ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари /Молия вазирлигининг 111-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-66-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 29.12.2007 й. Қарори (АВ томонидан 21.01.2008 й. 1760-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.01.2008 й.
N 1760
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.12.2007 й. N 111 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 29.12.2007 й. N 2007-66 |
ҚАРОРИ
Солиқ ҳисоботининг шаклларини
тасдиқлаш тўғрисида
(2008 йил 31 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2-иловага мувофиқ;
қўшилган қиймат солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;
акциз солиғи бўйича 4-иловага мувофиқ;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича 5-иловага мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича 9-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бўйича 10-иловага мувофиқ;
ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 11-иловага мувофиқ;
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 12-иловага мувофиқ;
бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 13-иловага мувофиқ;
давлат божи бўйича 14-иловага мувофиқ;
ягона солиқ тўлови бўйича 15-иловага мувофиқ;
ягона ер солиғи бўйича 16-иловага мувофиқ;
қатъий белгиланган солиқ бўйича 17-иловага мувофиқ;
бозорлар бўйича 18-иловага мувофиқ;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича 19-иловага мувофиқ.
2. 2007 йил учун солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар 2007 йилда амалда бўлган тартиб ва шаклларда тақдим этилади.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 15-модда.