИШ


24. Уруғларни мунтазам равишда етказиб беришни ва хусусий секторни ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, уруғларни экспорт ва импорт қилиш учун синовларнинг айнан натижаларини олиш талаб этилади. Тадбирларни бир хиллаштириш ва синовларнинг айнан (стандарт) натижаларига эришиш мақсадида ҳукумат уруғларни синовдан ўтказиш бўйича дастурни амалга оширишни таъминлайди ҳамда тегишли соха мутахассисларини тайёрлайди.



УРУҒЛАРНИ ТОЗАЛАШ ВА КОНДИКЦИЯЛАШ


25. Юқори сифатли уруғлар билан таъминлашнинг муҳим элементи сифатида уруғларни тозалаш ва кондициялаш бўйича қувватлар барпо этилади. Барча хусусий уруғчилик муассасалари уруғларни тозалаш ва сақлаш бўйича ўз замонавий ва самарали қувватларини барпо этганлари ва уларни қўллаб-қувватлаганлари тақдирда рағбатлантириладилар.



УРУҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ, ТРАНСПОРТДА

ТАШИШ ВА СОТИШ


26. Ҳукумат хусусий секторнинг ўзларига яқин минтақаларда жойлашган қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчи барча туманлардаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини юқори сифатли уруғлар билан таъминловчи тақсимлаш тизимини яратиши ва ривожлантиришида уни барча чоралар билан рағбатлантиради, сотиш бўйича компанияларда таъсисчилар сифатида иштирок этиш йўли билан хусусий секторнинг маҳсулотларни сотишга йўналтирилган ҳаракатларини бутун чоралар билан қўллаб-қувватлайди.



УРУҒЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖЛАРНИ АНИҚЛАШ


27. Уруғ етиштириш ва тақсимлашни режалаштириш учун етказиб берувчилар уруғлардан фойдаланиш ҳамда мўлжалланган эҳтиёжларга оид тўғри ва батафсил маълумотларга эга бўлишлари лозим. Ҳукумат бундай ахборотларни ўз вақтида жамлаш ва тақсимлаш тизими ишини шундай ташкил этадики, токи бу етказиб берувчи ва истеъмолчиларга бошқаришда ҳамда қарорлар қабул қилищда ёрдам берсин. Ҳукумат уруғчилик фирмалари томонидан бшқарувни такомиллаштириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган бошқарув ахборот тизимларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ва рақғбатлантиради.



ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ


28 Уруғ истеъмолчиларини замонавий технологиялардан фойдаланиш соҳасида ўқитишнинг асосий воситаси сифатида Ҳуқумат ва хусусий сектор юқори хосилли уруғларни жорий этиш бўйича умумтаълим дастурларини ишлаб чиқади ва амалга киритади.



УРУҒЛАРНИ ТАРҚАТИШ


29. Уларнинг келиб чиқиш манбаларидан қатъи назар, уруғларнинг фақат сараланган навлари тарқатилади.



УРУҒЛАР ИМПОРТИ ВА ЭКСПОРТИ


30. Ҳукумат уруғчилик соҳасида мазкур сиёсат қоидалари ривожида тасдиқланган тегишли норматив ҳужжатларда назарда тутилган тартибга мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун уруғларни импорт қилишга рухсатнома сўраган ҳар қандай муассасага ёрдам беради. Ички эҳтиёжлар қондирилганидан сўнг уруғлар қолган ҳолларда уларни экспорт қилишга рухсат беради. Уруғлар импорти ва экспортида маъмурий тадбирлар иложи борича қисқартирилади ва фақат халқаро эътироф этилган карантин талабларига риоя этилади. Ҳукумат жўнатиш, божхона тозалови, валюта алмаштириш, аккредитивлар беришни тезлаштиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.



УРУҒЧИЛИК СОҲАСИДА

МАСЛАҲАТЛАШУВЛАР ЎТКАЗИШ


31 Ўзгараётган шароитларни ҳисобга олиб Ҳукумат уруғчилик соҳасидаги сиёсатга мувофиқ Уруғчиликни ривожлантириш бўйича уюшма ҳузурида маслаҳатлашув марказини ташкил этишда кўмаклашади. Унда Ҳукумат вакиллари каби ҳусусий сектор вакиллари ҳам бўлади. Марказ уруғларни тайёрлаш ва улардан фойдаланишга таъсир этувчи барча омилларни кўриб чиқиш учун мунтазам равишда мажлислар ўтказади ва бу фаолиятнинг амалий бўлиб қолиши учун Ҳукуматга уруғчилик соҳасидаги сиёсат масалалари бўйича таклифларни тақдим этади.

Ҳукумат кўрсатилган тавсияномаларни кўриб чиқади ва унинг узоқ муддатли мақсадлари ва амал қилиш муддатини ўзгартирмаган ҳолда жорий шароитларга мос бўлишини таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчиликка мувофиқ уруғчилик соҳасидаги сиёсатни такомиллаштиришда ҳисобга олади.