язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Давлат солиқ қўмитасининг 30.03.2012 й. 2012/17-сон "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.04.2012 й. 2355-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.04.2012 й.

N 2355




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.03.2012 й.

N 2012/17


ҚАРОРИ



Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан

ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган

акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон

Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2012 йил 6 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 84-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 162-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида"ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                              Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 199-модда