Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Марказий банк Бошқарувининг 30.04.2011 й. 13/2-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2011 й. 1728-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2011 й.

N 1728-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.04.2011 й.

N 13/2


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 13 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "бухгалтерия" деган сўз "молиявий" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда кирим касса ордери (4-илова) бир нусхада расмийлаштирилиб, бухгалтерияга ҳисобварақларда акс эттириш ва кунлик ҳужжатларга тикиш учун берилади. Нақд пул қабул қилинганлиги тўғрисида квитанция бош бухгалтер ёки бошқа ваколатли шахс ва кассир томонидан имзоланади ва микрокредит ташкилоти кассаси муҳри билан тасдиқланиб, пул маблағини қўювчига қайтарилади".


3. 19-банддаги "ҳисобварақлар" деган сўз "иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"касса китоби (17-илова)".


5. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Бош ва ёрдамчи китоблар ҳисобварақлар режаси номенклатурасига мос иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари бўйича ҳар ой учун алоҳида юритилиши лозим.

Бош ва ёрдамчи китоблар дастурий йўл билан юритилиши мумкин, касса китоби бундан мустасно. Бунда бош ва ёрдамчи китоблар (кирим ва чиқим бўйича касса китоблари ҳар куни) қоғозга кўчирилиб, хронологик тартибда ҳар ой учун алоҳида тикилади, ўсиб бориш тартибида рақамланади ҳамда варақлар сони кўрсатилган ҳолда микрокредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади".


6. 21-бандда:

тўртинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. 22-банддаги "дафтарлардаги" ва "китобига" деган сўзлар тегишлича "китоблардаги" ва "китобга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 23-бандда:

биринчи хатбошидаги "китобларининг" деган сўз "китобининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Касса китоби варақлари ёзувлари икки нусхада юритилади. Касса китоби варақларининг иккинчи нусхаси йиртиб олинадиган бўлиб, у кассирнинг ҳисоботи бўлиб ҳисобланади. Касса китобининг ҳар иккала варағи бир хил рақамланади. Ҳар куни, иш куни охирида кассир кун давомидаги операциялар якунини ҳисоблайди, кейинги кунга кассадаги пуллар қолдиғини ҳисоблаб чиқаради ва бухгалтерияга кассир ҳисоботи сифатида йиртиб олинган иккинчи варақни кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан биргаликда касса китобига имзо чектириб топширади".


9. 24-банднинг учинчи хатбошидаги "мемориал ордери" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Микрокредит ташкилоти билан мижоз ўртасида микрокредит (микролизинг, микроқарз, истеъмол кредити) бериш бўйича шартнома кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан мижозга шахсий ҳисобварақ очилади. Бунда микрокредит ташкилоти томонидан ҳар бир қарздорга ҳар бир микрокредит (микролизинг, микроқарз, истеъмол кредити) бўйича алоҳида кредит карточкаси очилади".


11. 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Микрокредит ташкилоти томонидан юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга микрокредит ҳамда жисмоний шахсларга микроқарзлар берилганда ҳар бир қарз олувчининг ҳар бир микрокредит ва микроқарзи бўйича қоғоз шаклида кредит карточкаси расмийлаштирилиб, унда микрокредит ва микроқарзлар бўйича амалга оширилган операциялар ҳисоби олиб борилади. Кредит карточка ва унда амалга оширилган микрокредит ва микроқарзлар бўйича операцияларнинг ҳисоби дастурий йўл билан амалга оширилиши мумкин.

Кредит карточкасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

қарз олувчи жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми, қарз олувчи юридик шахснинг номи;

шахсий ҳисобварақ рақами;

қарз олувчи жисмоний шахснинг паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, қарз олувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;

қарз олувчи жисмоний шахснинг турар жойи, қарз олувчи юридик шахснинг жойлашган ери ҳамда уларнинг контакт маълумотлари;

мажбуриятлар таъминланганлиги ҳақида маълумотлар;

кафиллар тўғрисида маълумотлар, шу жумладан, уларнинг паспорт ёки шахсларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар маълумотлари, тураржой (жойлашган ери) ва контакт маълумотлари;

микрокредит ёки микроқарзнинг мақсади;

микрокредит ёки микроқарз шартлари тўғрисида маълумотлар;

микрокредит ёки микроқарз бўйича ҳисобланган ва тўланган фоизлар тўғрисида маълумот;

микрокредит ёки микроқарзни қайтариш суммалари тўғрисида маълумот;

тўлов муддатини кечиктириш тўғрисида маълумот.

35. Микрокредит ва микроқарз бериш бўйича операциялар ўтказилганда бош бухгалтер:

ҳар бир қарздор учун ҳар бир микрокредит (микроқарз) шартномасига асосан алоҳида шахсий ҳисобварақ очади;

микрокредит (микроқарз) бериш бўйича операцияларни ва тегишли ўтказмаларни амалга оширишни тасдиқлайди.

Микрокредит (микроқарз) шартномалари бухгалтерияда бош бухгалтер жавобгарлиги остида сақланади".


12. 39-банддаги "Кредит ёки қарз суммаси Х фоиз ставкаси Х кунлар сони" деган сўзлар "Кредит ёки қарз бўйича асосий қарзнинг тўланмаган қолдиғи суммаси Х йиллик фоиз ставкаси Х кунлар сони" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 43-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Микрокредит ташкилоти томонидан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар белгиланган талаблардан кам бўлганда, қўшимча ўтказмалар ушбу ҳолат аниқланган даврда микрокредит ташкилотининг харажатига 56802 - "Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварағи орқали олиб борилади ва жорий давр учун "Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот"да акс эттирилади.

Микрокредит ташкилоти томонидан белгиланган талабларга нисбатан ортиқча шакллантирилган захиралар камайтирилганда, шунингдек қарздор томонидан захира шакллантирилган актив бўйича маблағлар қайтарилганда ортиқча шакллантирилган захиралар 56802 - "Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" (захира ҳисобот йилида яратилган бўлса) ҳисобварағига ёки 45921 - "Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши" (захира ҳисобот йилидан олдинги йилда яратилган бўлса) ҳисобварағига олиб борилади ва жорий давр учун "Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот"да акс эттирилади".


14. 44-бандда:

учинчи хатбошидаги "ссуда" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган активнинг келгуси ҳисоби 95413 - "Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар" ҳисобварағида юритилади. Захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган актив ва унга ҳисобланган фоизлар балансдан ташқари "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларида камида уч йил юритилади ва микрокредит ташкилоти томонидан уларни ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилиши шарт. Микрокредит ташкилоти томонидан захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган актив ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича ҳар ойда қарздорга қарздорликни сўндириш бўйича даъво хати ва тегишли "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларидан кўчирмалар юборилади.

Ушбу даъво хати ва кўчирмалар судга қарздорликни ундириш бўйича мурожаат этиш учун асос ҳисобланади. Кўрилган чоралар натижасида қарздорлик қопланмаган тақдирда, яратилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилган актив ва унга ҳисобланган фоизлар микрокредит ташкилоти томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади".


15. 45-бандда:

биринчи хатбоши "нақд пулда" деган сўзлардан кейин "ёки нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ҳисобварағи" деган сўз "ёки 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварағи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Микрокредит ташкилотида микролизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзни дастлабки тан олиш микролизинг шартномасининг амал қилиш муддати бошланишида амалга оширилади. Бунда микрокредит ташкилоти ушбу дебиторлик қарзни ўз балансида лизингга берилган микролизинг объектини сотиб олиш, уни лизинг олувчига етказиб бериш ва фойдаланишга шай ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар йиғиндиси активи сифатида тан олади".


17. 48-банднинг биринчи хатбошисидаги "мемориал ордер тўлдириб" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


18. 50-банддаги "микролизинг объекти" деган сўзлар "микролизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 52-банддаги "ҳисобланганда" деган сўз "ҳар куни ҳисобланади ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. IV бўлимнинг "3.2" тузилмавий бирлиги номидаги "микролизинг" деган сўз "лизинг (микролизинг)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 67-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳисобланганда" деган сўз "ҳар куни ҳисобланади ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дебет 54301 - "Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар".


22. 69-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар микролизинг объектига эгалик ҳуқуқи ўтиши микролизинг шартномасида белгиланмаган бўлса, микролизинг объекти бўйича эскириш микролизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ёки активнинг фойдали хизмат қилиш муддатидан қайси бири кичик бўлса, ўша муддатга ҳисобланади".


23. Қуйидаги мазмундаги 75-1-банд билан тўлдирилсин:

"75-1. Лизинг олувчи микрокредит ташкилотида лизинг ҳисоби мазкур Йўриқноманинг 60 - 75-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади".


24. 82-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


25. 83-банддаги "ордерининг биринчи нусхасига кассир имзо қўйганидан" деган сўзлар "ордерига имзо қўйилганидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26. 84-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


27. 86-банднинг иккинчи хатбошисидаги "3" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин.


