Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1993 й. 614-сон "Халқ хўжалигидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1993 й.

N 614



ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳисоб-китоблардаги қийинчиликларни бартараф этиш, корхоналар ва ташкилотларнинг муддати ўтиб кетган ўзаро қарзлари кўпайиб кетишининг олдини олиш, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китобларнинг аҳволи учун масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки барча давлат корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан, жамоа хўжаликлари иштирокида, хўжаликларнинг молиявий аҳволидан ва уларнинг банклар олдидаги мажбуриятларидан қатъи назар, ҳисоб-китоб тугаллангандан кейин кредит берган ҳолда ўзаро қарздорликнинг 15 январгача бўлган ҳолатига кўра истисно тариқасида 1994 йил 15 январдан 31 январгача республика ички тармоқлараро ҳисоб-китобини ўтказсин.


2. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар тармоқлараро ҳисоб-китобни самарали ўтказиш мақсадида тегишли банк муассасалари картотекасидаги мавжуд тўлов ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва муқобил текшириш бўйича зарур тайёргарлик ишларини амалга оширсинлар.


3. 1994 йил 1 февралдан бошлаб ҳисоб-китобларнинг инкасса шакли бекор қилиниб, ҳисоб-китобларнинг тўлов талабномалари-топшириқлар орқали амалга ошириладиган янги шакли жорий этилсин.

Ҳисоб-китоблар фақат корхоналарнинг ҳисоб-китоб, жорий ва бюджет счётларида маблағ бўлган тақдирда тўлов топшириқлари, тўлов талабномалари-топшириқлар, аккредитивлар ва чеклар орқали амалга оширилсин.


4. Келган тўлов ҳужжатларининг ҳисобини зарур даражада юритиш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш учун жавобгарлик, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.


5. Ҳисоб-китобларнинг умумий аҳволи, ўзларига бўйсунувчи корхоналарда ўз маблағларидан ва қарз маблағлардан қатъий аниқ мақсадларда ва оқилона фойдаланиш учун шахсан жавобгарлик вазирликлар, уюшмалар ва концернларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика ички тармоқлараро ҳисоб-китобини ўтказиш учун маблағ билан таъминловчи банкларга 900 млрд. сўмгача кредит ресурслари ажратсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси халқ хўжалиги комплексларининг раҳбарлари ҳисоб-китобларнинг аҳволини ҳар ойда кўриб чиқсинлар ва ўзларига қарашли ташкилотларда тўлов интизомига риоя қилинишига доир чора-тадбирларни амалга оширсинлар. Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича ишлар қониқарсиз бўлган ҳолларда вазирликлар, уюшмалар, концернлар раҳбарларининг, уларни эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш тўғрисида таклиф киритишгача бўлган, маъмурий жавобгарлигини кўриб чиқсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов

























Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск