язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини синовдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.04.2008 й. 1800-сон билан рўйхатга олинган ҚСХВ 14.04.2008 й. 3/1-сон ва СМСА 1-К-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 30 апрелда 1800-сон

билан рўйхатга олинган

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

"Ўзстандарт" агентлигининг

2008 йил 14 апрелдаги

3/1, 1-К-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини

синовдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини давлат синовларидан ўтказиш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1998 йил 5 мартдаги 97-сон, "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси стандартларига мувофиқ, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази (бундан кейинги ўринларда ЎзҚТТСДМ деб юритилади) томонидан ўтказиладиган синов турларини, синовлар режасини тузиш тартибини, ишни бажариш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёнида синовдан ўтадиган маҳсулотларнинг норматив-техник ҳужжатлар талабларини қониқтириш ҳолатини назорат қилиш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Синов маҳсулоти бўлиб республикада ёки хорижда ишлаб чиқарилган тракторлар, қишлоқ хўжалик техникалари, ускуналар ва технологиялар ҳисобланади.


2. Республиканинг маҳаллий-туб корхоналарида ишлаб чиқаришга тайёрланган ва Ўзбекистон ички бозорига етказиб бериш учун режалаштирилган қишлоқ хўжалиги техникаларининг барча нусхалари, шунингдек тегишли ташкилотлар томонидан келтирилиши кўзда тутиладиган ва тартибга солинадиган хорижий қишлоқ хўжалик техникалари, уларни республика қишлоқ хўжалигида ишлатишда ишончлилигини ва самарадорлигини текшириб кўриш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 97-сонли қарори билан ваколат берилган ЎзҚТТСДМда мажбурий тартибда давлат синовларидан ўтказилиши шарт.


3. Синов маҳсулотини синовдан ўтказиш, шу жумладан уни олиб келиш муддатлари ҳамда унга илова қилинадиган зарур ҳужжатлар ЎзҚТТСДМ билан "Буюртмачи" ўртасида тузиладиган шартнома шартлари билан белгиланади.


4. Синов жараёнидан олинган натижалар баённома шаклида расмийлаштирилади ва унинг нусхалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ҳамда синов ўтказиш учун шартнома тузган ташкилотларга юборилади.


5. Синовдан ўтган барча маҳсулотлар "Буюртмачи"га қайтарилади.



II. ЎЗҚТТСДМ ЎТКАЗАДИГАН

СИНОВ ТУРЛАРИ


6. ЎзҚТТСДМда ўтказиладиган қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланган техника ва технология синовлари, уларни ўтказилиш мақсадига мувофиқ қуйидагиларга бўлинади:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 97-сон қарорига биноан ўтказиладиган "Давлат синовлари":

қабул синовлари - тажриба намунаси сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовлари, шу маҳсулотни ишлаб чиқарилиши мақсадга мувофиқлиги ва (ёки) ишлатишга тўғри келиш-келмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади;

даврий синовлар - ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг назорат синови бўлиб, норматив-техник ҳужжатлар асосида белгиланган ҳажмлар ва муддатларда, маҳсулот сифатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш ва уни ишлаб чиқаришни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади;

хорижий маҳсулотлар синовлари - қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг ишончлилиги ва самарадорлигини текшириб кўриш мақсадида, шунингдек хусусият ва тавсифларини баҳолаган ҳолда муайян белгиланган вазифасини бажаришга мос келишини аниқлаш учун маҳсулотни республика шароитида синовдан ўтказиш;

б) "Давлат синовлари"дан ташқари ўтказиладиган синовлар:

сертификациялаш синовлари - маҳсулотлар хусусиятларини миллий ва халқаро норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган назорат синовлари;

такрорий синовлар (ҳакамлик синовлари) - ишлатиш жараёнида техникаларда тез-тез содир бўладиган носозликлар сабабларини ўрганиш ва бу носозликлар сабабчиси ишлатувчи ёки ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини аниқлаш мақсадида, ишлаб чиқарувчи корхонанинг охирги маҳсулотлари тўпламидан ажратиб олинган техника намуналарининг махсус дастур бўйича ўтказиладиган синовлари;

в) ЎзҚТТСДМ бевосита тузилган шартномалар асосида, маҳсулотларни "Буюртмачи"ни қизиқтирадиган хусусиятларини аниқлаш мақсадида, дастлабки, малакавий, умумлаштирилган ва бошқа синовларни (шу жумладан, республика қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий қилишга тавсия этилган, турли хил экинларни етиштириш ва парваришлашда қўлланиладиган янги технологиялар синови) ўтказади.



