язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Туризм/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.1998 й. 346-сон "Сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.1998 й.

N 346



САЙЁҲЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА


Туризмни янада ривожлантириш ва уни ташкил этишни такомиллаштириш, сайёҳлик хизматлари бозорида кичик ва ўрта сайёҳлик ташкилотларининг қатнашишини фаоллаштириш, шунингдек хорижий инвесторларни туризм соҳасига кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг, шунингдек хусусий туристик фирмаларнинг Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмасига, сайёҳлик ташкилотларининг фаолиятини ташкил этиш, маркетинг, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек сайёҳлик фаолияти соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларда услубий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларга:

Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмасининг намунавий ташкилий тузилмасига ва унинг бошқаруви ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмасига 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.

4. Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси фаолиятининг асосий йўналишлари:

Буюк ипак йўлини тиклашда, республикада туризмнинг замонавий инфратузилмасини ривожлантиришда фаол қатнашиш;

Уюшма аъзолари бўлган хусусий сайёҳлик ташкилотларига кўмаклашиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

туризм соҳасида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

хусусий сайёҳлик ташкилотларини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни ва мамлакатимиз юридик ва жисмоний шахсларининг маблағларини жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида, шунингдек давлат органларида ва жамоат ташкилотларида Уюшма аъзолари бўлган хусусий сайёҳлик ташкилотларининг манфаатларини ифодалаш;

Уюшма аъзоларига ахборот, маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш;

сайёҳлик бизнеси соҳасида ходимларнинг касб тайёргарлигига ва уларни қайта тайёрлашга, шу жумладан, туристик фаолият субъектлари ходимлари учун туристлар хавфсизлигини таъминлаш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини даврий ташкил этишга кўмаклашиш эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

5. Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси "Ўзбектуризм" миллий компанияси иштирокида икки ҳафта муддатда ўзининг таъсис ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин ва белгиланган тартибда уларни қайта рўйхатдан ўтказсин.


6. "Ўзбектуризм" миллий компанияси 1999 йил 1 январгача:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда "Туризм тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин;

"Ўздавстандарт" маркази, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сайёҳлик хизматлари соҳасида ягона давлат стандартларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2005 йилгача бўлган даврда республикада туризмни ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда икки ой муддатда сайёҳлик ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқаришни янада чуқурлаштириш ва акциялаштириш, акциялар пакетларини ва кичик сайёҳлик ташкилотларини хорижий инвесторларга сотиш, меҳмонхона хўжалигини бошқаришга хорижий сайёҳлик фирмаларини жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг "Ўзсаёҳатинвест-банк" негизида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "Ўзсаёҳат" бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 484-сон қарорининг 1-банди ва 5-бандининг тўртинчи хатбоши, шунингдек кўрсатиб ўтилган қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 8, 29-модда.