язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк, унинг таркибий бўлимлари ва муассасалари/ Марказий банк Бошқарувининг 21.02.2014 й. 4/4-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.04.2014 й. 2570-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.04.2014 й.

N 2570




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.02.2014 й.

N 4/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Электрон тўловлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) ва "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 41-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                      Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 7 апрель, 14-сон, 160-модда