язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк, унинг таркибий бўлимлари ва муассасалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.1994 й. 15-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таклифлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.1994 й.

N 15



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

ТАКЛИФЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Банк тизимини юқори малакали мутахассислар ва тажрибали раҳбарлар билан янада мустаҳкамлаш, банк ахборотларини ҳимоя қилиш, маблағларнинг ўғирланишига олиб келувчи ижозат берилмаган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шунингдек, бу соҳадаги коррупция, порахўрлик ва таъмагирликларга қарши курашни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг:

республика барча банк тизимининг вилоят, шаҳар ва туман бўлим (филиал)лари раҳбарларининг фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан вазифага тайинланишлари ва вазифадан бўшатилишлари тартибини белгилаш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аппарати таркибида Ички хавфсизлик махсус бошқармасини ташкил этиш ва унинг зиммасига коррупция, порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга қарши кураш масалаларини юклаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов