язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.03.2012 й. 2344-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 10.03.2012 й. 8/1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 20 мартда 2344-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2012 йил 10 мартдаги

8/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи

хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштириш учун микрокредитлар

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

Шахсий ёрдамчи хўжалик деганда, шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир қисми - томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда оила эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик тушунилади.


2. Шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар берилади.

3. Микрокредитлар шартнома асосида қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз:

мевали дарахтлар ва узум кўчатларини сотиб олиш, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун - 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача;

чорвачилик, йилқичилик, туячилик, асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш учун - 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача;

уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ҳамда иссиқхоналар ташкил этиш учун - 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача;

лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш учун - 3 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

4. Имтиёзли давр ўрнатилган ҳолда берилган кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади.

Имтиёзли даврда кредит бўйича фоизлар ҳисобланади ва ундирилади. Бунда фоизлар қарз олувчига кредит бўйича қарздорликнинг амалдаги қолдиғига кунлик ҳисоблаб борилади ва ҳар ойда бир марта ундирилади.


5. Микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади.



II. МИКРОКРЕДИТЛАР БЕРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


6. Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахслар микрокредит олиш учун, қоида тариқасида, ўзлари истиқомат қиладиган жойдаги тижорат банклари филиалларидан бирига микрокредит беришни сўраб ариза билан мурожаат этишлари мумкин.


7. Микрокредит олиш учун шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мақсадлар учун микрокредит бериш сўралган ариза;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган санаси ва рақами қайд этилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ва микрокредит олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги ҳамда унинг майдони кўрсатилган маълумотнома.

8. Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.


8-1. Қарз олувчилар микрокредит олиш бўйича аризаларни электрон тизим орқали тақдим этиши мумкин.

Қарз олувчи бўйича Кредит ахборотининг давлат реестри ва кредит бюроларига тақдим этилаётган кредит ахбороти маълумотлари тижорат банкининг кредит йиғмажилдидаги кредит ахборотига мос бўлиши лозим.

8-2. Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг, унинг аризаси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги "Аризаларни рўйхатга олиш китоби"га қайд қилинади ва бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда "Маълумотнома" берилади. Бунда "Маълумотнома"нинг биринчи қисми тижорат банкида қолдирилади, иккинчи қисми эса, қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи "Маълумотнома"нинг биринчи қисмини уни олганлиги тўғрисидаги санани кўрсатган ҳолда имзолайди, ариза электрон тизим орқали қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.

Аризалар электрон тизим орқали қабул қилинганда, у "Аризаларни рўйхатга олиш китоби"га қайд қилинади ва аризага "Электрон тизим орқали қабул қилинди" деб ёзиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан электрон тизим орқали қабул қилинганлиги тўғрисида электрон шаклда "Маълумотнома" юборилади ҳамда тижорат банкида қолган "Маълумотнома"га унинг электрон шаклда юборилганлиги тўғрисида ёзув киритилади ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланади.".

8-3. "Маълумотнома"лар тушунарли, тўғри ва аниқ кўринадиган ҳолда тўлдирилиши лозим. "Маълумотнома"даги ёзувларни қисқартиришга йўл қўйилмайди.

9. Қарз олувчилар микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти сифатида тижорат банки филиалига қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этишлари лозим:

мол-мулк гарови;

банк ёки суғурта компаниясининг кафолати;

учинчи шахс кафиллиги;

қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.


10. Кредитнинг таъминоти сифатида мол-мулк гарови бўйича тузиладиган шартномалар қонунда назарда тутилган ҳолларда нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


11. Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида ёзма шаклда 3 (уч) нусхада тузиладиган кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарз олувчи имзоларидан кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида тижорат банки филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади.


12. Микрокредит сўраб, мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки филиали кредит қўмитаси томонидан ушбу ариза бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги лозим.


13. Тижорат банки филиалининг кредит қўмитаси қарори микрокредитларни бериш ёки бермаслик учун асос бўлиб ҳисобланади.


14. Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, тижорат банки аризачига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.


15. Тижорат банки филиали кредит қўмитасининг микрокредит бериш тўғрисидаги ижобий қарори қабул қилинган тақдирда, қарз олувчи билан кредит шартномаси тузилиши ҳамда ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган, кредитнинг таъминоти сифатида қарз олувчи томонидан тақдим этилаётган таъминот турларидан бири қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим.


16. Тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кредит шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

кредит суммаси;

кредит муддати;

кредит учун фоиз ставкаси миқдори;

кредитнинг мақсади;

кредит таъминотига оид маълумотлар;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.


17. Кредит шартномаси тузилиб, кредитнинг таъминотига оид ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштириб бўлинган куннинг эртасидан кечиктирмаган ҳолда тижорат банки томонидан қарз олувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ссуда ҳисобварағи очилади.



III. КРЕДИТЛАШ ВА КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ


18. Микрокредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан, кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


19. Шахсий ёрдамчи хўжаликларга берилган микрокредитлар ҳисоби 14900-сонли "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварақларида юритилади.


20. Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан микрокредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни тўлаш тижорат банки кассасига нақд пул топшириш ёки қарз олувчининг омонат ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш ёхуд банк пластик карточкалари орқали амалга оширилади.


21. Тижорат банклари томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида фуқаролар йиғини ходими иштирокида микрокредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилаётганлигини аниқлаш бўйича бевосита жойига чиқиб доимий мониторинг ўтказилади.

22. Олинган микрокредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.


23. Микрокредит бўйича қарздорликни ундиришда биринчи навбатда микрокредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ундирилади.


24. Микрокредит белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, тижорат банки ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти сифатида тақдим этилган таъминот шаклига қаратади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Ушбу Низом қоидаларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Аризаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

201__ йил учун

Т/р

Ариза

берган

шахсий

ёрдамчи

хўжалик


Ариза

рақами

ва

санаси


Ариза

топши-

рилган

сана


Аризанинг

қисқача

мазмуни

(Микро-

кредит

мақсади,

муддати,

суммаси,

устама

фоизи,

манбаси,

таъминот

тури)


Аризада

кўрса-

тилган

микро-

кредит

миқ-

дори

(минг

сўм)


Аризачига

ҳужжатлар

қабул

қилин-

ганлиги

тўғрисида

берилган

маълумот-

номанинг

рақами ва

санаси


Ариза

бўйича

Кредит

қўмита

томо-

нидан

қабул

қилинган

қарор-

нинг

рақами,

санаси


Аризачига

микро-

кредит

ажратиш

тўғрисида

ижобий

қарор

қабул

қилин-

ганлиги

ҳақида

берилган

ёзма жавоб

хатининг

рақами ва

санаси


Ариза

рад

қилинган

тақдир-

да, ари-

зачига

берилган

ёзма

жавоб

хатининг

рақами

ва санаси


Банк

кредит

қўмитаси

томонидан

маъқуллан-

ган кредит

миқдори

(минг сўм)

ва кредит

ажратиш

бошланган-

лигининг

дастлабки

санаси


Имзо


0


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.













2.













       





Низомга

2-ИЛОВА

          

Маълумотнома _____-сон


Берилди ушбу маълумотнома шу ҳақдаки, ____________

_________________________________ филиали томонидан

                (тижорат банки номи)

201__ йил "___"________ да _____________________ нинг

                                                          (шахсий ёрдамчи хўжалик номи)

___________________________________________________

                                  (микрокредит мақсади ва суммаси)

микрокредит олиш бўйича аризаси "Аризаларни рўйхатга

олиш китоби"да 201__ йил "____" ___________ да ___-сон

билан рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда кўриб

чиқиш учун қабул қилинди.


Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати:

1.

2.

3.


Банк масъул ходими                  Имзо               Сана

              (Ф.И.О.)


Маълумотномани олдим: ________ ____________________

                                          (имзо) (шахсий ёрдамчи хўжалик номи)


Сана: 201__ йил "___" ___________


                                                   Серия рақами __________


          

Маълумотнома _____-сон


Берилди ушбу маълумотнома шу ҳақдаки, ____________

_________________________________ филиали томонидан

                (тижорат банки номи)

201__ йил "___"________ да _____________________ нинг

                                                          (шахсий ёрдамчи хўжалик номи)

___________________________________________________

                                  (микрокредит мақсади ва суммаси)

микрокредит олиш бўйича аризаси "Аризаларни рўйхатга

олиш китоби"да 201__ йил "____" ___________ да ___-сон

билан рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда кўриб

чиқиш учун қабул қилинди.


Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати:

1.

2.

3.


Банк масъул ходими                  Имзо               Сана

              (Ф.И.О.)


___________________________________________________



Сана: 201__ йил "___" ___________


                                                    Серия рақами __________


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 12-сон, 136-модда