язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Молия вазирлигининг 51-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-22-сон "Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 29.06.2012 й. Қарори (АВ томонидан 25.07.2012 й. 2381-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.07.2012 й.

N 2381

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.06.2012 й.

N 51


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.06.2012 й.

N 2012-22


ҚАРОРИ



Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари

томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг

чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан

ортиқ  бўлган харид нархи ўртасидаги  тафовутни

ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 4 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сонли қарори билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 13-сон, 102-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири



Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 352-модда