ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.1998 й. 139-сон "Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.04.1998 й.
N 139
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
БИОЛОГИК РАНГ-БАРАНГЛИКНИ САҚЛАШ
БЎЙИЧА МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ ВА
ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Дунё миқёсидаги экологик жамғарманинг молиявий ва ПРООНнинг техник ёрдами билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ўрмон қўмитаси, Фанлар академияси ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси маъқуллансин.
Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини амалга ошириш ва уларнинг ўтказилишини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юклансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ёрдам кўрсатсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Холтаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов