язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат/ Резервдаги хизмат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2003 й. 99-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2003 й.

N 99



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК

ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни самарали ташкил этиш, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиш нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2003 йил баҳорги чақирувдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар йигирма етти ёшгача сафарбарлик чақируви резерви хизматида бўладилар ва уни ўтагандан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади;

ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг иш жойларида уларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади. Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунга қадар бўлган даврда кўрсатиб ўтилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари. Агар сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий йиғинлар вақтида касалланиб қолган бўлиб, улар тугагандан кейин ҳам тузалмаётган бўлса унинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб эса қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишга яроқсизлиги бўйича нафақа тўланади;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади;

мудофаа ишлари органларида сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ҳисобини юритувчи ходимларнинг қўшимча сони Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқланаётганда белгиланади. Бунда янги молия йилида Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқлангунича уларга иш ҳақи тўлаш ўтган молия йилида белгиланган ходимлар сони доирасида амалга оширилади;

сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадиган фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига пул бадаллари ўтказиш шартлари Қуролли Кучларда ҳарбий хизматга навбатдаги чақириқ даврида улар томонидан Мудофаа вазирлиги билан тузиладиган шартномада белгиланади;

сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида Давлат-тижорат Халқ банки муассасалари орқали тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов тўлиқ хажмда бирйўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин;

сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахсларнинг харбий йиғинлари ҳудудий принцип асосида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида ташкил этилади;

Махсус ҳисоб рақамига белгиланган бадални тўлаган ва ҳарбий йиғинлардан ўтган шахслар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилинадилар.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақами тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий шартнома 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идоралар Махсус ҳисоб рақамига тушган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.

7. Белгилаб қўйилсинки, Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамида жамланадиган маблағлар солиқ солишнинг барча турларидан озод қилинади.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ҳавсизлик кенгашининг котиби Ғ.Д. Облаяров зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 февралдаги

99-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви

резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамига

бадал ўтказиш тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

N _________________


"____" ______________ йил                                              _________________


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори асосида иш кўрувчи _______________ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими

бошлиғи

бир томондан,


(Ф.И.О., ҳарбий унвони)


кейинги ўринларда Чақирилувчи деб аталувчи фуқаро

(фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари)

(яшаш жойи манзили)

(Юридик шахслар учун


(юридик шахс номи, юридик манзили)

(банк реквизитлари)

номидан,

асосида


(шартнома тузиш ваколатини берувчи ҳужжат)


иш кўрувчи, кейинги ўринларда Кафил деб аталувчи

)

(Ф.И.О., лавозими)

мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:


1. Шартнома мавзуи


1.1. Чақирилувчи "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ сафарбарлик чақируви резервқдаги хизматга кира туриб ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

- "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг __________ баравари миқдорида пул бадали ўтказиш.

Шартнома тузилаётган кунда бадал _____ (сўз билан) сўмни ташкил этади.

- Мудофаа ишлари бўлими йўлланмасига мувофиқ харбий тайёргарлик бўиича бир ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтиш.


1.2. Мудофаа вазирлиги Чақирилувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи учун шарт-шароитлар яратиш, белгиланган пул бадалини тўлиқ ҳажмда тўлаган ва ҳарбий тайёргарликдан ўтган Чақирилувчига у йигирма етти ёшга тўлганда ҳарбий гувоҳнома бериш мажбуриятини олади.


2. Тўловларни тўлаш тартиби ва муддатлари


2.1. Тўловлар Чақирилувчи ёки Кафил томонидан Давлат-тижорат Халқ банки филиаллари орқали "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамига шахсан тўланиши керак.


2.2. Бадал хизматга қабул қилингандан кейин бир мобайнида қуйидаги шартларда тўланади (шартнома томонлари қуйидаги вариантлардан бирини танлайди);


а) бирйўла, тўлиқ ҳажмда 200 йил __________ дан кеч бўлмаган муддатда;

б) ҳар чоракда тенг улушларда;

в) бошқа шартларда:


(томонларнинг келишувига кўра белгиланади)

2.3. Тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси Чақирилувчи томонидан туман мудофаа ишлари бўлимига тўлов тўлангандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак.


2.4. Бадал суммаси шартнома имзоланган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори асосида белгиланади.

3. Кафиллик


3.1. Кафил Чақирилувчи томонидан Мудофаа вазирлиги олдидаги мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилиши мажбуриятини олади.


3.2. Чақирилувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда Кафил Мудофаа вазирлиги олдида Чақирилувчи молиявий мажбуриятларининг бажарилмаган қисми бўйича тўлиқ жавоб беради ҳамда Чақирилувчи томонидан тўланмаган суммани қоплаш мажбуриятини олади.


3.3. Кафилнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигининг мазкур шартномада назарда тутилмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг кафиллик шартномамини тартибга солувчи нормалари билан регламентланади.


4. Мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ва зарур

даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарлик


4.1. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс томонидан шартнома шартларига кўра пул бадали тўланмаган тақдирда, тўланмаган сумма Чақирилувчидан суд орқали ундириб олинади.


4.2. Бадалнинг тўлиқ миқдори мазкур шартномада белгиланган муддатда тўланмаган ва тўлов олти ойдан кечиктириб юборилган тақдирда чақирилувчи муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бунда бадалнинг тўланган қисми қайтарилмайди.


5. Якунловчи қоидалар


5.1. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган, томонларнинг ҳар бири учун бир нусхадан, уч нусхада тузилган.

5.2. Шартнома тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва Чақирилувчи сафарбарлик чақируви резерви сафида хизматда бўлган бутун даврда амал қилади.

5.3. Шартнома Чақирилувчи томонидан пул бадалларининг тўлиқ суммаси 2.2-бандда белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда Мудофаа вазирлиги ташаббуси бекор қилиниши мумкин.


5.4. Мазкур шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.


5.5. Шартномани бажариш жараёнида, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш юзасидан пайдо бўладиган барча низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.


Томонларнинг имзолари

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги номидан


Чақирилувчи


Кафил




туман (шаҳар) мудофаа

ишлари бўлими бошлиғи


(Ф.И.Ш.)


(Ф.И.Ш. ёки юридик

шахс номи)

(ҳарбий унвони, Ф.И.Ш.)



(имзо муҳр)


(имзо)


(имзо, муҳр (юридик

шахс учун)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 4-сон, 32-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 2, 17-модда.