язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2007 й. 101-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Конларнинг Кандим гуруҳи участкаларига, Хаузак ва Шоди участкаларига ҳамда Қўнғирот участкасига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2007 й.

N 101



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"КОНЛАРНИНГ КАНДИМ ГУРУҲИ УЧАСТКАЛАРИГА,

ХАУЗАК ВА ШОДИ УЧАСТКАЛАРИГА ҲАМДА ҚЎНҒИРОТ

УЧАСТКАСИГА НИСБАТАН МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА

ОИД БИТИМНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ 14 СЕНТЯБРДАГИ 428-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида валюта тушумини мажбурий сотиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Конларнинг Кандим гуруҳи участкаларига, Хаузак ва Шоди участкаларига ҳамда Қўнғирот участкасига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"операторнинг Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган пудратчилари (етказиб берувчилари) Битимни амалга ошириш бўйича операциялар доирасида ўзларининг ҳисоб рақамларига тушадиган валюта тушумининг мажбурий сотувини улар томонидан Битимни амалга ошириш мақсадида импорт қилинган товарлар (ишлар) хизматлар қийматига камайтириб амалга оширадилар".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 201-модда.