Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

9. Кўзда тутилмаган ҳолатлар (Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 11 ноябрда 1639-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 7 октябрдаги

24/5-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ТАЪРИФИ

90000

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

90900

САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР

90966

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96331 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўлиқ қопланган сотиб олинган дебиторлик қарзлар ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

90993

Кафолат ва кафилликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига микрокредит ташкилоти томонидан берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган (авалированных микрокредитной организацией) векселларининг номинал қийматини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96337 - "Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларини номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан кафиллик берилган бошқа эмитентларни қопланган векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича, шунингдек аваллаштирилган векселларнинг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91500

АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР ВА ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

91501

Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек "фоиз ўстирмаслик" мақомига ўтказилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91505

Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91700

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ БЕРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91709

Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг мижозларга ёки банкларга микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96351 - "Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотнинг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича берилган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларининг суммаси, шунингдек қисман амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда

олиб борилади.

91800

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ ОЛИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91816

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг мижозлардан ёки бошқа банклардан кредит ваёки лизинг олиш мажбуриятларининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96358 - "Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг кредит ва/ёки лизинг олиш бўйича берган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредит ваёки лизинг олиш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91900

ҚАРЗДОРЛАРНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91901

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари

Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинг бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96345 - "Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўла қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

91905

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари

Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган узоқ муддатли микроқарзлари, микрокредитлари ва микролизинглари бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96349 - "Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

94500

ГАРОВ СИФАТИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР, МУЛКЛАР ВА МУЛКИЙ ҲУҚУҚ (ТАЛАБ)ЛАР

94501

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

94502

Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар

Юқорида кўрсатиб ўтилган баланс ҳисобварақлари хусусияти жиҳатидан бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда келтирилган.

Ҳисобварақларнинг таърифи: берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ" дир.

Ҳисобварақларнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади

Ҳисобварақларнинг кредитида гаровга қабул қилинган ёки микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар ҳамда фоизларни қопланганидан сўнг қайтариладиган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микроқарз, микрокредит ва/ёки микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

94503

Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ" дир.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

95400

БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

95413

Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар

Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда микрокредит ташкилоти балансидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг, шунингдек ўрнатилган муддат ўтиши билан бекор қилинган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича тегишли шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

95497

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

96300

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

96331

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари-Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ

96335

Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96345

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96349

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96351

Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96358

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 463-модда.



































Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск