Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.01.2003 й. 52-сон "Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2003 й.

N 52



МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА

ЙИҒИМЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий ва Давлат бюджети истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида"ги 455-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 7 январдаги ДК/03-02-20/09 хати ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 7-моддасига мувофиқ


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. 2003 йилнинг 1 январидан қуйидаги солиқлар бекор қилинсин:

- реклама учун;

- жисмоний шахслар томонидан автотранспорт воситаларини олиб-сотганлиги учун.


2. Тошкент шаҳрида амалда жорий қилиниб келинаётган Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг 2003 йил учун миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 1994 йил 10 июндаги 96-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган "Реклама солиғи"ни олиш тўғрисидаги низом, 1995 йил 25 августдаги 188-сонли қарорининг 1- ва 4-бандлари, 1998 йил 20 майдаги 177-сонли қарорининг 2- ва 3-бандлари, 1999 йил 1 апрелдаги 182-сонли қарорининг 1-банди, шунингдек 5-банди 2-илова билан тасдиқланган "Автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом, 2000 йил 2 февралдаги 41-сонли қарорининг 1-банди бекор қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг 2- ва 3-бандалари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                   Р. Шоабдураҳмонов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2003 йил 52-сонли қарорига

1-ИЛОВА




2003 йил учун Тошкент шаҳрида жорий

қилинган маҳаллий солиқлар ва

йиғимларнинг миқдори

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар номи


Солиқлар ва йиғимлар миқдори


Инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8 фоизи миқдорида


Жисмоний шахслар томонидан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва сиқилган газ истеъмоли учун солиқ: *)


а) транспорт воситалари учун бензин ва дизел ёқилғиси бўйича

Бир литрга 30 сўм

б) транспорт воситалари учун сиқилган газ ёқилғиси бўйича


Бир килограммга 30 сўм


Савдо - сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим **)


Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида 


Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими **)


Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида 


Тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими **)


Бир ойлик савдо қилиш учун юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида, жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида,


Юридик шахсларни, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим


Юридик шахслар учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида

Жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдорида

-----------------------------------

*) Ушбу солиқ миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона ва қатъий ҳисобланади.

**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш Департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағ ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 4 мартдаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.



Тошкент шаҳар

ҳокими ўринбосари                           Н.М. Ханов



































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск