язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Дончилик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2007 й. 38-сон "Республикада омихта ем ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2007 й.

N 38



РЕСПУБЛИКАДА ОМИХТА ЕМ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Республика чорвачилиги ва паррандачилигини балансланган юқори сифатли омихта ем билан таъминлашни яхшилаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг корхоналарнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига "Wynveen International" Нидерландия компаниясининг 2 комплект омихта ем ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш ва кейинчалик уларни "Тошкентдонмаҳсулотлари" (Тошкент шаҳри) акциядорлик жамиятида ҳамда "Дунё М" (Қашқадарё вилояти) акциядорлик жамиятида ўрнатиш;

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг 1-иловага* мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги корхоналарнинг ишлаб турган омихта ем цехларини 2007-2010 йиллар даврида модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси (Қудратов):

икки ҳафта муддатда - "Ўзсаноатмашимпэкс" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда 2 комплект омихта ем ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб бериш юзасидан белгиланган тартибда тегишли шартномалар тузилишини ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилишини таъминласин;

бир ой муддатда - 2 комплект омихта ем ишлаб чиқариш ускуналарини ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда жорий йилнинг 1 июлигача уларни монтаж қилиш ва созлаш ишлари тугалланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг 10 мартигача 160 тонна ҳажмида маккажўхори ҳамда 2007 йил 1 июлгача 940 тонна ҳажмида арпа навли уруғлиги олиб келинишини ташкил этсин.


3. Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда модернизация қилинадиган иккита заводни зарур хом ашё билан кафолатли таъминлашни назарда тутган ҳолда асосий экин майдонларида арпа ва маккажўхори етиштириш учун бир ой муддатда 2-иловага* мувофиқ суғориладиган ерлар ажратсинлар;

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда дон маҳсулотлари корхоналари билан фермер хўжаликлари ўртасида маккажўхори ва арпа дони харид қилиш юзасидан жорий йилнинг 15 апрелигача фьючерс шартномалари тузилишини таъминласинлар.


4. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси корхоналари:

Нидерландиянинг "Wynveen International" компанияси билан тузиладиган шартнома доирасида олиб келинадиган омихта ем ишлаб чиқариш ускуналарига;

2011 йил 1 январгача - маккажўхори ва арпа уруғлиги учун, шунингдек "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича омихта ем цехларини модернизация қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун технология асбоб-ускуналари ва эҳтиёт қисмларга божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 69-модда.