ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2001 й. ПФ-2933-сон "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
07.09.2001 й.
N ПФ-2933
ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ
ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА
МАМЛАКАТНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА
УЛАРНИНГ РОЛИНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1997 ЙИЛ
18 МАРТДАГИ ПФ-1737-СОН ФАРМОНИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
"Деҳқон хўжалиги тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига мувофиқ ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи жорий этилиши муносабати билан:
1. "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармони 4-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"деҳқон хўжаликларидан ундириб олинадиган ер солиғи суммаси маблағларининг 5 фоизи ҳамда фермер хўжаликларидан ундириб олинадиган ягона ер солиғи суммаси маблағларининг 2,5 фоизи".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонининг сарлавҳаси ва матнига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2001 йил 7 сентябрдаги
ПФ-2933-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонига
киритиладиган ўзгартиришлар
1. Фармоннинг сарлавҳаси ва матнидаги "шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар ўрнига "деҳқон ва фермер хўжаликлари" сўзлари ёзилсин.
2. Фармоннинг 3, 4, 5 ва 6-бандларидаги "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси" сўзлари алмаштирилиб, "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" деб ёзилсин.
3. 4 ва 7-бандларидаги "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари ўзгартирилиб, "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" деб ёзилсин.