язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2012 й. 246-сон "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг ижро этувчи аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2012 й.

N 246



"ЎЗБЕККЎМИР" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг бошқарув самарадорлигини янада ошириш, кўмир тармоғини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини такомиллаштириш, объектларни муҳофаза қилиш ишончлилигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 138 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 65 нафар бўлган янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Кенгашига "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти ижро этувчи аппарати тузилмасига тасдиқланган ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбеккўмир" ОАЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари билан биргаликда уч ой муддатда 2013 - 2018 йиллар даврида "Ўзбеккўмир" ОАЖ корхоналарини ва умуман кўмир тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

корхоналарни молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш ва кўмир қазиб олишнинг рентабеллигини, шу жумладан, йўл-йўлакай ажратиб олинадиган фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш ва маҳсулотларни диверсификация қилиш ҳисобига ошириш;

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг кўмир сотиш бўйича дистрибьюторлик марказлари тармоғини кенгайтириш ҳисобига кўмир сотиш инфратузилмасини ривожлантириш;

кўмир тармоғи корхоналари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 августдаги

246-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбеккўмир" ОАЖ ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


"Ўзбекэнерго" ДАК раисининг биринчи ўринбосари - "Ўзбеккўмир" ОАЖ бош директори


























































Бош директорнинг биринчи ўринбосари - бош муҳандис





Бош директорнинг иқтисод бўйича ўринбосари
















































Бош механик бўлими

- 5 киши ( шу жумладан, бошқарув ходимлари - 2 киши)



Бош муҳандиснинг кон ишлари бўйича ўринбосари


Бош муҳандиснинг транспорт бўйича ўринбосари


















Прогнозлаш, таҳлил қилиш ва иқтисодиёт бошқармаси - 11 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 8 киши)


























Бош энергетик хизмати - 2 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 2 киши)



Кончилик бўлими

- 6 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 2 киши)


Транспорт бўлими

- 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)











































Мулкни ва қимматли қоғозларни бошқариш хизмати - 2 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)

Техника бўлими

- 5 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)



Геология-маркшейдер бўлими - 4 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 2 киши)


Ёқилғи-энергетика ресурслари хизмати - 2 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)

































Инновациялар ва янги технологиялар бўлими - 2 киши



Ахборот технологиялари хизмати - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)

















Сертификатлаш, метрология, кўмир ва каолин сифатини назорат қилиш хизмати - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 2 киши)



Меҳнат ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)










































Лойиҳа-конструкторлик бюроси

- 7 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)



Саноат, радиация хавфсизлиги ва экология бўлими - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 3 киши)























































































































Бош директорнинг таъминот ва маҳсулотларни сотиш бўйича ўринбосари



Бош директорнинг режим ва кадрлар бўйича ўринбосари









Юридик бўлим - 5 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)





















































Ички хавфсизлик бўлими - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 3 киши)


Модернизация қилиш бўйича инвестиция дастурларини истиқболли ривожлантириш ва амалга ошириш бошқармаси - 8 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 4 киши)


















Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими - 14 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 6 киши)

Маҳсулотларни сотиш ва етказиб бериш бошқармаси - 19 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 7 киши)























Биринчи бўлим

- 1 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)
































Матбуот котиби - 1 киши








Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўлими - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 2 киши)











Молия бўлими - 7 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 2 киши)



Иккинчи бўлим

- 1 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)






















Техник назорат хизмати - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)






























Кадрлар бўлими - 3 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)




Бош директор ёрдамчиси - 1 киши (шу жумладан, бошқарув ходимлари - 1 киши)


























































Фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис - 1 киши






































































          

Ходимларнинг умумий сони - 138 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 65 киши (ҳудудий дистрибьюторлик марказлари, "Шарғункўмир" ОАЖ, "Апартак" МЧЖ ходимларидан ташқари).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 33-34-сон, 393-модда