язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар/ Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1991 й. 52-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги давлат харид нархларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1991 й.

N 52



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА

ЯНГИ ДАВЛАТ ХАРИД НАРХЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 23 октябрдаги 342-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси тақдим қилган ва ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган мойли экинларнинг, ошланмаган соф наслли қоракўл тери - сур ва қоракўлчанинг, зотли чорва молларининг, асалари маҳсулотларининг, сабзавот-полиз экинлари, тамаки ва махорканинг кўп йиллик ва бир йиллик ўсимликлар уруғининг, пичан, похол ва ғўзапоянинг харид нархлари 1-9-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин ва 1991 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.


2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларига харид нархлари ўзгарганлиги муносабати билан соф наслли қоракўл, рангдор, ошланмаган сур тери ва қоракўлчанинг, каноп толасининг янги улгуржи нархлари 10 ва 11-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин ва 1991 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.


3. Мўйна, ичак ва ширдон хом ашёсини ишлаб чиқаришни ва тайёрлашни рағбатлантириш мақсадида уларни шартнома нархларига мувофиқ сотишга рухсат этилсин.


4. ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси мазкур қарорга мувофиқ прейскурант чиқарсин.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                                 Ш. Мирсаидов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.