язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.1996 й. 423-сон "Аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.1996 й.

N 423



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

БЕНЗИНИНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1996 йил 1 декабрдан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархи 1 литри учун 18 сўм миқдори белгилансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги белгилаган рўйхати бўйича уруш қатнашчилари ва фахрийлари, уруш ва меҳнат ногиронлари ойига умумий суммаси борасида автомобиль бензинининг 1 литрини 9 сўмдан имтиёзли нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаларига кўрсатиб ўтилган суммадан ортиқча автобензиннинг 1 литри 18 сўмдан сотилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бозор ва бозор ташқари фондлар бўйича нархлар даражасини мувофиқлаштирган ҳолда автомобиль бензинининг янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.


4. "Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акционерлик бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари автомобиль бензинини нақд пулга сотувчи автомобиль ёқилғиси қуйиш шахобчаларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1996 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра баҳоласинлар. Қайта баҳолашдан олинган сумма тўлалигича корхоналарнинг ялпи даромадида ҳисобга олинади ва унга белгиланган тартибда солиқ солинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 мартдаги 124-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов