язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.1994 й. ПФ-744-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош давлат солиқ бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзгартириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.01.1994 й.

N ПФ-744



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШ БОШҚАРМАСИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ва назорат органлари фаолиятини тартибга солиш, ягона давлат солиқ сиёсатини ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкил этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари тугатилиб, ходимларининг 50 фоизи Давлат солиқ қўмитасига берилсин.

4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси республика ҳукуматининг қарорларини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. "Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1994 йил, 1-сон, 40-модда