язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.1993 й. 359-сон "Аҳолига сотиладиган табиий ва суюлтирилган газ, автобензин ва кўмирнинг чакана нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.1993 й.

N 359



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН ТАБИИЙ

ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ, АВТОБЕНЗИН

ВА КЎМИРНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ

ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига сотиладиган ёнилғини ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашуви муносабати билан ҳамда халқ хўжалиги тармоқлари ишларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилнинг 20 июлидан бошлаб аҳолига сотиладиган табиий ва суюлтирилган газ, автобензин ва кўмирнинг чекланган чакана нархлари иловага* мувофиқ белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги табиий ва суюлтирилган газ, автобензиннинг янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда уларнинг барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўмирнинг чакана нархлари прейскурантларини иловага мувофиқ тасдиқлансинлар.


4. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотлар 1993 йилнинг 20 июлигача бўлган ҳолатга кўра суюлтирилган газ, автобензин ва кўмирнинг қолдиқ миқдорларини қайта баҳолаб чиқсинлар қайта баҳолаш суммасини ўзларининг айланма мaблaғлapми тўлдиришга йўналтирсинлар.


5. Табиий ва суюлтирилган газ, автобензин ва кўмирнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган чакана нархларнинг чекланган миқдорлари бекор қилинсин. Ана шу қарор 3-бандининг амал қилиши сақлаб қолинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.