ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2011 й. 243-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2011 й.

N 243


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ҚУЙИ

АМУДАРЁ  ДАВЛАТ  БИОСФЕРА  РЕЗЕРВАТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 2008 йил 19 сентябрдаги 212-сон ҳамда "БМТнинг Ўзбекистонда Минг йиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 26 январдаги 21-сон қарорларида назарда тутилган комплекс тадбирлардан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш, шунингдек Амударё дельтасида табиий тўқай ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан барқарор фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманлари ҳудудида умумий майдони 68717,8 гектар бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси таркибида Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини (кейинги ўринларда давлат биосфера резервати деб аталади) қуйидаги асосда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

Бадай-тўқай давлат қўриқхонасини тугатиш ва унга тегишли бўлган 6462,1 гектар ер майдонларини давлат биосфера резервати таркибига киритиш;

ер участкаларини, қўшимча равишда берилаётган 5106,2 гектар ерни ҳисобга олган ҳолда, 1-иловага мувофиқ давлат биосфера резервати қўриқхона зонасига доимий фойдаланишга бериш;

давлат биосфера резерватининг буфер ва ўтиш зоналари ҳудудига умумий майдони 57149,5 гектар бўлган ер участкаларини 2-иловага мувофиқ қўшиш.

Белгилаб қўйилсинки:

буфер ва ўтиш зоналаридаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;

давлат биосфера резервати тугатилаётган Бадай-тўқай давлат қўриқхонасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ворис ҳисобланади.


2. Қуйидагилар:

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Қуйи Амударё биосфера резерватининг ходимларининг чекланган умумий сони 32 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари 8 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

давлат биосфера резервати штатлар жадвалини, шу жумладан, Бадай-тўқай давлат қўриқхонаси ва ўрмон хўжаликларидан берилаётган штат бирликлари ҳисобига, 5-иловага мувофиқ шакллантирсин ва тасдиқласин;

давлат биосфера резерватини юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;

тугатилаётган Бадай-тўқай давлат қўриқхонасининг бинолари, иншоотлари ва бошқа мулкини, шунингдек давлат биосфера резерватига берилаётган ҳудудларда жойлашган ўрмон хўжаликларининг бинолари ва иншоотларини давлат биосфера резервати балансига белгиланган тартибда ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ижро этувчи аппарати ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида давлат биосфера резервати штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек рекреацион ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган тартибда Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини биосфера резерватларининг халқаро тармоғига киритиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси давлат биосфера резерватида:

илмий-услубий раҳбарликни ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

таназзулга учраган экотизимларни қайта тиклаш, тупроқ ва сувни эҳтиётлаш, табиат ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлашга йўналтирилган фундаментал, амалий ва фанлараро тадқиқотларни амалга ошириш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш, метеорологик ва гидрологик кузатувлар олиб бориш, экологик ва ижтимоий-иқтисодий тусдаги маълумотларни йиғиш, ифлосланишлар таъсирини ўрганиш;

биологик хилма-хилликни баҳолаш ва мониторингини юритиш соҳасида услублар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда:

давлат биосфера резервати учун ер участкаларини олиб қўйиш ва ажратиш материалларини расмийлаштиришни;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича қўриқхона, буфер ва ўтиш зоналари чегараларини белгилашни;

ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармасини таъминлаш бўйича 2011 йил учун тасдиқланган бюджет маблағларининг умумий миқдори доирасида бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таъминоти учун бюджет маблағларининг умумий миқдори доирасида давлат биосфера резервати таъминоти учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 26 августдаги

243-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг

қўриқхона зонаси учун доимий фойдаланишга

бериладиган ер участкаларининг

МАЙДОНИ

Туманлар

номи


Илгариги ердан

фойдаланганлар


Бериладиган

ер участкалари

майдонлари (га)


Берилаётган

ерларнинг

тоифалари


Амударё

Қипчоқ ўрмон хўжалиги


3536,5

Ўрмон фонди ерлари


"Мангли-домбик" фермер хўжалиги


71,4

Қишлоқ хўжалиги ерлари


-

279,4

Захирадаги ерлар


Туман бўйича жами:


3887,3



Беруний

Бадай-тўқай давлат қўриқхонаси


6462,1

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадидаги ерлар


Беруний ўрмон хўжалиги

1201,4

Ўрмон фонди ерлари


Беруний қирғоқни мустаҳкамлаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солувчи иншоотлар бошқармаси

17,5

Сув фонди ерлари


Туман бўйича жами:


7681,0


Қўриқхона зонаси бўйича жами:


11568,3


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 26 августдаги

243-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг буфер

ва ўтиш зоналарига киритилган ер участкалари

МАЙДОНИ

     

Туманлар номи


Буфер зонаси, га


Оралиқ зона, га


Амударё


3919,9

31402,1

Беруний


2811,5

19016,0

Жами


6731,4

50418,1

Ҳаммаси


57149,5

             

             




Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 26 августдаги

243-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қуйи Амударё давлат биосфера резервати

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш


>

ДИРЕКТОР

<


Мувофиқлаштирувчи кенгаш

















































































V












V






Директорнинг илмий ишлар ва экологик таълим бўйича ўринбосари - фан ва атроф табиий муҳит мониторинги бўлими бошлиғи

1 нафар





Директорнинг муҳофаза бўйича ўринбосари - биосфера резерватини муҳофаза қилишни таъминлаш бўлими бошлиғи

1 нафар





































V













Фан ва табиий муҳит атроф мониторинги бўлими

4 нафар



Бош ҳисобчи

1 нафар



Биосфера резерватини муҳофаза қилишни ташкил қилиш бўлими

12 нафар




































Табиат ресурсларидан барқарор фойдаланишни ривожлантириш бўлими

2 нафар











Қўшимча ходимлар

8 нафар



































































Экологик таълим ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2 нафар















































































































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 32 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 8 нафар.



















                





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 26 августдаги

243-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг

штатлар жадвалини Бадай-тўқай давлат қўриқхонаси

ва ўрмон хўжаликларининг берилаётган штат

бирликлари ҳисобига шакллантириш

        

Т/р

Корхона ва муассасалар номи


Берилаётган штат

бирликлари сони


1.

Бадай-тўқай давлат қўриқхонаси


24

2.

Беруний ўрмон хўжалиги


1

3.

Бозатау ўрмон хўжалиги


1

4.

Қипчоқ ўрмон хўжалиги


2

5.

Нукус ўрмон хўжалиги


1

6.

Қораўзак ўрмон хўжалиги


1

7.

Қўнғирот давлат ўрмон-овчилик хўжалиги


2


Жами


32

              

              

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 351-модда





























Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск