Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2007 й. 45-сон "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури доирасидаги сув хўжалиги лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2007 й.

N 45



"ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ СУВ

ХЎЖАЛИГИ ЛОЙИҲАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳасини "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушадиган грант маблағлари ҳисобига иловага мувофиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон каналини қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 514-ф-сон фармойиши билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги масъул бажарувчилар билан биргаликда иловага киритилган капитал қурилиш объектини 2007 йилги қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхатларига белгиланган тартибда киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда бюджет таркиблари бўйича иқтисодий асослаш ҳисоб-китобларини ишлаб чиқсин ҳамда лойиҳани молиялаштиришнинг йил ва чоракларга бўлинган жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олсин;

маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин ва лойиҳани амалга оширишнинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳар чоракда ахборот берсин;

"Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури доирасида амалга ошириш учун илгари назарда тутилган 800 млн сўм миқдорида молиялаштириш доирасида, устувор сув хўжалиги лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга оид қисмига кўриб чиқиш учун икки ой муддатда белгиланган тартибда янги таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

иловага киритилган лойиҳанинг "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури бўйича тушадиган маблағларни жамлаш учун очилган Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;

маблағлардан мақсадли фойдаланилишини текширсин, маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда эса - лойиҳани молиялаштиришга тўхтатиб қўйсин ва молиялаштиришни тиклаш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳи мажлисига киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 7 мартдаги

45-сон қарорига

ИЛОВА



"Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш"

дастури доирасида молиялаштириладиган қишлоқ

хўжалиги шплаб чиқаришини ривожлантириш

лойиҳаси

Лойиҳанинг номи

Лойиҳанинг мақсади

Молиялаштириш

суммаси (млн

сўм)


Маблағларни

ўзлаштириш

муддати


Масъул

бажарувчи


Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон каналини қуриш

Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларининг 100 минг гектар ерларини суғориш учун Туямўйин сув омборидан кафолатланган сув бериш, ирригация тизимларини сақлаш харажатларини камайтириш


1000,0

2007 йил

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Жами:

1000,0



Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск