Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.1993 й. 523-сон "Навоий вилоятининг Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.1993 й.

N 523



НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ УЧҚУДУҚ

ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ - ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Минтақа иқтисодиётининг Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигини ривожлантиришга катта таъсирини ҳисобга олиб ва Навоий вилоятининг Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Учқудуқ тумани устувор ривожлантириладиган ҳудуд деб ҳисоблансин.


2. Вазирликлар, идоралар, Навоий вилояти ва Учқудуқ тумани ҳокимликлари 1994-1996 йилларда уй-жойлар, ижтимоий инфраструктура ва саноат объектлари қурилишини ва уларни ишга туширишни иловага* мувофиқ амалга оширсиллар.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси кўрсатиб ўтилган объектлар қурилишига ҳар йили сармоя маблағлари ажратишни назарда тутсин.


4. "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжалик- таъминоттузатиш" ва бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш учун белгиланган тартибга мувофиқ моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли илмий-тадқиқот ва республиканииг бошқа ташкилотларини жалб қилган ҳолда 1993 йилнииг охиригача туманда қўйчиликнинг ем-хашак базаси аҳволини ўрганиб чиқсин ва уни яхшилаш ҳамда фермаларни ўз озуқаси билан таъминлаш бўйича таклифлар берсин.


6. "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни:

вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 1994-1996 йилларда туманда мармар ва гранитдан ҳамда бошқа қурилиш материалларидан қоплама буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини барпо этсин.

Навоий кон-металлургия комбинати билан биргаликда Жерой кварц қумлари конида Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги эҳтиёжларини таъминлаш учун йилига 450 минг тонна қумни қазиб олиш ва 340 минг тонна қумни бойитиш бўйича қўшма корхона ташкил этсин;

Навоий цемент заводида 1995 йилда 120 млн шартли плита тайёрлаш қувватига эга бўлган шифер ишлаб чиқарадиган линияни фойдаланишга топширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ме лиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида қувватларни иловага мувофиқ ишга туширган ҳолда яйловларга сув бериш ва суғоришни ривожлантириш схемасини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


8. "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси 1994-1996 йилларда иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда туманда қўшимча иш ўринлари ташкил этсин.


9. Ўзбекистан Республикаси Марказий банки "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясига 1994-1996 йиллар учун маҳаллий хом ашёдан буюмлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида 68 млн сўм кредит ажратсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги:

1994 йилда туманда энергетика хўжалигининг тузатиш-ишлаб чиқариш базасини ташкил этсин;

1994-1996 йилларда 109 км узунликдаги электр энергияси узатиш линиялари қурилишини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси:

1994 йилда очиқ усулда қазиш учун "Саутбой" вольфрам конининг биринчи навбатини разведка қилишни тугалласин ва 1994-1996 йилларда ер остидан қазиб олиш-ишларини бажариш учун коннинг иккинчи навбатини разведка қилишни амалга оширсин;

1994 йилда Жерой кварц кумлари конини разведка щилишни тугалласин;

1993-1994 йилларда "Ўзқурилишматериаллари" давлат концернининг буюртманомаси бўйича Учқудуқ тумани қоплама тош конларини қидириш ва разведка қилишни амалга оширсин.


12. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси 1994 йилда ҳар бири 2 минг куб метр сиримли туртта резервуарни қўшимча ўрнатиш ҳисобига мавжуд Учқудуқ нефть базасини кенгайтирсин.


13. "Ўзтрансгаз" давлат бирлашмаси 1994 йилда Учқудуқ шаҳрига газ қувури тармоғи келтирилишини таъминласин.


14. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" 1994-1995 йилларда туманда йилига 400 шартли ремонт ҳажмидаги қишлоқ хўжалик машиналарини тузатиш ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қувватларни барпо этсин.


15. Учқудуқ тумани ҳокимлиги Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси билан биргаликда Шалхар шаҳарчаси аҳолисини сув, газ, электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек уни телефонлаштириш ва ободонлаштириш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг улуш қўшиш салмўғини бир ой муддатда белгиласин.

Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш", "Ўзкооптайёрловсавдо" Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 1994 йилда юқорида қайд этилган ишларни улуш қўшиб қатнашган ҳолда амалга оширсинлар.


16. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда туман даволаш муассасаларини тиббий техника, асбоб-ускуналар, санитар автомобиль транспорти ва дори-дармонлар билан таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Сорлиқни сақлаш вазирлиги туман аҳолисини соғломлаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига ҳамда Навоий вилояти ва Учқудуқ тумани ҳокимликларига юклатилсин.



Бош вазирнинг биринчи ўринбосари                                        И. Жўрабеков



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.0309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск