язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.1994 й. 443-сон "Аҳолига сотиладиган автомобиль бензини чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.1994 й.

N 443



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

БЕНЗИНИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари нархларининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 5 сентябридан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархи 1 литри учун 3 сўм миқдорида белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги белгилайдиган рўйхатлар бўйича уруш қатнашчилари ва фахрийлари, уруш ва меҳнат ногиронларига ойига белгиланган 50 литр автобензинини чакана нархларнинг 50 фоиз даражасида имтиёзли нархларда сотиш нормаси сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бензиннинг янги чакана нархлари прейскурантини тасдиқласин, уни ҳамда қайта баҳолаш бўйича кўрсатмаларни барча манфаатдор ташкилотларга етказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июлдаги 385-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов