язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.02.2012 й. 37-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 февралдаги

37-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар

бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка

тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини

аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш юзасидан танлов савдолари ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурларини амалга ошириш доирасида пудрат ташкилотларини танлашда мажбурий ҳисобланади.

Агар хорижий кредитлар ва грантлар бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилганлардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланади.


2. Танлов савдолари фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, қарз битими, қурилишларнинг манзилли рўйхати ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирдагина ўтказилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


инвестор - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуришга ўз маблағларини, қарз ёки бошқа жалб этилган маблағларни қўядиган молиялаштирувчи банк;


буюртмачи/танлов савдолари ташкилотчиси - "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси;


танлов савдолари - ушбу Низом талабларига, шунингдек танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ мақбул пудратчини танлаш усули;


танлов савдолари предмети - ишчи лойиҳага мувофиқ белгиланган "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида уй-жойни ёки уй-жойлар комплексини қуриш ва фойдаланишга топшириш учун зарур бўлган ишлар рўйхати;


лот - танлов савдоларининг бўлинмайдиган предмети;


савдолар предметининг бошланғич қиймати - танлов савдоларига қўйиладиган ишларнинг буюртмачи белгилайдиган ва инвестор билан келишилган ҳисоблаб чиқилган қиймати;


танлов ҳужжатлари - танлов савдолари предметининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, танлов савдоларини ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиботлари ҳақидаги бошланғич маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар пакети;


танлов комиссияси - ушбу Низом ва танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ пудрат ташкилотларини танлаш функцияларини бажариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тузиладиган орган;


талабгор - таклиф этилган шартлар асосида танлов савдоларида қатнашиш тўғрисидаги ўз истагини унинг офертаси буюртмачи томонидан рўйхатдан ўтказилгунгача маълум қилган юридик шахс;


оферент - танлов савдолари шартларига мувофиқ тайёрланган ва буюртмачи томонидан рўйхатдан ўтказилган ўз офертасини тақдим этган талабгор;


оферта - талабгорнинг танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан таклифи;


баҳоловчи гуруҳ - тушган оферталарни муфассал ўрганиш ва таққослаш учун танлов комиссияси тузадиган вақтинчалик орган;


шартнома - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуришни амалга ошириш тўғрисида буюртмачи ва танлов савдолари ғолиби ўртасида тузиладиган пудрат шартномаси.


4. Қуйидагилар танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий босқичлари ҳисобланади:

танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик кўриш;

танлов савдоларини ўтказиш;

танлов савдолари якунларини чиқариш.

Танлов савдоларини ўтказишни ташкил этиш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.



II. ТАНЛОВ КОМИССИЯСИ


5. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари қарори билан танлов комиссияси тузилади.

Танлов комиссияси тоқ сонли аъзолардан (камида тўққиз кишидан) иборат бўлиши керак.

Танлов комиссиясига капитал қурилиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилик қилади.

Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:

вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) барча туманларининг ҳокимлар даражасидаги раҳбарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар молия бошқармаларининг раҳбарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг раҳбарлари;

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг раҳбарлари;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, "Камолот" ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа органларнинг) раҳбарлари.

Танлов комиссияси таркибига банклар, лойиҳалаш институтлари, эксперт органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Буюртмачи вакиллари танлов комиссияси ишида кузатувчи сифатида, овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар.


6. Танлов комиссияси унинг мажлисида аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашган тақдирда ҳуқуқий кучга эга ҳисобланади.

Танлов комиссияси қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


7. Танлов комиссияси ҳузурида мажбурий тартибда танлов комиссияси аъзоларидан ёки бошқа жалб этилган ваколатли мутахассислардан баҳолаш гуруҳи тузилади.

Лотлар миқдорига кўра танлов комиссияси томонидан бир нечта баҳолаш гуруҳлари тузилиши мумкин.


8. Танлов комиссияси регламентини танлов комиссиясининг ўзи тасдиқлайди.

Танлов комиссиясининг қарорлари протокол тарзида расмийлаштирилади.



III. ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ


9. Танлов комиссияси таркиби тасдиқлангандан кейин буюртмачи томонидан танлов ҳужжатлари тайёрланади.

Танлов ҳужжатлари, қоидага кўра, учта асосий қисмлардан: рухсат берувчи, техник ва тижорат қисмларидан иборат бўлади.


10. Танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисми қуйидагилардан иборат бўлади:

буюртмачининг танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги фармойиши;

молиялаштириш манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

танлов комиссияси таркибини тасдиқловчи ҳужжат;

танлов комиссиясининг регламенти ва танлов комиссиясининг уни тасдиқлаш бўйича мажлиси протоколи.

