ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1997 й. 341-сон "Чет эл ғалла ўриш-йиғиш техникасидан фойдаланишнинг белгиланган тартиби қўпол равишда бузилганлиги тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1997 й.

N 341



ЧЕТ ЭЛ ҒАЛЛА ЎРИШ-ЙИҒИШ ТЕХНИКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИ

ҚЎПОЛ РАВИШДА БУЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА



Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабековнинг топшириғига биноан, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари далаларида ғалла ўрим-йиғимини жадаллаштириш мақсадида 1997 йил июль ойининг бошида Наманган ва Фарғона вилоятларидан "Кейс" компанияси ишлаб чиқарган ғалла ўриш-йиғиш комбайнларини Тожикистон Республикасининг Ленинобод вилояти ҳудуди орқали ҳайдаб ўтказиш ташкил этилган.

Бунда ҳар биттасининг қиймати 200 минг АҚШ долларидан кўпроқни ташкил қиладиган комбайнлар, ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи харажатлари ҳисоб-китоб қилинмасдан, техникани сақлаш кафолатисиз, қўшни давлат ҳудуди орқали ҳайдаб ўтказишда рўй бериши мумкин бўлган оқибатларни ҳисобга олмасдан, 250-300 км. масофа бўйлаб ҳайдаб ўтказилган.

Айни бир вақтда, таҳлилнинг кўрсатишича, ғалла ўриш-йиғиш техникасидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида атиги 60 фоизга фойдаланилмоқда.

Қиммат турадиган ғалла ўриш-йиғиш комбайнларини ҳайдаб ўтказиш бўйича ушбу барча ишлар белгиланган тартиб бузилган ҳолда, келишиб олинмасдан ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини расмийлаштирмасдан амалга оширилган.


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қўшни давлат ҳудуди орқали 15 та (кўрсатмада 30 та комбайн назарда тутилган) ғалла ўриш-йиғиш комбайнининг ҳайдаб ўтказилиши масъулиятсизлик ва волюнтаризм кўриниши деб ҳисоблансин.


2. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков бундай иш услуби унга нисбатан энг қаттиқ оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирилсин.


3. Чет эл техникасини сақлашга масъулиятсизлик билан муносабатда бўлганлиги ва қатъиятсизлик қилганлиги учун "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси Б.М.Олимжоновга ҳайфсан эълон қилинсин ҳамда у, агар машина-трактор паркларида қиммат турадиган техникадан фойдаланишда зарур тартиб ўрнатмаса, ишдан бўшатилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.


4. Наманган (Т.Жабборов) ва Фарғона (Н.Мўминов) вилоятлари ҳокимларига улар томонидан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасини хабардор қилмасдан ва унинг рухсатисиз машина-трактор паркларидаги давлат техникасидан фойдаланиш ва уларни ҳайдаб ўтказиш тўғрисида ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги кўрсатиб ўтилсин.


5. Сирдарё (Ў.Исмоилов) ва Жиззах (Ш.Мирзиёев) вилоятлари ҳокимлари улар томонидан бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш, бунинг учун техника паркидан юқори даражада фойдаланиш, дон етиштириш ва харид қилишнинг белгиланган ҳажмлари бажарилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.


6. Ушбу қарор билан Ҳукуматнинг барча аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари таништирилсин.


7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов ва Ташкилий-кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов




























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск