Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.12.1998 й. 532 сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 23 декабрдаги

532 сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

молия инспекторлари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом айрим товарларнинг бутлиги, сақланиши ва ҳаракати, уларни сотишдан олинган пул маблағларидан мақсадли фойдаланиш, солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акциз солиғининг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш бўйича молия инспекторларининг ҳукуқлари, вазифалари ва жавобгарликларини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими акциз солиғи тўловчи корхоналарда ва ижтимоий аҳамиятли айрим товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда жорий этилади.

Молия инспекторлари лавозимлари жорий этиладиган корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар, шунингдек ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналар бундан мустасно).

Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга молия инспектори лавозими Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга лицензия берилишига қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан киритилади, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёхуд бекор қилинганда ушбу лавозим қисқартирилади.

Ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналарда молия инспектори лавозими Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, уларнинг Пахта терминаллари ва ёғ-экстракция корхоналарининг қувватлари билан мувофиқ бўлган пахта тозалаш корхоналари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарорига 6-илова), корхона ушбу рўйхатдан чиқарилган тақдирда эса кўрсатиб ўтилган лавозим қисқартирилади.

2. Молия инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар. Бунда молия инспекторлари билан меҳнат шартномаси бир йилгача бўлган муддатга тузилади. Амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунларда белгиланган тартибда янги муддатга қайта тузилиши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этиладиган корхоналар молия инспекторлари ўз ишларини амалга оширишлари учун уларни иш жойлари билан таъминлайдилар. Корхоналарнинг маҳсулотни сотиш, солиқларни ҳисоблаб чиқиш функцияси юкланган хизматлари ўз ишларини молия инспекторлари билан баҳамжиҳат амалга оширадилар.



II. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг корхоналардаги молия инспекторларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

акциз солиғи тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;

акциз солиғи солинадиган маҳсулотга акциз маркалари тўлиқ маркировка қилинишини ҳамда сотиб олинган акциз маркаларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот хажмига мувофиқлигини назорат қилиш;

корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг йирик партиялари товар оқимларининг Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди ташқарисига ғайриқонуний олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик мақсадида уларни назорат қилиш ва ушбу товарларга сунъий тақчиллик яратишга қаратилган интилишларнинг олдини олиш;

молиявий оқимларни таҳлил қилишни ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;

шартнома (контрактлар) тузишнинг белгиланган тартибига ва хўжалик-шартнома интизомига риоя этилишини назорат қилиш.



III. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ўзларига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидагиларга мажбурдирлар:


5.1. Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;


5.2. Маҳсулотларнинг, шу жумладан акциз солиғи солинадиган маҳсулотларнинг амалда ишлаб чиқарилиши ва сотилиши ҳажмларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мослигини мунтазам назорат қилиш. Ҳар ўн кунда, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида ҳақиқатда юклаб жўнатилган маҳсулотларни уларнинг сотилган хажмлари билан солиштириш;


5.3. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига ғайриқонуний олиб чиқиб кетишга, ички бозорда ушбу товарларга сунъий тақчиллик яратишга қаратилган уринишларнинг олдини олиш мақсадида шартномалар (контрактлар) тузиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни юклаб жўнатишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини мунтазам назорат қилиш;


5.4. Ҳар ойда корхоналарнинг омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиқларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мослигини текшириш;


5.5. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишга шартномалар (контрактлар) лойиҳалари мазмунини ўрганиш ва зарурият бўлса корхона раҳбарларига тегишли таклифлар киритиш;


5.6. Молиявий оқимлар тушумини ва пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни таҳлил қилиш;


5.7. Акциз солиғи тўғри хисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;


5.8. Акциз солиғи солинадиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш бўйича шахсий счётлар карточкасини юритиш;


5.9. Ҳар куни акциз солиғи солинадиган маҳсулот юклаб жўнатилганлиги ва акциз солиғи тўланганлиги тўғрисида жамлама ведомостлар тузиш, улар асосида бюджетга тўланиши керак бўлган акциз солиғи суммаси ҳисоб-китобини тузиш;


5.10. Корхонанинг тегишли хизмати билан биргаликда тўлаш муддатлари бўйича аванс тўловлари ҳисоб-китобларини тузиш;


5.11. Ўз шахсий счётларининг акциз солиғи тўлаш муддатлари бўйича маълумотларини солиқ органлари маълумотлари билан солиштириш ва уларда тафовутлар аниқланган такдирда тегишли ўзгартиришлар киритиш;


5.12. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида акциз солиғи тушумлари прогнозларини тузиш ва уларни йил чораги бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига тақдим этиш;


5.13. Акциз солиғини тўлашнинг белгиланган муддатларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига акциз солиғи тушуми тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;


5.14. Ҳар ойда акциз маркаларининг ҳақиқатда мавжудлигини хатлаш, шикастланган акциз маркаларини йўқотишга топширишдан олдин улар сонининг мувофиқлигини текшириш;


5.15. Дебиторлик қарзлари мавжуд бўлган тақдирда дебиторлар билан солиштириш далолатномалари ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш ва қарздор корхонага муддатида тўланмаган акциз солиғини тўлаш ҳисобига инкасса топшириғи бериш мақсадида уларнинг натижаларини солиқ хизматларининг тегишли органларига маълум қилиш;


5.16. Маҳсулот, шу жумладан акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашёнинг тўлиқ кирим қилинишини назорат қилиш, тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;


5.17. Зарурият бўлганда йил чорагида камида бир марта ҳам корхоналарнинг ўзида, ҳам мустақил лабораторияларда лаборатория тадқиқотлари ўтказган ҳолда асосий ва қўшимча маҳсулот намуналарини танлаб олиш;


5.18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини, корхона жойлашган жой бўйича молия, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларини:

тушумни яшириш;

ҳисоботни бузиб кўрсатиш;

ҳақи олдиндан тўланмасдан маҳсулотни юклаб жўнатиш;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировка қилиш тартиби бузилиши ҳоллари;

кўшимча равишда ўрганишни талаб қиладиган бошқа ҳоллар тўғрисида тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оператив хабардор қилиш.



IV. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Молия инспекторларига уларнинг ўз зиммаларига юкланган функцияларни бажаришларини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқлар берилади;


6.1. Солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси аппарати мансабдор шахслари билан биргаликда;

улгуржи харидорлар томонидан улар сотган акциз солиғи солинадиган маҳсулот кирим қилинишининг тўғрилигини муқобил текширишда;

хом ашё етказиб берувчи корхоналарни текширишда;

товар оқимлари ҳаракатини ўрганишда белгиланган тартибда қатнашиш.

Тартибни бузишлар аниқланган тақдирда текшириш натижалари бўйича далолатномалар тузиш, уларни чора-тадбирлар кўриш учун тегишли солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза килиш органларига юбориш;


6.2. Акциз солиқларини ҳисоблаб чиқиш, хом ашё ва материаллар тушуми, асосий ва қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва сотилиши билан боғлик бўлган пул ва бухгалтерия ҳужжатларини текшириш;


6.3. Сотилган товарларнинг йирик партиялари ҳаракати мониторингини улар бўйича улгуржи харидорлар томонидан бухгалтерия ҳужжатлари расмийлаштирилишини ўрганиш билан биргаликда амалга ошириш;


6.4. Ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, омбор биноларини текшириб чиқиш;


6.5. Ўз вазифаларини ва ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш учун солиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини, шунингдек аудиторлик хизматларини жалб этиш;


6.6. Банклардан акциз солиғи ҳисоблаб чиқарилишини назорат қилиш учун ўз мижозлари ҳисобланган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни сўраб олиш.


6.7. Корхона жойлашган жой бўйича солиқ органларидан дебиторлар ҳисобланган товар олувчи корхоналар томонидан олинган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари тўғрисидаги зарур маълумотларни сўраб олиш.



V. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ўзларига юкланган вазифалар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий, жиноий жавоб берадилар.























































Время: 0.1645
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск