Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 28.12.1998 й. 30-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.1998 й.

N 30



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ТОМОНИДАН 1997 ЙИЛ

26 ДЕКАБРДА ТАСДИҚЛАНГАН БОЖХОНА

КОДЕКСИНИНГ       ҚАБУЛ       ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН СУД АМАЛИЁТИДА

ВУЖУДГА КЕЛГАН АЙРИМ МАСАЛАЛАР

ТЎҒРИСИДА


Судлар томонидан янги Божхона кодекси меъёрларининг қўлланиши муносабати билан Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларини талаб қилувчи айрим масалалар вужудга келди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Божхона фаолияти соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётганда судлар шуни назарда тутишлари керакки, божхона иши ҳақидаги қонунлар Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларидан, шу жумладан, Давлат Божхона қўмитасининг ҳужжатларидан иборат.

Божхона органлари давлат бошқарув органлари тизимига кириши, уларнинг ваколат доирасида қабул қилган қарорлари, мулк шаклидан қатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахсларга ижро этиш учун мажбурий эканлиги тушунтирилсин.

Айни вақтда шуни назарда тутиш керакки, Давлат божхона қўмитасининг меъёрий ҳужжатлари Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтгандан кейингина кучга эга бўлади.


2. Божхона қонунларининг бузилишига доир ишлар, башарти уларда жиноят таркиби бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ва Божхона кодексида кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилади ва улар божхона органларига тааллуқлидир. Жумладан, жарима тариқасидаги маъмурий жазоларни қўллаш, шунингдек рўйхати қонунларда кўрсатилган товарларни мусодара қилиш божхона органининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ваколатига киради.

Шуни назарда тутиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси 2-қисмига мувофиқ маъмурий ишлар бўйича судьялар, башарти ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, бундай ишларни ҳам бевосита кўриб чиқадилар.


3. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикасининг қонунларида Божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтаётган фуқаролар ҳуқуқларининг муҳим кафолатлари назарда тутилганига қаратилсин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 315-моддасига мувофиқ, Божхона органларининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарган қарори устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки Маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори устидан эса туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга шикоят бериши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.

Божхона кодексининг 189-моддасида назарда тутилган, белгиланган муддатда шикоят берилиши ёки эътироз билдирилиши, башарти қонунларда бошқа йўллар кўзда тутилмаган бўлса, шикоят ёки эътироз кўриб чиқилгунга қадар таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги қарорнинг ижроси тўхтатиб қўйилиши тўғрисидаги меъёрлар ҳам фуқаролар ҳуқуқларининг муҳим кафолати ҳисобланади.

Божхона кодексининг 192-моддасига мувофиқ, божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги қарор бекор қилиниб иш тугатилганда, ундириб олинган пуп суммалари, олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларнинг қайтариб берилишига, шунингдек илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларнинг бекор қилинишига олиб келади.


4. Божхона кодексининг 183-моддасига мувофиқ божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда жавобгарликка тортилаётган шахсдан ташқари унинг вакили, адвокат, эксперт, мутахассис, таржимон, гувоҳ, холис иштирок этиши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддаси 2-қисмига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳоллардагина унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Айни вақтда божхона органлари ва судлар шуни назарда тутишлари керакки, мусодара қилиш билан боғлиқ божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишлар фақат фавқулодда ҳоллардагина, бунинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилгандан кейингина, айбдор шахс ёки унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Айбдор шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эканлиги ёхуд унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи йўқлиги шундай ҳолларга кириши мумкин.


5. Товарларни ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб ёки ундан яшириб ёхуд божхонанинг ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларация билан олиб ўтиш каби тушунчаларнинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги "Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 2-сон қарорида баён этилганини назарда тутиш лозим.

Товарларни кўп ёки жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали олиб ўтган шахсларнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 182-моддасининг тегишли қисмлари бўйича жиноий жавобгарликка тортилади.

Ҳуқуқбузарлик предмети бўлган товарларнинг қиймати 1998 йил 1 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Божхона тарифи ҳақида"ги Қонуни, шунингдек Божхона кодексининг 179-моддаси билан белгиланган тартибда бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


6. Товарлар ғайриқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган вақтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади. Ана шундай олиб ўтишга тайёргарлик кўришга қаратилган ҳаракатлар жиноятга суиқасд деб тавсифланиши лозим.

Товарларни ғайриқонуний равишда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш ғайриқонуний равишда чегарадан ташқарига чиқиш, Ўзбекистон Республикасига кириш ёки белгиланган тартибларни бузиб, чегарадан ўтиш билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182 ва 223-моддаларида кўзда тутилган жиноятларнинг йиғиндиси сифатида тавсифланиши лозим.

Жиноят кодексининг 182-моддаси диспозицияси мазмуни бўйича ҳамда шу хилдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кўзда тутилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Божхона кодекси қоидалари бўйича товарларни божхона назоратини четлаб олиб ўтиш фақат қасддан содир этилиши мумкин.

8. Жиноят кодексининг 246-моддасида жавобгарлик кўзда тутилган контрабанда божхона қонунларини бузиш турларидан бири бўлиб, жамият учун кўпроқ хавф туғдиришини, шу сабабли Жиноят кодексининг 182-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб қилмаслигини судларга тушунтирилсин.


9. Судларнинг эътибори жиноятларни содир этишда ва божхона қонунларини бошқача бузишда айбдор шахсларга қонуний ва адолатли жазолар тайинланиши ишни тўғри ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигига қаратилсин.

Маъмурий жазо тариқасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 33-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирдагина қўлланмаслиги мумкин.

10. Судлар божхона қонунларининг бузилишига доир жиноий ва маъмурий ишларни кўриб чиқиш муддатларининг бузилиш ҳолларига барҳам беришлари, суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлашлари лозим.

Айни вақтда суд қарорининг бир нусхаси жиноий ёки маъмурий ишни қўзгатган органга юборилиши шарт.


11. Мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш вақтида судлар божхона қонунларининг бузилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари ва хусусий ажримлар чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.


12. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди божхона соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг судлар томонидан бехато кўрилиши устидан тегишли суд назоратини таъминласинлар.

13. Назорат инстанцияси судлари ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини, йўл қўйилган суд хатоларини ўз вақтида тузатган ҳолда, мунтазам равишда ўрганиб ва умумлаштириб борсинлар.


Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Раиси                                             У.Қ. Мингбоев



Пленум котиби,

Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг судьяси                                          А.А. Муҳаммадиев


















































Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск