язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2007 й. ПҚ-661-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2007 й.

N ПҚ-661



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ

ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИ КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат солиқ хизмати органлари зиммасига қўшимча вазифалар юклатилиши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўшимча киритилган штат бирлиги учун бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хизмат автомашиналари лимитини қайта кўриб чиқсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 2007 йил, 6-сон, 312-модда


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 261-модда