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси давлат экспертиза органларининг ишчи лойиҳа ва савдолар предметининг бошланғич қиймати бўйича ижобий хулосаси;

оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг матни.

Танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисмига кирадиган ҳужжатлар талабгорларга берилмайди.


11. Танлов ҳужжатларининг техник қисми қуйидагилардан иборат бўлади:

талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашиш учун буюртманомаси шакли;

танлов савдоларида қатнашишга таклифнома;

талабгорнинг малакаси ҳамда унинг техник ва молиявий ҳолатига баҳо беришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар, таклифларни молиявий баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари, танлов савдоларининг тартиб-қоидасига тегишли бўлган бошқа ҳужжатлардан иборат йўриқнома.


12. Танлов савдоларининг тижорат қисми қуйидагилардан иборат бўлади:

танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш кафолати миқдори;

шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши кафолати ва оферент танлов савдолари ғолиби деб эътироф этилган тақдирда аванс тўлови миқдори;

талаб этиладиган пудрат ишлари ҳажми бўйича кўрсаткичлар;

оферта шакли;

шартнома лойиҳаси.


13. Танлов ҳужжатлари қишлоқ жойларда "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришга доир намунавий танлов ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Намунавий танлов ҳужжатлари буюртмачи томонидан инвестор билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.


14. Танлов савдолари предмети бўйича танлов ҳужжатлари таркиби танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Буюртмачи томонидан эълон қилинган нарх билан биргаликда танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда танлов савдолари предметининг бошланғич нархи эълонда кўрсатилади. Бунда танлов савдолари танлов савдолари предметининг бошланғич нархини пасайтириш учун ўтказилади.


15. Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин берилади.

Тўлов миқдори буюртмачи томонидан танлов ҳужжатлари нусхалари кўпайтирилиши ва тарқатилиши қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



IV. ТАЛАБГОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


16. Талабгорларга нисбатан қуйидаги асосий малака талаблари қўйилади:

фуқаровий ҳуқуқий лаёқатлилик ва шартнома тузишга ваколатлар;

танлов савдоларига қўйилган объектларга ўхшаш объектларда камида 3 йил иш тажрибасининг мавжудлиги;

миқдори танлов ҳужжатларида аниқланадиган асосий ва айланма маблағларнинг мавжудлиги;

қурилишни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база ва меҳнат ресурсларининг мавжудлиги.

Талабгорларга нисбатан буюртмачи ёки инвестор томонидан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.

Талабгорларга қўйиладиган малака талаблари танлов ҳужжатларининг техник қисмида белгиланади.


17. Танлов савдоларида:

муассислик ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бирига бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқликка эга бўлган пудрат ташкилотларининг алоҳида талабгорлар сифатида;

тугатиш ёки қайта ташкил этиш (бўлиш, ажратиб чиқариш, қўшиб юбориш) босқичидаги, шунингдек банкрот деб эълон қилинган пудрат ташкилотларининг қатнашиши тақиқланади.

Танлов савдолари давомида бундай талабгорлар аниқланган тақдирда уларнинг оферталари дисквалификация қилинади.



V. ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА ОФЕРТАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


18. Танлов ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин буюртмачи томонидан танлов савдоларига тайёргарлик кўрилади.

Танлов савдоларини тайёрлашда буюртмачи:

танлов ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин уч кун муддатда оммавий ахборот воситаларида эълон беради;

танлов ҳужжатларини талабгорларнинг буюртманомаси бўйича уларга сотади;

тушган оферталарни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади.


19. Агар буюртмачининг фикрига кўра танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан танлов савдолари ўтказиш харажатлари иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, бундай объектлар лотларга бўлинган ҳолда битта танлов савдоларига бирлаштирилиши мумкин.


20. Танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

буюртмачининг номи, почта ва электрон манзили;

танлов савдолари предметини молиялаштириш манбалари;

танлов савдолари предметининг тавсифи ва уни амалга ошириш жойи;

танлов савдолари предметини реализация қилиш муддати;

талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар;

танлов ҳужжатлари сотиб олинадиган жой ва унинг учун тўлов миқдори;

офертани тақдим этиш жойи, охирги куни ва вақти;

офертани очиш жойи, куни ва вақти;

пудратчиларнинг айрим тоифаларига преференциялар;

инвестор/буюртмачининг бошқа талаблари.


21. Агар хорижий кредитлар ва грантлар тақдим этиш шартлари бўйича савдо предметининг бошланғич қийматини кўрсатиш талаб этилмаса, у ҳолда буюртмачи уни кўрсатмаслик ва бошланғич қийматни танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисми таркибида тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Талабгорлар танлов ҳужжатларини сотиб оладилар ва ўрганадилар, зарурият бўлганда қурилиш майдони билан танишадилар, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ва босилган ўз оферталарини тайёрлайдилар ва буюртмачига тақдим этадилар.

Оферталарни тақдим этиш муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб камида ўттиз кунни ташкил этиши керак.

Оферталарни тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар буюртмачи инвестор билан келишган ҳолда танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бу тўғрида танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни дарҳол хабардор қилиш, офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтда офертанинг тақдим этиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга.


22. Офертани тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тақдим этилган талабгорларнинг оферталари қабул қилинмайди.

Оферталар буюртмачига танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқ босма шаклда тақдим этилади.

Талабгор ўз офертаси таркибида танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш кафолатини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши керак.

Офертада тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ишончлилиги учун оферент жавоб беради.


23. Тушган оферталарнинг танлов ҳужжатларини ва танлов савдолари билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни сақлаш муддати танлов комиссиясининг регламентида белгиланади.



VI. ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


24. Оферталарни бериш муддати тамом бўлгандан кейин танлов комиссияси тушган ва рўйхатдан ўтказилган оферталарни оферентларнинг вакиллари иштирокида очади, бутлигини текширади, оферентларнинг номларини эълон қилади, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилган туркумлари мазмунини текширади.

Танлов комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.


25. Оферталарда танлов ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан оферентга қайтарилади.

Танлов комиссияси танлов ҳужжатлари эълон қилинган шартларга ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларга, улар бошқа оферентларнинг рейтингларига таъсир кўрсатмаган ва уларга йўл қўйган оферентга устунлик бермайдиган ҳолларда, эътибор бермаслиги мумкин.

Танлов ҳужжатлари шартларига жавоб берадиган оферталар бўйича оферентнинг номи, малака маълумотлари, таклиф этилган нархлар ва бажариш муддатлари, шунингдек оферент томонидан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ киритилган қўшимча таклифлар ўқиб эшиттирилади.


26. Офертани танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида унинг мазмуни оферент томонидан тушунтирилишига йўл қўйилади.

Бунда офертанинг мазмунини ўзгартирадиган, шу жумладан унинг нархини ёки уни бажариш муддатини ўзгартирадиган тушунтиришларга йўл қўйилмайди.

Офертада арифметик хатолар мавжудлиги аниқланган тақдирда тўғри қиймат сифатида ёзув билан кўрсатилган якуний сумма қабул қилинади.


27. Тушган оферталарни батафсил ўрганиш, баҳолаш ва қиёслаш учун танлов комиссияси тегишли ҳужжатларни баҳолаш гуруҳига тақдим этади.

Баҳолаш гуруҳи ўз тавсияларини танлов комиссиясига тақдим этади.


28. Танлов комиссияси баҳолаш гуруҳининг тавсияларини ҳисобга олиб ва овоз бериш натижаларига кўра танлов савдолари ғолибини эълон қилади.

Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва қиёслаш, танлов савдолари ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисларида ўтказилади.


29. Тушган оферталарни очиш, баҳолаш гуруҳи томонидан уларни батафсил ўрганиш, баҳолаш ва қиёслаш, баҳолаш гуруҳининг тавсияларини тақдим этиш, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш муддатлари танлов комиссиясининг регламентида белгиланади.


30. Ғолибни эълон қилиш оферентлар иштирокида ўтказилади, қатнашмаган оферентлар белгиланган тартибда хабардор қилинади.



VII. ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ЯКУНЛАРИНИ ЧИҚАРИШ


31. Буюртмачи савдолар ғолиби аниқланган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида ғолибга шартнома унга берилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.

Танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатлари танлов комиссиясининг регламентида кўрсатилади.


32. Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки бирор-бир сабабларга кўра ундан бош тортса, у ҳолда танлов комиссияси офертаси иккинчи ўринни олган оферентни ғолиб деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказилишини тайинлаши мумкин.


33. Шартнома бажарилишини таъминлаш кафолатлари ва аванс тўлови кафолатлари миқдорлари танлов ҳужжатларида кўрсатилади.


34. Танлов савдолари натижалари тегишли равишда тасдиқлангандан кейин у тугалланган деб ҳисобланади. Танлов савдолари натижаларини кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби танлов комиссиясининг регламентида белгиланади.

Буюртмачи савдолар натижалари тасдиқланган кундан бошлаб беш кун муддатда оммавий ахборот воситаларида танлов савдолари натижалари тўғрисидаги хабарни эълон қилади.


35. Агар:

тушган барча оферталар савдолар предметининг бошланғич қийматидан ортиқ бўлганда;

офертани бериш муддати тамом бўлган пайтда учтадан кам бўлган оферта тушганда;

тушган барча оферталар танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда;

иккинчи ўринни эгаллаган оферент шартнома тузишни рад этганда ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган вазият юзага келган ҳолларда танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинади.


36. Танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий танлов савдолари ўтказилади.

Такрорий танлов савдоларини ўтказишда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.


37. Танлов савдолари тартиб-қоидаларидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар ва низолар, танлов комиссияси, буюртмачи, баҳолаш гуруҳининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



VIII. ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИ

БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИ


38. Шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги буюртмачининг техник назорат бўйича вакили ва пудрат ташкилоти томонидан тақдим этиладиган шартнома шартлари бажарилиши тўғрисидаги ҳар ойлик ахборотни таҳлил қилиш йўли билан буюртмачи томонидан амалга оширилади.


39. Мониторинг натижалари буюртмачи томонидан умумлаштирилади.



IX. ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН ОБЪЕКТЛАР

БЎЙИЧА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ


40. Пудрат ташкилоти томонидан шартнома шартларига риоя этилмаганлиги туфайли шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича такрорий танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади.

Бунда буюртмачининг қарорига кўра ишчи гуруҳ ташкил этилади. Ишчи гуруҳ бекор қилинган шартнома бўйича тугалланмаган ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида назорат ўлчови ўтказади.


41. Ишчи гуруҳ томонидан ҳажм ва қиймат кўрсаткичлари аниқлангандан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси давлат экспертиза органларининг қўшимча ижобий хулосаси олингандан кейин буюртмачи предмети тугалланмаган ишлар ҳажми ҳисобланган танлов савдоларини эълон қилади.


42. Қурилиши тугалланмаган объект бўйича ўтказилган танлов савдолари якунлари бўйича ғолиб билан ишларнинг тугалланмаган қисмини бажариш юзасидан шартнома тузилади.


43. Шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши натижасида қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари предметининг умумий қиймати камида 50 минг АҚШ долларига тенг бўлган суммани ташкил этган ҳолларда пудратчиларни танлаш буюртмачи томонидан ишларнинг тавсифи, ҳажми, бажариш муддатлари кўрсатилган, шунингдек пудрат ташкилотлари томонидан эълон қилинган нархлар ва тавсифлар таққосланган ҳолда таклифлар юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Буюртмачининг пудратчини танлаш тўғрисидаги узил-кесил қарори танлов комиссияси ва инвестор билан келишилиши керак.



Х. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


44. Хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида танлов савдоларининг айрим босқичларини хорижий кредиторлар ва (ёки) грант берувчилар билан келишиш зарурлиги назарда тутилган ҳолларда буюртмачи ёки инвестор бундай келишувлар амалга оширилишини таъминлайди.






Низомга

ИЛОВА



Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар

бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка

тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини

аниқлаш юзасидан танлов савдоларини

ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Бажарувчилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

























1. Танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик кўриш

Буюртмачи, талабгорлар


          

1.Буюртмачи оммавий ахборот воситаларида эълон беради.

2. Буюртмачи талабгорларга уларнинг буюртманомаси бўйича танлов ҳужжатларини сотади.

3. Талабгорлар танлов ҳужжатларини сотиб оладилар ва ўрганадилар.

4. Талабгорлар ўз оферталарини тайёрлайдилар ва буюртмачига тақдим этадилар.

5. Буюртмачи тушган оферталарни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади.

          


1. 3 кун мобайнида.

2. Танлов ҳужжатларини сотиш, сотиб олиш, тушган оферталарни тайёрлаш, тақдим этиш ва рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаларида эълон берилгандан кейин 30 кун муддат тугагунгача амалга оширилади.



















































































































































V


















2. Танлов савдоларини ўтказиш

Танлов комиссияси, баҳолаш гуруҳи


        

1.Тушган оферталарни очади.

2. Офертадаги ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширади, тушган оферталарни баҳолайди, таққослайди.

3. Танлов савдолари ғолибини аниқлайди.

          


Оферталарни очиш, баҳолаш гуруҳи томонидан оферталарни ўрганиш, баҳолаш, таққослаш, баҳолаш гуруҳининг тавсияларини тақдим этиш, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш муддатлари танлов комиссиясининг регламентида белгиланади.





























































V


















3. Танлов савдоларини якунлаш

Буюртмачи, танлов савдолари ғолиби


     

Буюртмачи танлов савдолари ғолиби билан пудрат шартномаси тузади.

       


Танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатлари танлов комиссиясининг регламентида кўрсатилади.
















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 69-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 9-модда