28. 88-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Улар мос келган тақдирда, квитанцияга имзо қўяди, микрокредит ташкилоти кассаси муҳри билан тасдиқлайди ва пулни топширган шахсга беради. Кирим касса ордери бухгалтерга ёки кирим бўйича касса китобини юритувчи бошқа масъул ходимга кун охирида кунлик ҳужжатларга тикиб қўйиш учун берилади".


29. 92-бандда:

биринчи хатбошидаги "маблағларини" ва "ўтказишда" деган сўзлар тегишлича "маблағлари" ва "келиб тушганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


30. 97-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича фоизлар ҳар куни ҳисобланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади".


31. 98-банд:

қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Микрокредит ташкилоти фаолиятида микромолиявий хизматларни кўрсатиш жараёнида, ижарага бериш учун ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган, шунингдек бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиш кўзда тутилган моддий активлар асосий воситалар бўлиб ҳисобланади.

Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, фойдаланиш ҳуқуқларида харид қилинган ер, кутубхона фонди, қийматидан қатъи назар, қуришда бино қийматига киритилмаган сигнализация ва телефонизация объектлари ва бошқалар киритилади";

биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


32. 101-банднинг учинчи хатбошиси "(таъсисчилардан олинганда) ёки 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар" (бошқалардан олинганда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


33. 107-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


34. 113-банднинг биринчи хатбошиси "ҳар ойда" деган сўзлардан кейин "тегишли актив тикланиш қийматининг эскириш суммаси билан бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг равишда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


35. 120-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда агар гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилишидан тушган сумма, микрокредит ташкилотининг талаблари миқдоридан ошиб кетса, тафовути гаровга берувчига қайтариб берилади";

саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


36. 134, 135 ва 137-бандлардаги "банк" деган сўз "микрокредит ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. 141-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


38. 147-банддаги "ва 19931 - "Муддати узайтирилган солиқлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


39. Қуйидаги мазмундаги 12-1-боб билан тўлдирилсин:


"12-1-боб. Чет эл валютасида ифодаланган

актив ва мажбуриятларнинг ҳисоби


158-1. Микрокредит ташкилотининг чет эл валютасидаги операциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, товар-моддий қимматликлар) чет эл валютасида сотиб олиниши (сотилиши);

тўлов суммаси чет эл валютасида белгиланган кредит (микрокредит)лар ва қарз (микроқарз)ларнинг олиниши (берилиши);

чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қабул қилиниши (тўланиши).

158-2. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қиймати бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши учун чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш санасидаги Марказий банк курси бўйича миллий валюта - сўмда қайта баҳоланади.

158-3. Микрокредит ташкилоти балансининг валюта моддалари ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва чет эл валютасидаги операциялар амалга оширилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланади.

158-4. Баланснинг қуйидаги валюта моддалари қайта баҳоланади:

кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда ҳисобварақларидаги валюта маблағлари, шу жумладан, аккредитивлар;

чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;

чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, кредит (микрокредит)лар ва қарз (микроқарз)лар.

158-5. Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:

чет эл валютасига сотиб олинган мол-мулк (асосий воситалар, номоддий активлар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, капитал қўйилмалар, товар-моддий қимматликлар);

устав капитали миқдори ва таъсисчилар (қатнашчилар) улушларининг нисбатлари.

158-6. Чет эл валютасидаги актив ва мажбуриятларни қайта баҳолашда юзага келган курс фарқлари микрокредит ташкилоти томонидан молиявий натижаларга тўғри олиб бориш ёки жамлаш усули билан олиб борилади.

Ушбу курс фарқларини молиявий натижаларга олиб боришда қўлланилаётган усуллар микрокредит ташкилотининг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.

158-7. Тўғри олиб бориш усули қўлланилганда қайта баҳолаш натижасида юзага келган курс фарқлари молиявий натижаларга юзага келиши (қайта баҳоланиши) билан олиб борилади. Курс фарқлари натижасида юзага келган фойда 45401 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда" ва зарарлар 55301 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар" ҳисобварақларига олиб борилади.

158-8. Жамлаш усули қўлланилганда курс фарқлари молиявий натижаларга қуйидаги тартибда олиб борилади:

чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича уларнинг тўланиши (ҳисобдан чиқарилиши)га кўра;

бошқа ҳолларда баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операцияларининг амалга оширилишига кўра.

158-9. Жамлаш усулида қайта баҳолаш натижасида юзага келган ижобий фарқ 22816 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад" ҳисобварағида жамланиб, кейинчалик 45401 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда" ҳисобварағига олиб борилади. Қайта баҳолаш натижасида юзага келган салбий фарқ 19927 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар" ҳисобварағида жамланиб, кейинчалик 55301 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар" ҳисобварағига олиб борилади.

158-10. Микрокредит ташкилоти жамлаш усулидан тўғри олиб бориш усулига ўтганида, баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида жамланган курс фарқлари ҳисоб сиёсати қабул қилинган календарь йилнинг охиригача ҳар ойда пропорционал равишда молиявий натижаларга олиб борилади".


40. 164-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"164. Микрокредит ташкилотига берилган хайрия бадаллари ва грантлар фаолиятни молиялаштириш манбаи сифатида қаралади ва қуйидаги тартибда ҳисобга олинади:

а) микрокредит ташкилоти томонидан хайрия бадаллари олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 10101 - "Кассадаги пул маблағлари" ёки 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар";

б) микрокредит ташкилотига берилган грантлар дастлаб мажбурият сифатида тан олинади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 10503 - "Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кредит 22814 - "Грант маблағлари";

в) грантлар билан боғлиқ бўлган шартлар микрокредит ташкилоти томонидан бажарилишига (грантлар ўзлаштирилишига) мувофиқ қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 22814 - "Грант маблағлари";

Кредит 45917 - "Грант маблағларидан олинган даромад";

г) грантлар пул шаклида бўлмаган активлар, масалан асосий воситалар кўринишида олинганида активларнинг баҳоланган қиймати бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 165** - "Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи";

Кредит 22814 - "Грант маблағлари" (агар грант билан боғлиқ шартлар мавжуд бўлса) ёки Кредит 45917 - "Грант маблағларидан олинган даромад" (агар грант билан боғлиқ шартлар бўлмаса).

Грант шаклида олинган асосий воситалар эскириши сари уларнинг эскириши бўйича ўтказмалар микрокредит ташкилотининг бошқа ўзига тегишли асосий воситалари каби амалга оширилади ва 22814 - "Грант маблағлари" ҳисобварағидаги грант суммаси 45917 - "Грант маблағларидан олинган даромад" ҳисобварағига ҳисобот даври учун ҳисобланадиган эскириш суммасида ўтказилади;

д) ўзлаштирилган грантлар ҳисобот йили тугаши билан фойда (зарар) ҳисобварағидан капиталдаги "Ўзлаштирилган грант маблағлари" ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)";

Кредит 31701 - "Ўзлаштирилган грант маблағлари".


41. 166-банддаги "ўн кунлик" деган сўзлар "кўпи билан бир ойлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


42. 167-банд биринчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


43. 169-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


44. 171-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Микрокредит ташкилоти мижозлар билан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ахборотни, мижозлар билан ёзишмаларни, шунингдек мижозларни идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт".


45. 172-банддаги "ҳар бир кун" ва "шу кун" деган сўзлар тегишлича "ҳар ой" ва "шу ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


46. 173-банднинг биринчи хатбошидаги "омборда" деган сўз "кассада, омборда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


47. 174-банддаги "омборда" деган сўз "касса ёки омборда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


48. 3, 4, 7, 11, 13 ва 14-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


49. 5-иловадаги "Эслатма" устуни чиқариб ташлансин.


50. 6-иловадаги "даври" ва "Ҳисобварақлар дебетига ҳисобварақлар кредитидан" деган сўзлар тегишлича "ойи" ва "Ҳисобварақлар дебетидан ҳисобварақлар кредитига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


51. 17-илованинг "Чиқим" қисмида:

"Микролизинг" сатри чиқариб ташлансин;

"Жами нақд чиқим (А)" деган сўзлар "Жами нақд чиқим (В)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


52. 20-иловада:

1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда микрокредит ташкилотида юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорга ҳисобварақлар, шунингдек микрокредит ташкилотининг ички фаолияти бўйича ҳисобварақлар уларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида берилган хос рақами билан, жисмоний шахсларга ҳисобварақлар "99ХХХХХХ" тартибида ҳар бир жисмоний шахс учун алоҳида ихтиёрий шакллантирилган хос рақам билан очилади";

2-бандидаги "банкнинг", "банк бўлимида" ва "банкларнинг" деган сўзлар тегишлича "микрокредит ташкилотининг", "микрокредит ташкилотида" ва "микрокредит ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА



Чиқим касса ордери шакли

(микрокредит ташкилоти номи)

                      

-сон чиқим касса ордери


Сана

ДЕБЕТ

ҳ

КРЕДИТ

ҳ

10101

(олувчининг Ф.И.О. (юр. шахс номи))

Тўлов мақсади (асос):

Сумма рақамда:

Сумма ёзувда:

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: ______________________________________

(шахсни тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва серияси, ким томонидан берилгани ва санаси)


Ордерда кўрсатилган сумма ___________________________________ сўм ______ тийинни

                                                                    (cумма сўз билан қўлда ёзилади)

олдим ______________

                (олувчи имзоси)



Имзолар:


Кассир

  Раҳбар

Бухгалтер

                   

           





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш

тўғрисидаги йўриқномага

4-ИЛОВА



Кирим касса ордери шакли

   



  

Қ

и

р

қ

и

ш


ч

и

з

и

ғ

и



(микрокредит ташкилот номи)

                   

(микрокредит ташкилоти номи)

-сон кирим касса ордери








-сон кирим касса ордерига

Сана


ДЕБЕТ

(ҳ/в)

10101

К В И Т А Н Ц И Я

         

(топширувчининг Ф.И.О. (юридик шахснинг номи))

    


Тўлов тури

Сумма

КРЕДИТ (ҳ/в)

Тўлов тури

Сумма


Асосий қарз





Асосий қарз




Пеня





Фоизлар




Фоизлар





Пеня




Жарималар





Жарималар




Бошқалар





Бошқалар




Жами





Жами



           

Тўлов мақсади (асос):

            

Тўлов мақсади (асос):

Сумма рақамда:

         

Сумма ёзувда:

Сумма рақамда:


          


Сумма ёзувда:


         

           

Имзолар:

"___" ___________ 20___ й.

         

М.Ў.

     

Бухгалтер

Мижоз           Кассир           Бухгалтер

Кассир

                       

         





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш

тўғрисидаги йўриқномага

7-ИЛОВА



Берилган микрокредит, микролизинг,

микроқарз ва бошқа микромолиялаш

операцияларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


20___ йил ________ойи учун ____________________ ҳисобварақ бўйича

Т/р


Қарздорнинг Ф.И.О.

(юридик шахснинг

номи)


Ҳисобот

даври бошига

ҳисобварақ

қолдиғи


Шартнома

рақами

ва санаси


Ҳисобварақ кредитидан

ҳисобварақлар дебетига


Ҳисобварақ дебетидан

ҳисобварақлар

кредитига


Ҳисобот

даври

охирига

ҳисобварақ

қолдиғи


N


N

N

жами

N

N

жами

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12


       

         












         

         












        

          











      



      



Раҳбар

__________________________________

___________________

       

(Ф.И.О.)

(имзо)

       



Бош бухгалтер

__________________________________

___________________

     

(Ф.И.О.)

(имзо)

     



        

М.Ў.


          





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш

тўғрисидаги йўриқномага

11-ИЛОВА



Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


20___ йил _________ ойи учун ҳисобот даври

харажатларини ҳисобга олиш китоби

       

Т/р

Ҳисобварақ номи


Харажатларни ҳисобга олиш

ҳисобварағи дебетидан

ҳисобварақлар кредитига


Харажатлар ҳисобварағи

кредитидан ҳисобварақлар

дебетига


Харажатлар

қолдиғи


N


N

N

жами

N

N

N

жами

ой бошига


ой охирига



      

       












        

        












          

         











         



          



Раҳбар

__________________________________

___________________

      

(Ф.И.О.)

(имзо)

          



Бош бухгалтер

__________________________________

___________________

        

(Ф.И.О.)

(имзо)

        

  


       

М.Ў.


         





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш

тўғрисидаги йўриқномага

13-ИЛОВА



_____________________ микрокредит ташкилоти                   Бет рақами ____


Нақд пул кирими бўйича касса китоби


Ой ____________ Йил _________

         

Сана


Ҳисобварақ рақами


Касса ҳужжати

рақами


Сумма


Шартнома


рақами


санаси


        

       






      

        






        

         






        

          






         

         






         

         






         

       






        

       






       





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА


Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш

тўғрисидаги йўриқномага

14-ИЛОВА



_____________________ микрокредит ташкилоти                   Бет рақами ____


Нақд пул чиқими бўйича касса китоби


Ой ____________ Йил _________

        

Сана


Ҳисобварақ рақами


Касса ҳужжати

рақами


Ҳужжат (қайднома

ва бошқалар) рақами


Сумма


Шартнома


рақами


санаси


      

     







       

       







        

         







       

        







        

        







         

        







          

         







        

       







         

       







"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 239-модда.










































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск