язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2015 й. 15-сон “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотларни давлат органларига тегишли ҳудуди билан бериш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2015 й.

N 15




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

ТЕРМИЗ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ МУЛКИ

ҲИСОБЛАНГАН БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИГА ТЕГИШЛИ ҲУДУДИ

БИЛАН БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг Бош режаси қайта кўриб чиқилиши муносабати билан шаҳарда янгидан қуриладиган объектлар учун жойлар тайёрлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда Термиз шаҳридаги Ички ишлар бошқармасининг 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмини бинолар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан оператив бошқариш ҳуқуқи асосида иловага мувофиқ давлат органларига бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарор иловасида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда белгиланган тартибда топширилишини ва қабул қилиб олинишини ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.


3. Белгилансинки, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси балансига ўтказилаётган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратилаётган капитал қўйилмалар, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 251-сон қарори 2-иловасининг 85-қатори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 январдаги

15-сонли қарорига

ИЛОВА



Давлат органларига оператив бошқариш ҳуқуқи

асосида тегишли ҳудуди билан бепул берилаётган

давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Бино ва иншоотларни

балансда сақловчи

ташкилот


Бино ва

иншоотлар

номи


Бино ва

иншоотлар

жойлашган

манзил


Умумий ер

майдони,

кв. м


Бино ва

иншоотлар

эгаллаган

майдони,

кв. м


Бино ва

иншоотларни

беришнинг

ҳуқуқий

шакли


Бино ва

иншоотларни

қабул қилувчи

давлат органи


1.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси


Маъмурий ва хўжалик биноларининг бир қисми


Термиз шаҳар, А. Темур кўчаси,

29-уй

7500

2099,16

Оператив бошқарув ҳуқуқи

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ҳокимлиги


2.

Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси


Раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази ва хўжалик бинолари


Термиз шаҳар, Истиқлол (Ш. Рашидов) кўчаси, 86-уй


1983,31

562,8

Оператив бошқарув ҳуқуқи

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси


3.

Мудофаа вазирлигининг Термиз шаҳар уй-жойдан фойдаланиш ҳарбий қисми


Хўжалик бинолари

Термиз шаҳар, Истиқлол (Ш. Рашидов) кўчаси


1000

68,96

Оператив бошқарув ҳуқуқи

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 февраль, 4-сон, 43-модда