язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ ЎзР ВМ 02.07.2009 й. 184-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 02.07.2009 й. 184-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 22.01.2018 й. 40-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом номининг олдинги таҳрири


Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча"

тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

ягона марказлари томонидан якка тартибда уй-жой

қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга

рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни

ваколатли органларда бир жойнинг ўзида

келишиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги Низом номи)



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Мазкур Низом тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда "ягона дарча" маркази деб аталади) томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартибини белгилайди. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. "Ягона дарча" маркази белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатади. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Қурувчи ёки уй-жой мулкдори тегишли равишда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга ошириш учун рухсатномаларни "ягона дарча" марказига мурожаат қилмасдан мустақил равишда расмийлаштириш, шунингдек лойиҳаларни келишиш ҳуқуқига эга. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Уй-жой қуришга рухсатномалар олиш учун қурувчи ёхуд унинг вакили ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг қабул қилинган рақами ва санасини кўрсатиб ва тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй-жой қуришга лойиҳани илова қилган ҳолда "ягона дарча" марказига ариза беради. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



11-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


11. "Ягона дарча" маркази аризани олгандан кейин бир кун муддатда: (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) уч кун муддатда уй-жой қуришга лойиҳани келишади, ундан кейин ҳужжатларни "ягона дарча" марказига юборади. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига икки кун муддатда тегишли гувоҳномани расмийлаштирган ҳолда ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, ундан кейин ҳужжатларни "ягона дарча" марказига юборади. (ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. "Ягона дарча" маркази бир кун муддатда қурувчига ёхуд унинг вакилига келишилган лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни беради. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



16-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


16. Уй-жойни реконструкция қилишга рухсатномаларни расмийлаштириш учун уй-жой мулкдори ёхуд унинг вакили "ягона дарча" марказига мўлжалланаётган ишларни баён қилган ҳолда реконструкция қилишга ариза беради. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



18-банднинг олдинги таҳрири


18. "Ягона дарча" маркази ариза олингандан кейин бир кун муддатда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишиш учун тегишли буюртманома беради. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) буюртманома олингандан кейин уч кун муддатда белгиланган тартибда реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишади, кейин уларни "ягона дарча" марказига юборади. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



20-банднинг олдинги таҳрири


20. "Ягона дарча" маркази бир кун муддатда реконструкция қилиш бўйича келишилган ҳужжатларни мулкдорга ёхуд унинг вакилига беради. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Реконструкция қилиш бўйича ҳужжатлар келишуви рад этилган тақдирда ариза берувчига унинг аризасини қондириш учун тўсқинлик қилган сабаблар ва ҳолатлар, шунингдек унинг "ягона дарча" марказига қайта мурожаат қилиши мумкин бўлган шартлар ёзма шаклда тушунтирилади. Рад этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд)



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Уй қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин қурувчи ёки уй-жой мулкдори ёхуд уларнинг вакиллари уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан "ягона дарча" марказига мурожаат қиладилар. "Ягона дарча" марказининг буюртманомасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига ўн кун муддатда уй-жойни техник хатловдан ўтказади. Уй-жойни хатловдан ўтказиш хизматлари қиймати белгиланган тартибда белгиланади. (ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-банднинг олдинги таҳрири


25. "Ягона дарча" маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси тегишли туман (шаҳар)даги филиали ҳамда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишган ҳолда уч кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимига уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади. (ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида "ягона дарча" маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилади. Уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли гувоҳнома берилган ҳолда, икки иш куни мобайнида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига - ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли буюртманомалар беради. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси икки кун муддатда тегишли гувоҳномани расмийлаштирган ҳолда ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, ундан кейин ҳужжатларни "ягона дарча" марказига юборади. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Уй қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин қурувчи ёки уй-жой мулкдори ёхуд уларнинг вакиллари уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан "ягона дарча" марказига мурожаат қиладилар. "Ягона дарча" марказининг буюртманомасига кўра "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ўн кун муддатда уй-жойни техник хатловдан ўтказади. Уй-жойни хатловдан ўтказиш хизматлари қиймати белгиланган тартибда белгиланади. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-банднинг олдинги таҳрири


25. "Ягона дарча" маркази "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳамда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишган ҳолда уч кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимига уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида "ягона дарча" маркази "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилади. Уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли гувоҳнома берилган ҳолда, икки иш куни мобайнида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Уй-жой қуришга рухсатномалар олиш учун қурувчи ёхуд унинг вакили ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ва тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй-жой қуришга лойиҳани илова қилган ҳолда Инспекцияга ариза беради.



13-банднинг олдинги таҳрири


13. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси икки кун муддатда тегишли гувоҳномани расмийлаштирган ҳолда ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, ундан кейин ҳужжатларни Инспекцияга юборади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд)



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Уй қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин қурувчи ёки уй-жой мулкдори ёхуд уларнинг вакиллари уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан Инспекцияга мурожаат қиладилар. Инспекциянинг буюртманомасига кўра "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ўн кун муддатда уй-жойни техник хатловдан ўтказади. Уй-жойни хатловдан ўтказиш хизматлари қиймати белгиланган тартибда белгиланади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд)



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Инспекция "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳамда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишган ҳолда уч кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимига уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд)



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида Инспекция "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилади. Уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли гувоҳнома берилган ҳолда, икки иш куни мобайнида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қароридан олдинги таҳрири



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида Инспекция туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (бўлими)га уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилади. Уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли гувоҳнома берилган ҳолда бир иш куни мобайнида амалга оширилади.