язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларига нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан Намунавий шартнома (ЎзР ВМ 18.09.1998 й. 397-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 18 сентябрдаги

397 сон қарорига

3-ИЛОВА



Автомобиль ёнилғиси қуйиш

шохобчаларига нефть маҳсулотлари

етказиб бериш юзасидан

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА


(шаҳар, туман)                                            199__ йил “___”_________


Бундан кейин “Етказиб берувчи” деб аталувчи ________________


_________________________________________________ номидан

(нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси номи)


_____________________________________________ бир томондан

(раҳбарнинг лавозими, фамилияси ва исми)


ҳамда бундан кейин “Истеъмолчи” деб аталувчи_______________

_________________________________________________ номидан

(юридик шахснинг номи)

__________________________________________иккинчи томондан

(раҳбарнинг лавозими, фамилияси ва исми)


қуйидагилар тўғрисида шартнома туздилар:



1. УМУМИЙ КОИДАЛАР


1.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига куйидаги нефть маҳсулотларини сотади:

Номи

Миқдори (тонна)

Нархи

(1 тоннаси учун сўм)

Сифати

(ГОСТ ОСТ ва бошқалар)

Муддатлари

(етказиб бериш жадвали)

(автобензин)

(дизель ёқилғиси)

(мойлар)

1.2. Шартноманинг умумий суммаси_______________сўм

1.3. Истмолчи аҳолига нефть маҳсулотларини фақат турғун ва контейнерли автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларида сотади.


2. ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


2.1. Ушбу шартнома Етказиб берувчи билан Истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун асос ҳисобланади. Ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади.

2.2. Истеъмолчи олинадиган нефть маҳсулотлари учун Етказиб берувчининг ҳисоб-китоб счётига олдиндан маблағлар ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда ҳак тўлаш мажбуриятини олади.

2.3. Ҳисоб-китоб счетига маблағлар келиб тушгач Етказиб берувчи Истеъмолчига нефть маҳсулотлари берищ юзасидан тегишли нефть базасига езма рухсатнома (топшириқ, билдиришнома) жўнатади.



3. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ШАРТЛАРИ


3.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига нефть маҳсулотларинм операция амалга оширилаетган вактда амалда бўлган улгуржи нархлар бўйича сотади.

3.2. Нефть маҳсулотлари нархлари ўзгарган такдирда Етказиб берувчи Истеъмолчини бу ҳакда ўз вактида ёзма равишда хабардор килади.

3.3. Истеъмолчи аҳолига нефть маҳсулотларини республикада белгиланган чакана нархлар бўйича накд пулга, тўлик тушумни назорат-касса аппаратлари оркали кирим килган ва тасдикланган тартибга мувофик албатта инкассация килган ҳолда сотади.

3.4. Истеъмолчининг автомобиль ёнилгиси куйиш шохобчаларида Етказиб берувчидан сотиб олинган ва бошка манбалардан олинган нефть маҳсулотларини айни бир вактда сотишга йўл кўйилмайди.

3.5. Истеъмолчмнинг автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларига нефть маҳсулотлари етказиб бериш Етказиб берувчининг махсус автотранспорти билан, келишилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.


4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


4.1. Етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган, етарли микдорда етказиб берилмаган такдирда Етказиб беруячи Истеъмолчига муддати ўтказиб юборилган ҳар кун учун фоиз, лекин етарли микдорда етказиб берилмаган (етказиб берилмаган) нефть маҳсулотлари кмйматининг 50 фоизидан ортик бўлмаган микдорда пеня тўлайди.

4.2. Етказиб берилган нефть маҳсулотлари сифати бўйича стандартлар, техник шартлар, кабул килишнинг қонунчиликда ёки мазкур шартномада белгиланган бошка мажбурий шартларига мувофик келмаган такдирда Истеъмолчи нефть маҳсулотларини кабул килишдан ёки уларга ҳак тўлашдан бош тортиш ҳамда Етказиб берувчидан сифатсиз маҳсулот кийматинингфоизи микдорида жарима ундириш, агар маҳсулот учун ҳак туланган бўлса, тўланган суммаларни кайтаришни талаб килиш ҳукукига эга.

4.3. Истеъмолчи нефть маҳсулотлари ўз вақтида қабул қилинмаганлиги учун Етказиб берувчига муддати ўтказиб юборилган ҳар соат учун қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг ____ фоиз миқдорида пеня тўлайди.

4.4. Истеъмолчи олинган маҳсулот учун ҳақ тўлашдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун Етказиб берувчига ҳак тўлашдан бош тортган еки ҳак тўлашни рад этган сумманинг_____ фоизи миқдорида жарима тўлайди.

4.5. Истеъмолчи нефть маҳсулотларини саклашнинг техникавий шарт-шароитлари ва хавфсизлиги учун, шунингдек уларнинг белгиланган нархга ва сифатга риоя килган ҳолда ҳамда тасдикланган стандартга мувофик аҳолига узлуксиз сотилиши учун амалдаги конунларда назарда тутилган тартибда жавоб беради.

4.6. Истеъмолчи нефть маҳсулотларининг учинчи шахсларга улгуржи кайта сотилишига ва уларнинг республика ташқарисига ноконуний олиб чикиб кетилишига йўл кўйганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.

4.7. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон карори талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлайдилар.

4.8. Мазкур шартномада унинг бирон-бир шартларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган такдирда кўрсатиб ўтилган бузилиш учун жавобгарлик чораси конунчиликка мувофиқ; кўлланилади.



5. НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ШАРТНОМАНИНГ

АМАЛДА БЎЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


5.1. Ушбу шартнома бўйича барча келишмовчиликлар ва низолар томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал килинади. Мустақил равишда ҳал килиб бўлмайдиган низоли масалалар пайдо бўлган ҳолларда улар хўжалик суди оркали кўриб чикилади.

5.2. Ушбу шартнома томонлар уни имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва 199__ йил “___ ”____________ гача амалда бўлади.


Етказиб берувчи

Юридик манзили

_____________________________

_____________________________

Истеъмолчи

Юридик манзили

_____________________________

_____________________________


Банк реквизитлари

_____________________________

_____________________________

Банк реквизитлари

_____________________________

_____________________________



Лавозими

Ф.И.О.

Имзо

М. Ў.

Лавозими

Ф.И.О.

Имзо

М. Ў.