III. СИНОВ ИШЛАРИНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ


7. Техника ва технологиялар синовининг йиллик режаларини тузиш мақсадида "Ўзагромашсервис" уюшмаси жорий йилнинг октябрь ойидан кечикмасдан қуйидаги вазирлик ва ташкилотларга синовдан ўтказиш учун таклиф қилинадиган техника ва технологиялар рўйхати сўровини жўнатади:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига;

в) маҳсулот ишлаб чиқарувчи ташкилот ва корхоналарга.


8. Юқорида кўрсатиб ўтилган вазирлик ва ташкилотлар сўровни олган кундан бошлаб бир ой муддат ичида, синаш учун ўзлари таклиф этадиган маҳсулотлар, уларни тақдим этувчи ташкилотлар рўйхати, ўтказиш муддатлари ҳамда синов ишларини молиявий таъминлаш манбаларини кўрсатган ҳолда таклифларини ишлаб чиқиб, "Ўзагромашсервис" уюшмасига тақдим этадилар.


9. Юқорида кўрсатиб ўтилган вазирлик ва ташкилотлар билан келишилган, "Ўзагромашсервис" уюшмаси раиси томонидан тасдиқланган синовлар режаси ЎзҚТТСДМда маҳсулотлар синовини ўтказиш учун асос бўлади.



IV. ДАВРИЙ СИНОВЛАРНИ

ЎТКАЗИШНИНГ АЙРИМ ШАРТЛАРИ


10. Республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик техникаларининг даврий синовлари, уларнинг норматив-техник ҳужжатларида белгиланган муайян муддатлар ва дастурлар асосида ўтказилади.


11. Хориждан келтирилиши кўзда тутиладиган маҳсулотларнинг сифати барқарорлигини назорат қилиш мақсадида бундай маҳсулотлар даврий синовлардан ўтказиш учун тақдим этилиши лозим, бунда:

а) даврий синовларини ўтказиш, уларни республикага кириб келиши бошлангандан сўнг, ҳар 2 йилда;

б) олиб келинадиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг сони йилига 5 донадан кам бўлмаган тақдирда, бу маҳсулотларни синовга тақдим этиш, олиб келувчи ташкилот зиммасига юкланади;

в) синов ҳақини тўлаш ва синов жараёнида техниканинг ейилиши натижасида ҳосил бўлган олиб келувчи ташкилотнинг харажатлари, хориждан олиб келинган маҳсулот тўпламининг барчасига баравар тақсимланиши ҳисобидан қопланади.


12. Даврий синовларни ўтказиш жараёнида аниқланган, мураккаблиги III-туркумга тааллуқли ҳар бир носозлик ҳодисалари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини юзага келишига сабаб бўладиган, мазкур техникага хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигига таҳлика соладиган, табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган носозликлар ҳақида, улар аниқланган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ЎзҚТТСДМ томонидан мажбурий равишда "Ўзагромашсервис" уюшмасига, ишлаб чиқарувчи корхонага, "Ўзстандарт" агентлигига ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўздавтехназорат" машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекциясига ахборот жўнатиши лозим.



V. БАЖАРИЛГАН ИШ ВА КЎРСАТИЛГАН

ХИЗМАТЛАР УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


13. Бажарилган синов ишларига ЎзҚТТСДМ ва "Буюртмачи" ўртасида тузилган шартнома (контракт) асосида ҳақ тўланади.


14. ЎзҚТТСДМ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарорига асосан 2010 йилдан тўлиқ ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши муносабати билан 2008-2009 йиллар мобайнида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси маҳаллий-туб корхоналари ишлаб чиқарадиган техникаларнинг харажатлари, давлат бюджети томонидан ажратиладиган пул маблағларига мос равишда қисман "Буюртмачи" ҳисобидан тўланади. 2010 йилдан бошлаб ўтказиладиган қабул синовлари "Буюртмачи" маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 18-сон, 151-модда.