язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2007 й. ПҚ-751-сон "Муборак газни қайта ишлаш заводи" унитар-шуъба корхонасида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2007 й.

N ПҚ-751



"МУБОРАК ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ"

УНИТАР-ШУЪБА КОРХОНАСИДА СУЮЛТИРИЛГАН

ГАЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ

БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳисобига табиий газни чуқур қайта ишлашни таъминлаш, "Муборак газни қайта ишлаш заводи" унитар-шуъба корхонасида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, чекланган қиймати 221,56 млн. АҚШ долларини ташкил қилган "Муборак газни қайта ишлаш заводи" унитар-шуъба корхонасида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун пропан-бутан аралашмаси мосламасини қуриш" лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, унга мувофиқ:

криоген технологиялар ва турбодетандер агрегатларни қўллаган ҳолда пропан-бутан аралашмасини чиқариб олиш бўйича учта мослама;

табиий газни тозалаш ва цеолит қуритиш мосламалари;

турбодетандер агрегатларда зарур босимни таъминлаш учун сиқиш компрессор станцияси;

заводни энергия билан таъминлаш мосламалари комплекси, шунингдек суюлтирилган газ ва конденсатнинг қўшимча ҳажмларини сақлаш ва юклаб жўнатиш учун маҳсулотни қуйиш ва ҳисобга олиш бўйича энг замонавий автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган янги темирйўл шохобчасига яқин парк қурилиши таъминланади.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳар йили халқаро стандартларга мос 11,79 млрд. куб. м. товарбоп табиий газ, 270,0 минг тонна суюлтирилган газ ва 70,0 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун "Муборак газни қайта ишлаш заводи" унитар-шуъба корхонаси билан пудратчи сифатида иштирок этувчи "Стройтрансгаз" ОАЖ (Россия) ўртасида устав фондидаги улуши тенг (50%дан) бўлган қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда томонлар қабул қилган ўзаро мажбуриятларини бажарганларидан сўнг кўшма корхонани тугатиш, объектни "Муборак газни қайта ишлаш заводи" унитар-шуъба корхонасига тўлиқ мулк сифатида топшириш назарда тутилган.


3. Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

миқдори 110,78 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон қисми - "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг шахсий маблағлари (50 фоизи) ҳамда "Ўзбекнефтгаз" МХКга қайта молиялаштирадиган банкнинг 0,25 фоиз маржаси билан йиллик 2,0 фоиз ставка бўйича бериладиган Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармасининг кредити ҳисобидан;

миқдори 110,78 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган жалб этиладиган хорижий инвестициялар - "Стройтрансгаз" ОАЖнинг шахсий маблағлари ҳамда "Стройтрансгаз" ОАЖ томонидан лойиҳанинг дастлабки ТИАсида назарда тутилган тартибда жалб этиладиган хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан.


4. "Муборак газни қайта ишлаш заводи" унитар-шуъба корхонасида суюлтирилган газ ишлаб чикаришни кўпайтириш учун пропан-бутан аралашмаси мосламасини қуриш" лойиҳасининг ТИАсини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳачи этиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти тасдиқлансин, субпудратчилар сифатида эса "ЎзЛИТИнефтгаз" ОАЖ, "ВНИПИгазқазиболиш" ОАЖ ва бошқа ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари жалб этилсин.


5. "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти 2008 йилнинг 15 майигача муддатда белгиланган тартибда лойиҳанинг узил-кесил ТИАсини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


6. "Ўзбекнефтгаз" МХК ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш ва лойиҳа ТИАсини тайёрлаш, лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда ускуналар ва материалларни лойиҳанинг тасдиқланган ДТИАси ҳамда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шартномалар асосида етказиб бериш бўйича ишларга ҳақ тўлаш мақсадида, "Ўзбекнефтгаз" МХК шахсий маблағлари ва хорижий инвестор маблағлари ҳисобидан лойиҳанинг узил-кесил ТИАси тасдиқлангунича қўшма корхонани молиялаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Инвестиция дастурига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишлар киритсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 654-модда.