язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1998 й. 532-сон "Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.1998 й.

N 532



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Озиқ-овқат маҳсулотлари муҳим турларининг ва нефть маҳсулотларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш устидан назоратни кучайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ёғмойтамакисаноат" ва "Озиқовқатсаноат" уюшмалари, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раҳбарлари зиммасига ўз тасарруфларидаги корхоналардан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.

Кўрсатиб ўтилган идораларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқарисига олиб чиқиб кетилиши тақиқланган маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқариладиган жойида назорат килишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.


2. "Ўзпахтаёғ" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖнинг таркибига кирувчи иловага мувофиқ айрим корхоналарда ҳамда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда (узум ва меваларни дастлабки қайта ишловчи корхоналардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республика бюджетида молия инспекторлари қўшимча сонини таъминлаш учун зарур мабларлар ажратишни назарда тутсин;

бир ой муддатда янги жорий этилган молия инспекторларининг штатдаги лавозимларини касби бўйича малакали ходимлар билан таъминласин, шунингдек ўсимлик ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналарда ишлаётган молия инспекторларини аттестациядан ўтказсин;

ушбу қарорга 1-иловада* кўрсатилган корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ишларини амалга ошириш учун иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмиитаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитасига 52 та автотранспорт сотиб олиш ва уларнинг таъминоти учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.


6. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва "Маҳалла" жамғармаси бўлинмалари билан биргаликда муҳим озиқ-овқат товарлари турларини чакана савдо шохобчалари орқали сотиш устидан жамоат назоратини кучайтирсинлар.


7. Оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига муҳим озиқ-овқат товарлари турларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши, шунингдек савдо қоидалари бузилиши ҳолларини матбуотда ва телевидение орқали кенг ва ҳар томонлама ёритиш тавсия қилинсин.


8. Куйидагилар 1999 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тушишини назорат қилувчи молия инспекторлари лавозимларини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорининг 2-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига илованинг II бўлими.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган