Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2000 й. 180-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 майдаги

180-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ

органларида хизматни ўташ тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида хизматга қабул қилиш тартибини ва мансабдор шахслар томонидан давлат хизматини ўташ шарт-шароитларини, уларнинг масъулиятини, шунингдек, уларга махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартибини белгилайди.



I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мансабдор шахсларнинг уларнинг солиқ органларидаги хизмати билан боғлиқ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги таърифлардан фойдаланилади:


раҳбарлик лавозимлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бош бошқармалар бошлиқлари, бошқамалар, бўлимлар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари давлат солиқ инспекцияларининг, давлат солиқ инспекциялари бўлимларининг бошлиқлари, бошлик ўринбосарлари;

инспекторлар таркиби лавозимлари - давлат солиқ хизмати барча даражалардаги органларининг солиқ хизмати ииспекторлари.


3. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқ органларида штатдаги лавозимларни эгаллаб турган шахслар киради ва уларга эгаллаб турган лавозимларига ҳамда узок муддат ишлаганлигига мувофиқ равишда қуйидаги махсус унвонлар берилади:

солиқ хиэматининг бош давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси;

солик хизматининг II даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали инспектори;

солиқ хизматининг II даражали инспектори;

солиқ хизматининг III даражали инспектори;

солиқ хизматининг инспектори.



II. ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланадилар.

Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу банднинг биринчи - учинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органи раҳбари томонидан тайинланадилар.

5. Солиқ органларида хизматга ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.


6. Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимлари ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисос бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.

Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган шахслардан ташқари, раҳбарлик лавозимлари олий иқтисодиёт, молия ёки юридик маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.

Танлов синовлари ўтказиш ва хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлар таркиби олий иқтисодиёт маълумотига ҳамда солиқ органлари назорат хизматларида, Марказий аппарат ходимлари учун - камида 5 йил ва минтақавий бўлинмалар ходимлари учун - камида 3 йил, умумий иш стажига эга бўлган Юқори малакали мутахассислардан бутланади.


7. Қуйидаги шахслар:

судланган, уни ўтамаган ёхуд Қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган;

белгиланган тартибда меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнатга лаёқати чекланган деб эътироф этилган;

меҳнат қонунчилигига мувофиқ илгари иш берувчи ташаббусига кўра солиқ органларидан бўшатилган (Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи кисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳоллар бундан мустасно) шахслар солиқ органларига хизматга қабул қилинмайдилар.


8. Тегишли солиқ органи хизматга қилаётган шахс билан меҳнат шартномаси тузади.

Давлат солиқ органларида хизмат қилиш тўғрисидаги намунавий меҳнат шартномаси шакли Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланади.


9. Солиқ органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига мувофиқ уч ой синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган шахслар бундан мустасно.

10. Солиқ органига хизматга қабул қилинган шахсга бутун хизмат даври учун шахсий табель тартиб раками берилади.



III. ХИЗМАТНИ ЎТАШ


11. Давлат солиқ органларида штатдаги лавозимга тайинлашда қуйидаги талабларга риоя қилинади:

солиқ органларининг мансабдор шахси вазифани асосий ёки турдош ихтисос бўйича олинган маълумотга мувофиқ ёхуд мавжуд иш тажрибасига мувофиқ бажариши керак. Бошқа ихтисос бўйича вазифаларни бажариш зарурати бўлганда улар қайта тайёрлаш ва тажриба орттиришдан ўтадилар;

мансабдор шахслар янада юқори раҳбарлик лавозимига тасдиқлангунгача ушбу лавозимни бажариб турувчи этиб тайинланишлари мумкин, бунда уларнинг вазифаларни бажариб туриш узлуксиз муддати уч ойдан ошмаслиги керак;

яқин қариндош бўлган ёки яқин қариндошлиги бўлган (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) солиқ органлари мансабдор шахсларининг, агар уларнинг хизмати бир-бирига бевосита бўйсуниш ёки назоратда бўлиш билан боғлиқ бўлса, айнан бир солиқ органида хизматни ўташига рухсат этилмайди.


12. Мансабдор шахсларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг амалий ишда намоён қилган касбий, ахлоқий ва ишчанлик сифатларига қараб амалга оширилади.


13. Ишчанлик ва ахлоқий сифатларини, касб бўйича хизматга лаёқатини баҳолаш ҳамда шахсий қобилияти ва иш тажрибасига мувофиқ оқилона жойлаштириш учун солиқ органларининг мансабдор шахслари ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади. Навбатдан ташқари аттестациялар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати қарорига биноан ўтказилади.

Солиқ органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш асослари ва тартиби Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Солиқ органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.


14. Солиқ органларининг мансабдор шахслари Давлат солиқ қўмитаси ўқув юртларида ёки бошқа ўқув юртларида, курсларда, семинарларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда ва шарт-шароитларда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ҳамда малака оширишдан ўтадилар.

Солиқ органларининг мансабдор шахсларини жисмоний тарбия-спорт бўйича тайёрлаш уларнинг хизмат жойларида ёки Давлат солиқ қўмитаси ўқув юртларида, Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин. Рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чоралари турлари, уларни қўллаш тартиби, шунингдек, солиқ органлари бошлиқларининг хизмат интизомини сақлаш бўйича ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Давлат солиқ қўмитаси томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.


16. Солиқ органларининг мансабдор шахсларини бошқа лавозимларга ўтказиш меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.



IV. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


17. Солиқ органларининг мансабдор шахслари:

Давлат солиқ хизмати органлари ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишга;

формали кийимбош кийиб юришга мажбурдирлар. Кийим-бош билан таъминлаш нормалари ва уларни кийиб юриш, фарқловчи белгиларни тақиб юриш муддатлари Республика солиқ органлари-да формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби тўғрисидаги Низом билан, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.


18. Солиқ органларининг мансабдор шахслари учун:

бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;

корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно);

ўз хизмат вазифаларини бажарганлик ёки бажармаганлик учун мукофотлар ёки хизматларни қабул қилиш;

қариндошлар, танишлар ва бошқа чет шахслар илтимосига кўра амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этмаслик;

иш ташлашлар, сиёсий манифестациялар ва юришларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

хизмат вазифаларини бажариш чоғида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;

республика солиқ органлари шаънига доғ туширувчи шахслар билан муносабат ўрнатиш;

солиқ органларида учинчи шахслар иши бўйича ишончли вакиллар ёки вакиллар бўлиш;

моддий-техника ва ахборот билан таъминлаш, молия воситаларидан, давлатнинг бошқа мол-мулкидан, шунингдек, хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.


19. Солиқ органларининг мансабдор шахслари томонидан халқаро ва давлатлараро симпозиумларда, конференцияларда ҳамда иш (хизмат) тусидаги бошқа учрашувларда олинган 200 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ қимматбаҳо совғалар белгиланган тартибда бюджет даромадига ўтказилади, уларнинг мусобақаларда, ижодий ва касб бўйича танловларда олган шахсий совринлари бундан мустасно.


20. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадилар.

21. Солиқ хизмати мансабдор шахсларига меҳнат таътиллари бериш тартиби меҳнат қонунчилиги билан белгиланади.

Мукофотлар, компенсациялар, моддий ёрдамлар бериш тартиби ва уларнинг манбалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари хизмат фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тан жароҳатлари олганда ёки ҳалок бўлганда бирйўла бериладиган нафақалар тўлаш тартиби ва миқдорлари қонунчилик билан белгиланади.


22. Солиқ органлари мансабдор шахсларининг ва улар оила аъзоларининг ҳаёти, саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини ушбу шахслар томонидан хизмат бурчини бажариши, муносабати билан жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан кафолатланади.


23. Солиқ органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида кўрсатган мардлиги ва жасорати, хизмат вазифаларини намунали адо этганлиги учун қонунчиликка мувофиқ давлат мукофотларига тақдим этилиши ва рағбатлантирилиши мумкин.


24. Солиқ органларининг мансабдор шахслари бошлиқларининг қасддан берилган ноқонуний тусдаги буйруқларини бажармаслик ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳолда улар юқори турувчи бошлиқлар буйруғини бажармаганлик сабабларидан юқори органларни хабардор қилишга мажбурдирлар.


25. Солиқ органларининг мансабдор шахслари мансабдор шахсларнинг уларга нисбатан интизомий танбеҳлар, лавозимдан четлатиш ёки бўшатиш тўғрисида қабул қилган қарорлари юзасидан юқори ташкилотларга ва судларга шикоят беришга ҳақлидирлар.


26. Хизмат вазифаларини ёки хизмат бурчини бажариш муносабати билан солиқ органларининг мансабдор шахси мол-мулкига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларидан тўланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундирилади.

27. Солиқ органларининг мансабдор шахслари ушбу Низом ҳамда хизматни ўташ ва Кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига аниқ риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


28. Солиқ органларининг раҳбарлари ўзларига бўйсунувчи ходимларни хизмат учун хавфсиз, мақбул шарт-шароитлар билан таъминлашга, уларнинг солиқ хизмати тўғрисидаги қонунчиликда, бошқа ҳужжатларда ва ушбу Низомда назарда тутилган ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, уларга хизмат бўйича кўтарилиш ва маданий хордиқ учун имкониятлар яратишга мажбурдирлар.



V. ДАВЛАТ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИГА МАХСУС УНВОНЛАР БЕРИШ

ВА УЛАРНИ МАХСУС УНВОНЛАРДАН

МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


29. Давлат солиқ хизмати органларининг малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларига, аттестациядан ижобий ўтишган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, тадрижий тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:


Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ва унга қарашли таълим муассасалари:

       

Штатдаги лавозим*


Махсус унвон


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Солиқ хизматининг

бош давлат маслаҳатчиси


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Солиқ хизматининг

I даражали давлат

маслаҳатчиси


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Солиқ хизматининг

II даражали давлат

маслаҳатчиси


Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ академияси проректорлари, солиқ коллежлари директорлари


Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси


Солиқ академияси факультетлари деканлари, солиқ коллежлари директорларининг ўринбосарлари, бош бошқармадаги бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, раиснинг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси, солиқ қонунчилиги бўйича бош эксперт, раис ҳузуридаги котибият референти, навбатчи қисм бошлиғи


Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси


Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, мустақил ёки бошқармадаги бўлим бошлиғининг ўринбосари, раис ёрдамчиси, раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Солиқ академияси факультети деканининг ўринбосари, бош давлат солиқ инспектори, бош суриштирувчи, тезкор ходим, шўъба мудирлари, бош иқтисодчи, бош мутахассис


Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси


Мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари, етакчи мутахассис, фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис, катта давлат солиқ инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, катта суриштирувчи, етакчи бухгалтер, бош юрист-консультант, Солиқ академиясининг кафедра мудирлари, профессор ва доцентлари, солиқ коллежларининг катта ўқитувчилари


Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси


Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, навбатчи қисм навбатчисининг ёрдамчиси, Солиқ академияси ва солиқ коллежларининг ўқитувчилари


Солиқ хизматининг

I даражали инспектори

             

               

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари аппарати:

           

Штатдаги лавозим*


Махсус унвон


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бошқарма бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси


Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шўъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, шаҳарлар, вилоятлар марказлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг тезкор ходимлари, бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси


Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлим ва шўъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари, Солиқ академиясининг ахборот-ресурс маркази директори, бош суриштирувчилар


Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мутахассислари, Солиқ академияси илмий кенгаши котиби, катта суриштирувчилар


Солиқ хизматининг

I даражали инспектори


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, суриштирувчилар


Солиқ хизматининг

II даражали инспектори


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ участка инспекторлари, етакчи мутахассислари


Солиқ хизматининг

III даражали инспектори


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I тоифали мутахассислари


Солиқ хизматининг

инспектори


              

*) Давлат солиқ хизмати органларида ишлайдиган, лавозими ушбу жадвалда кўрсатилмаган шахсларга махсус унвонлар эгаллаб турган лавозими бўйича тенглаштирилган мақомига мувофиқ берилади.

30. Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахсларига:

бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси унвонлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг 1 даражали инспектори унвонлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан;

солиқ хизматининг II ва III даражали инспектори, солиқ хизматининг инспектори унвонлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.

Махсус унвонлар давлат солиқ органларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бошқарув ходимларига ҳам берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даврида махсус унвонлар тегишли махсус унвонлар бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан кейин ушбу Низомда назарда тутилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли таркибий бўлинмаси раҳбарининг тавсиясига асосан берилади.

31. Мансабдор шахслар махсус унвонда хизмат қилишининг қуйидаги муддатлари белгиланади:

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси - 4 йил;

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси - 4 йил;

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси - 3 йил;

солиқ хизматининг I даражали инспектори - 3 йил;

солиқ хизматининг II даражали инспектори - 2 йил;

солиқ хизматининг III даражали инспектори - 2 йил;

солиқ хизматининг инспектори - 1 йил.

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври махсус унвонлар олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

32. Махсус унвонда хизмат қилиш муддати унвон бериш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб ҳисобланади. Мансабдор шахсларнинг пасайтирилган махсус унвонда бўлган вақти тикланган унвондаги хизмат муддатига қўшилмайди.


33. Раҳбарлик лавозимига янги қабул қилинган мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозими бўйича синов муддати тугагандан кейин берилади, инспектор махсус унвони бундан мустасно.

34. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига, янада юқорироқ унвон бериладиган лавозимга ўтказилганда ва тайинланганда, унга навбатдаги махсус унвонни, янги лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, ва навбатда ва муддатларга риоя қилмасдан олиш ҳуқуқи берилади, лекин мазкур унвон унинг махсус унвонидан икки даражадан юқори бўлмаслиги керак.


