язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2013 й. 142-сон "2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2013 й.

N 142


2013-2017 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА    АТРОФ-МУҲИТ

МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Атроф-муҳитнинг мақбул ҳолатини таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқтисодиёт тармоқларида барқарор ривожланишнинг экологик асосларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури ва уни амалга ошириш тадбирлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурини бажариш тадбирларини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш юклансин.


3. Мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларнинг масъул ижрочилари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш учун мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирлар юзасидан ҳар йили таклифлар киритсинлар;

2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурини бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 3 июнь, 22-сон, 282-модда