35. Солиқ органларининг интизомини жазо олган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзгатилган ёки қонунчиликни ёки хизмат интизомини бузганлик факти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган мансабдор шахсларини навбатдаги махсус унвонларни беришга ёки рагбатлантиришга тавсия этиш интизомий жазо олиб ташлангунгача ёхуд жиноий иш озод қилувчи асослар бўйича тўхтатилгунгача ёки хизмат текшируви тугагунгача амалга оширилмайди,


36. Истисно тартибида, солиқ органларининг ваколатли мансабдор шахслари навбатдаги махсус унвонларни муддатидан олдин ёки эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвонни қуйидаги мезонлар бўйича беришлари мумкин:

хизмат бурчини бажариш вақтида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва мардлиги учун - эгаллаб турилган махсус унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар;

хизмат вазифаларини виждонан бажаргани ва ишдаги юксак ютуқлари учун - махсус унвон бўйича белгиланган хизмат муддатининг камида ярми ўтгандан кейин.

Солиқ органларининг мансабдор шахсларига махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвон солиқ органларидаги хизматнинг бутун даври мобайнида фақат бир марта берилиши мумкин.


37. Солиқ органи раҳбари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач навбатдаги унвон бериш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдир.

Мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этиш асоссиз равишда кечиктирилган тақдирда, солиқ органи раҳбари меҳнат қонунчилигига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади.


38. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига берилган махсус унвонлар уларда умрбод сақланиб қолади.


39. Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда илгари берилган махсус унвонлар сақланади.

Бунда, агар эгаллаб турилган лавозим янада юқорироқ унвонни тақозо этса, у ҳолда ушбу унвон синов муддати тугагач берилади ва у илгариги махсус унвондан кўпи билан икки даража юқори бўлиши керак.

Агар эгаллаб турилган лавозим пастроқ махсус унвонни тақозо этса, у ҳолда хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда уларнинг илгари берилган махсус унвони сақланиб қолади.


40. Мансабдор шахсларга навбатдаги махсус унвон беришга тавсия этишни кечиктириш, махсус унвонни бир даражага пасайтириш Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, тегишли даражадаги. бошқарма раҳбарлари тақдимномасига биноан, хизмат бурчини бузганлик, хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганлик учун амалга оширилади.

Солиқ органларининг махсус унвони пасайтирилган мансабдор шахслари илгариги махсус унвонига Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишли даражадаги бошқармалар раҳбарларининг тақдимномасига биноан тикланадилар.

Мансабдор шахсларнинг илгариги махсус унвонга тиклангунларигача уларга навбатдаги унвон берилишига ёки уларнинг махсус унвони такроран пасайтирилишига йўл қўйилмайди.


41. Солиқ органларининг мансабдор шахслари махсус унвондан:

ходим ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун давлат солиқ органларидан бўшатилганда;

жиноят содир этганлик учун - суднинг қонуний кучга кирган ҳуқмига биноан маҳрум этилиши мумкин.


42. Солиқ органларининг махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларига ҳар ойда махсус унвони ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган) за узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига нисбатан коэффициентлар билан (мазкур, Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ) белгиланади.

Узоқ йиллар хизмат қилганлик учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан касаба уюшмаси органи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган. Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


43. Солиқ органларининг Солиқ академиясига ва солиқ коллежларига ишга ўтказилган мансабдор шахсларида уларнинг илгариги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ йиллар хизмат қилганлик учун устама-лар тўлаш тартиби сақланиб қолади. Солиқ академиясида ва солиқ коллежларида ишлаган вақт, солиқ органларига хизматга қайтиб келинганда, махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади.


VI. ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ


44. Солиқ органларининг мансабдор шахсларини хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади.


45. Жиноят содир этганлик учун суд томонидан жазоланган мансабдор шахслар, ҳукм қонуний кучга киргандан кейин солиқ органларидан бўшатиладилар.


46. Вафот этган, ҳалок бўлган ёки белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб эътироф этилган мансабдор шахслар солиқ органларининг ходимлар таркибидан чиқариладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор

шахсларининг лавозим маошларига махсус

унвон учун ҳар ойлик устама ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Махсус унвон номи


Лавозим маошига

қўшимча ҳақ миқдори

(коэффициент ҳисобида)


Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси


0,65

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси


0,60

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси


0,55

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси


0,5

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси


0,45

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси


0,40

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси


0,35

Солиқ хизматининг I даражали инспектори


0,30

Солиқ хизматининг II даражали инспектори


0,25

Солиқ хизматининг III даражали инспектори


0,20

Солиқ хизматининг инспектори


0,15

       





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ

органлари мансабдор шахсларининг лавозим

маошларига узок йиллар хизмат қилганлик

учун ҳар ойлик устама ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Иш стажи


Лавозим маошига устама ҳақ миқдори

(коэффициент ҳисобида)


3 йилдан 5 йилгача


0,05

5 йилдан 7 йилгача


0,15

7 йилдан 10 йилгача


0,20

10 йилдан 12 йилгача


0,25

12 йилдан 15 йилгача


0,30

15 йилдан 20 йилгача


0,35

20 йилдан ортиқ


0,40

               

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври лавозим маошига ҳар ойлик устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.


































































Время: 0.0249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск